Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/4820 Дата решения 06.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение YANGI ZAMON BINO масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый INCRON масъулияти чекланган жамияти
Source ID 999899 Claim ID 2982025 PDF Hash 2ae31d03ff2192c4... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 06.12.2022 йил Навоий шаҳри 4-2101-2203/4820-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ХХХ масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан 25.480.000 сўм асосий қарз, 583.492 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг вакили Н.С. (29.07.2022 йилдаги 139-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида ВКА режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ХХХХ масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан 25.480.000 сўм асосий қарз, 583.492 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади. Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 05.01.2022 йилда 1-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартномага кўра жавобгар даъвогарга шартномада кўрсатилган товарларни етказиб беришини, даъвогар эса улар учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномада кўрсатилган мажбуриятини бажариб жавобгарга тегишли тўловларни амалга оширган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси ва даъво аризага илова қилинган далиллар билан тасдиқланади. Бироқ, жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилмасдан келинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддаси 1-қисмига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаѐтган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ѐки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ѐхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ѐки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 25.480.000 сўмни ташкил қилади. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок даъвогар вакилининг кўрсатмаси ва даъвога илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра 583.492 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, 2-қисмига кўра суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 291.746 сўмга қаноатлантиришни лозим топди. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХХ масъулияти чекланган жамияти фойдасига 25.480.000 сўм асосий қарз, 291.746 сўм пеня 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 521.270 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига 75.000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов