← Назад
Решение #731195 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
05.12.2022 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2203/хххх-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ххххх манфаатида, жавобгар
хххххдан 238.478.481 сўм асосий қарз, 35.771.772 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг вакили
Ш.Темиров (21.12.2021 йилдаги 11/5823-сонли ишончнома асосида)лар
иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб
АНИҚЛАДИ :
даъвогар ххххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб,
жавобгар хххххдан 238.478.481 сўм асосий қарз, 35.771.772 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд
мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини
эшитиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тарафлар зиммасига даъвонинг қаноатлантирилган
қисмларига мутаносиб равишда юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 22.10.2021 йилда
2-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра даъвогар жавобгарга пудрат
ишларини амалга ошириш, жавобгар эса амалга оширилган пудрат ишлари
бўйича тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар тарафлар
ўртасида тузилган шартноманинг 1.1, 2.1-бандларидан келиб чиқиб
жавобгарга пудрат ишларини амалга оширган. Ушбу ҳолат даъво аризага
илова қилинган ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади. Бирок, жавобгар шартноманинг
талабларини бузиб, бажарилган ишлар учун тўловларни қисман амалга
ошириб, қолган қарздорликни тўламасдан келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддаси 1-қисмига кўра пудрат шартномаси бўйича бир
тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан
маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар
қонунчиликда ѐхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи
208.478.48,99 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова
қилинган ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг
кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини
қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан Ўзбекистон Республикаси
“Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмига кўра 35.771.772 сўм пеня
ундиришни сўраган. Даъво аризанинг асослантирувчи қисми 35.771.772 сўм
жарима сифатида кўрсатилган бўлсада хулоса қисмида ушбу суммасини пеня
сифатида кўрсатиб кетган. Суд, ушбу даъво талабни жарима сифатида
баҳолашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектларнинг
шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмига
кўра тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ѐки қисман рад
этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов
топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни
тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот
етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ѐки бош тортган сумманинг 15
фоизи миқдорида жарима тўлайди. Бироқ, ушбу қонун нормаси тартибга
солишга қаратилган ҳаракат содир этилганлиги тўғрисида бирор бир далил
иш ҳужжатларига илова қилинмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
Кодексининг 68-моддаси 1-қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шунингдек, даъвогар аслида жавобгардан “жарима” ундириш талабини
қўйиш тўғрисида ҳоҳиш-идрок қилган бўлсада даъво аризанинг хулоса
қисмида уни “пеня” сифатида баҳолаган.
Шу сабабли суд, даъвонинг 35.771.772 сўм пеня ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига даъвонинг
қаноатлантирилган қисмларига мутаносиб равишда юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар хххххдан даъвогар ххххх фойдасига 208.478.480,99 сўм
асосий қарз, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин.
3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Жавобгар хххххдан республика бюджетига 4.169.570 сўм давлат божи
ундирилсин.
5. Даъвогар Навоий вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси
акциядорлик жамиятидан 1.315.436 сўм давлат божи ундирилсин.
6. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
7. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов