← Назад
Решение #731336 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 264 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
4-2101-2203/хххх-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ххххх манфаатида, жавобгарлар
хххххдан 2.146.575.391,91 кредит қарздорлиги, 196.671.381,19 сўм кредит фоизи
қарздорлиги солидар тартибда ундиришни ва ундирувини гаровга қўйилган мулкка
қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг
вакили Х.Исламов (07.02.2022 йилдаги 04/3-577-сонли ишончнома асосида),
жавобгар хххххнинг раҳбари А.Бердиев, вакиллари А.Раджабова (05.12.2022
йилдаги 424/12-010-сонли ишончнома асосида) Л.Колосовская (05.12.2022 йилдаги
423/12-010-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар ххххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгарлар
хххххдан 2.146.575.391,91 кредит қарздорлиги, 196.671.381,19 сўм кредит фоизи
қарздорлиги солидар тартибда ундиришни ва ундирувини гаровга қўйилган мулкка
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар «Бережливость» хусусий ишлаб
чиқариш корхонаси вакили даъвони тан олиб, қарздорликни тўлаб беришини
билдирди.
Жавобгар ххххх суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этишмади.
Суд, жавобгар ххххх тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд
мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг фикрини эшитиб,
даъвони қисман қаноатлантиришни, даъво хххххга нисбатан қисмини кўрмасдан
қолдиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
«Бережливость» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси зиммасига юклашни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 19.05.2017 йилда
2017/265-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар
жавобгар «Бережливость» хусусий ишлаб чиқариш корхонасига йиллик 12 фоиз
устама тўлаш ҳамда 60 ойда қайтариш шарти билан 3.100.000.000 сўм кредит
ажратиш, жавобгар «Бережливость» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси эса
шартноманинг сўндириш жадвали асосида кредит фоизи ва унга ҳисобланган
фоизларни қайтариш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб жавобгар
«Бережливость» хусусий ишлаб чиқариш корхонасига тегишли суммани шартнома
шартларига мувофиқ ажратган. Бирок, ўз мажбуриятларини қисман бузиб
сўндириш жадвали асосида кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни
тўлашни кечиктириб келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Кредит шартномасига кўра берилган қарздорлик ўз вақтида қайтарилишини
таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 07.03.2018 йилда гаров шартномаси
тузилган. Шартномаларга кўра жавобгар «Бережливость» хусусий ишлаб чиқариш
корхонасига тегишли бўлган давлат рақами 85BA478, тури ЮКЛАГИЧ, заводи
рақами 05082, русуми LW300FN, двигатель русуми 6B17D, рақами 001937, 2017
йилда ишлаб чиқарилган, техник паспорти рақами ТТР№102483, берилган санаси
06.10.2017 йил, давлат рақами 85ВА479, тури ЭКСКВАТОР ЮКЛАГИЧ, заводи
рақами 00124, русуми WZ30-25, двигатель русуми BY7GI, рақами 400029, 2017
йилда ишлаб чиқарилган, техник паспорт рақами ТТР№102484, берилган санаси
06.10.2017 йил, давлат рақами 85 053 ТАА, русуми ГБАСПГ XCMG XZJ5070ZYS,
тури МАХСУС (АХЛАТ ТАШУВЧИ), двитагель рақами 40047042, кузов рақами
