Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/4783 Дата решения 05.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Янги Дўрмон-2020 фермер хўжалиги
Source ID 997249 Claim ID 2979529 PDF Hash f3a441c57d96a424... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
аролик Кодексининг 326-моддаси аролик Кодекси 326 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 05.12.2022 йил Навоий шаҳри 4-2101-2203/4783-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ххххх манфаатида, жавобгарлар ххххх дан 39.641.123 сўм асосий қарз, 14.587.933 сўм пеняни солидар тартибда тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида ҳамда даъвогарнинг вакили Ф.Ташмуратов (ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар ххххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгарлар хххххдан 39.641.123 сўм асосий қарз, 14.587.933 сўм пеняни солидар тартибда ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгарлар тегишли равишда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади. Суд, жавобгарларнинг тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг фикрини эшитиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ххххх зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 01.04.2020 йилда 20/06-4004/5-сонли лизинг шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 1-бўлимида кўрсатилган лизинг объектини даъвогар жавобгарга лизингга берган. Жавобгар эса шартноманинг 3бўлимида кўрсатилган муддатларда тўловларни амалга ошириб борган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу шартноманинг ўз вақтида бажарилиши таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 19.05.2020 йилда 20/099-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Унга кўра хххххнинг даъвогар олдидаги қарздорлигини ўз вақтида тўланишини учун кафиллик берган. ФКнинг 292-моддаси 1-қисмига кўра кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ѐки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 39.641.123 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади. Шу сабабли суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 14.587.933 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, 2қисмига кўра суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 1.458.793 сўмга қаноатлантиришни лозим топди. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар “Янги Дўрмон 2020” фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд 1. 2. 3. 4. 5. 6. ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогарнинг даъвоси қисмин қаноатлантирилсин. Жавобгарлар хххххдан даъвогар ххххх фойдасига 39.641.123 сўм асосий қарз, 1.458.793 сўм пеня, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари солидар тартибда ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар хххххдан республика бюджетига 1.084.582 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов