← Назад
Решение #731089 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКи | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 6 декабрь
4-2101-2202/4988-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, “Х” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим
этган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамияти жавобгар “О” МЧЖга
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 48.000.000
сўм зарар, 23.800.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, топширилган маҳсулот учун тўловлар тўлаб берилмаганлиги,
кечиктирилганлигини билдириб. даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд
мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128, 170моддасига асосан ишни уларнинг вакили иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар
асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
7 июль куни 17-сонли олди-сотди шартномалари тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартномага мувофиқ, ҳисоб-фактураларга асосан
жами 68.000.000 сўмлик цемент маҳсулоти сотган бўлсада, сотиб олинган
товарлар учун тўловлар амалга оширилмаган.
Шартноманинг 2.3-бандига асосан тўловни амалга ошириш муддати
2022 йил 5 сентябрга қадар қилиб белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу тўловлар амалга оширилмаган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шунинг учун даъвогар кечиктирилган кунлар учун 23.800.000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-бандига кўра, харидор
сотувчига тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб
юборилган тўлов суммасининг 0.5 фоизи миқдорида бироқ, муддати ўтказиб
юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
Даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан
қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан
бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг қарздорликни
ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шу билан бирга,
кредиторнинг шартнома талабларидан келиб чиқадиган ҳаракатларини ва
манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини
10.000.000
сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар 48.000.000 сўм зарар ундиришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг
19-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар
шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан
тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф
олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи
бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай
харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган
ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Ололмай қолган
даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида,
кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб
аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб
бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тарзидаги зарарни қоплаш
ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу товарларнинг
харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр
маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом
ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр
маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни
чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарур.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКининг 68-моддасида кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг 48.000.000 сўм зарар ундириш талаби
асослантирилмаганлиги, мақбул далиллар юилан исботланмаганлиги сабабли
ушбу талабни рад этишни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган давлат божини
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
тарафларнинг зиммасига юклашни, даъвонинг асосли қисми (23.800.000)
бўйича 238.000 сўм, даъвонинг асоссиз киритилган қисми бўйича (48.000.000)
480.000 сўм давлат божини даъвогар зиммасига қолдиришни, олдиндан
тўланган 24.000 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 10.000.000 сўм пеня, олдиндан
тўланган 238.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин.
Судья
Б.Джумаев