LWLDAA1G2GL053583, шасси РАҚАМСИЗ, ранги БЕЛАЯ (ОҚ), 2017 йилда
ишлаб чиқарилган, транспорт қайд қилиш гувоҳномаси рақами ААС№7512724,
берилган санаси 07.11.2017 йил, давлат рақами 85 043 ТАА, тури МАХСУС
(АХЛАТ ТАШУВЧИ), русуми ГБАСПГ SHAANXI SC1316MR564, двитагель
рақами
1417H096944,
кузов
рақами
LZGJRM849HG011650,
шасси
LZGJRM849HG011650, ранги БЕЛАЯ (ОҚ), 2017 йилда ишлаб чиқарилган,
транспорт қайд қилиш гувоҳномаси рақами ААС№7512716, берилган санаси
06.11.2017 йил, давлат рақами 85 048 ТАА, тури МАХСУС (АХЛАТ ТАШУВЧИ),
русуми ГБАСПГ SHAANXI SC1316MR564, двитагель рақами 1417H099129, кузов
рақами LZGJRM840HG011648, шасси LZGJRM840HG011648, ранги БЕЛАЯ (ОҚ),
2017 йилда ишлаб чиқарилган, транспорт қайд қилиш гувоҳномаси рақами
ААС№7512720, берилган санаси 06.11.2017 йил, давлат рақами 85 054 ТАА, тури
МАХСУС (АХЛАТ ТАШУВЧИ), русуми ГБАСПГ SHAANXI SC1316MR564,
двитагель рақами 1417H096947, кузов рақами LZGJRM849РП011647, шасси
LZGJRM849РП011647, ранги БЕЛАЯ (ОҚ), 2017 йилда ишлаб чиқарилган,
транспорт қайд қилиш гувоҳномаси рақами ААС№7512725, берилган санаси
06.11.2017 йил, давлат рақами 85 049 ТАА, тури МАХСУС (АХЛАТ ТАШУВЧИ),
русуми ГБАСПГ SHAANXI SC1316MR564, двитагель рақами 1417H096934, кузов
рақами LZGJRM842РП011649, шасси LZGJRM842РП011649, ранги БЕЛАЯ (ОҚ),
2017 йилда ишлаб чиқарилган, транспорт қайд қилиш гувоҳномаси рақами
ААС№7512721, берилган санаси 07.11.2017 йил, давлат рақами 85 052 ТАА, тури
МАХСУС (АХЛАТ ТАШУВЧИ), русуми ГБАСПГ SHAANXI SC1316MR564,
двитагель рақами 1417H099130, кузов рақами LZGJRM847РП011713, шасси
МУЛЬТИЛИФТ, ранги БЕЛАЯ (ОҚ), 2017 йилда ишлаб чиқарилган, транспорт
қайд қилиш гувоҳномаси рақами ААС№7512723, берилган санаси 06.11.2017 йил
бўлган транспорт воситаларини гаровга қўйган.
ФКнинг 264-моддаси 1-қисмига кўра бир шахснинг бошқа шахсга молмулкни ѐки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров
ҳисобланади.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 19.05.2017 йилда кафиллик шартномаси
тузилиб, ушбу шартномага кўра жавобгар ххххх томонидан олинган кредитни ўз
вақтида қайтарилишини таъминлаш учун ххххх кафиллик берган.
ФКнинг 292-моддаси 1-қисмига кўра кафиллик шартномаси бўйича кафил
бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ѐки қисман бажариши учун унинг кредитори
олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартноманинг 5-бўлими
талабига кўра банк кафилга нисбатан даъво киритишдан олдин қарздор томонидан
тўланмаган суммани акцепсиз тартибда кафилдан ундириш чораларини кўришлиги
қайд қилинган. Аммо, даъвогар ушбу талабни бажармасдан судга даъво билан
вақтли мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 107-моддаси
4-бандига кўра қонунчиликка ѐки шартномага кўра қарз банк ѐки бошқа кредит
ташкилоти орқали ундириб олиниши керак бўлишига қарамай, даъвогар
жавобгардан қарзини ундириб олиш учун банкка ѐхуд бошқа кредит ташкилотига
мурожаат этмаган бўлса даъво кўрмасдан қолдирилиши қайд қилинган.
Шу сабабли суд, даъвонинг хххххга нисбатан қисмини кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгар хххххнинг даъвогар олдида
2.146.575.391,91 кредит қарздорлиги, 196.671.381,19 сўм кредит фоизи
қарздорлигини ташкил қилган.
Шу сабабли суд, даъвонинг ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш
қисмини қаноатлантиришни лозим топди.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъво
хххххга нисбатан қисмини кўрмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар ххххх зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар хххххдан даъвогар ххххх фойдасига 2.146.575.391,91 кредит
қарздорлиги, 196.671.381,19 сўм кредит фоизи қарздорлиги, 24.000 сўм
тўланган почта харажатлари ундируви жавобгар хххххга тегишли бўлган
давлат рақами 85BA478, тури ЮКЛАГИЧ, заводи рақами 05082, русуми
LW300FN, двигатель русуми 6B17D, рақами 001937, 2017 йилда ишлаб
чиқарилган, техник паспорти рақами ТТР№102483, берилган санаси
06.10.2017 йил, давлат рақами 85ВА479, тури ЭКСКВАТОР ЮКЛАГИЧ,
заводи рақами 00124, русуми WZ30-25, двигатель русуми BY7GI, рақами
400029, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, техник паспорт рақами ТТР№102484,
берилган санаси 06.10.2017 йил, давлат рақами 85 053 ТАА, русуми ГБАСПГ
XCMG XZJ5070ZYS, тури МАХСУС (АХЛАТ ТАШУВЧИ), двитагель
рақами 40047042, кузов рақами LWLDAA1G2GL053583, шасси РАҚАМСИЗ,
ранги БЕЛАЯ (ОҚ), 2017 йилда ишлаб чиқарилган, транспорт қайд қилиш
гувоҳномаси рақами ААС№7512724, берилган санаси 07.11.2017 йил, давлат
рақами 85 043 ТАА, тури МАХСУС (АХЛАТ ТАШУВЧИ), русуми ГБАСПГ
SHAANXI SC1316MR564, двитагель рақами 1417H096944, кузов рақами
LZGJRM849HG011650, шасси LZGJRM849HG011650, ранги БЕЛАЯ (ОҚ),
2017 йилда ишлаб чиқарилган, транспорт қайд қилиш гувоҳномаси рақами
ААС№7512716, берилган санаси 06.11.2017 йил, давлат рақами 85 048 ТАА,
тури МАХСУС (АХЛАТ ТАШУВЧИ), русуми ГБАСПГ SHAANXI
SC1316MR564,
двитагель
рақами
1417H099129,
кузов
рақами
LZGJRM840HG011648, шасси LZGJRM840HG011648, ранги БЕЛАЯ (ОҚ),
2017 йилда ишлаб чиқарилган, транспорт қайд қилиш гувоҳномаси рақами
ААС№7512720, берилган санаси 06.11.2017 йил, давлат рақами 85 054 ТАА,
тури МАХСУС (АХЛАТ ТАШУВЧИ), русуми ГБАСПГ SHAANXI
SC1316MR564,
двитагель
рақами
1417H096947,
кузов
рақами
LZGJRM849РП011647, шасси LZGJRM849РП011647, ранги БЕЛАЯ (ОҚ),
2017 йилда ишлаб чиқарилган, транспорт қайд қилиш гувоҳномаси рақами
ААС№7512725, берилган санаси 06.11.2017 йил, давлат рақами 85 049 ТАА,
тури МАХСУС (АХЛАТ ТАШУВЧИ), русуми ГБАСПГ SHAANXI
SC1316MR564,
двитагель
рақами
1417H096934,
кузов
рақами
LZGJRM842РП011649, шасси LZGJRM842РП011649, ранги БЕЛАЯ (ОҚ),
2017 йилда ишлаб чиқарилган, транспорт қайд қилиш гувоҳномаси рақами
ААС№7512721, берилган санаси 07.11.2017 йил, давлат рақами 85 052 ТАА,
тури МАХСУС (АХЛАТ ТАШУВЧИ), русуми ГБАСПГ SHAANXI
SC1316MR564,
двитагель
рақами
1417H099130,
кузов
рақами
LZGJRM847РП011713, шасси МУЛЬТИЛИФТ, ранги БЕЛАЯ (ОҚ), 2017
йилда ишлаб чиқарилган, транспорт қайд қилиш гувоҳномаси рақами
ААС№7512723, берилган санаси 06.11.2017 йил бўлган транспорт
воситаларига қаратилсин.
3. Даъвонинг хххххга нисбатан қисмини кўрмасдан қолдирилсин.
4. Жавобгар хххххдан республика бюджетига 46.864.936 сўм давлат божи
ундирилсин.
5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди
орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция тартибида
шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов