Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2201/4847 Дата решения 05.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый AQL CHARXI MASKANI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 946307 Claim ID 2984287 PDF Hash fd29a7ddec5ff027... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 05.12.2022 йил Навоий шаҳри 4-2101-2201/4847-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида аризачи ААААнинг, жавобгар ББББни соддалашлаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида аризачининг вакили А.И. (22.11.2022 йилдаги 25-22645-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: аризачи АААА судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ББББни соддалашлаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачининг вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади. Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг фикрини эшитиб, аризани қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг 24.09.2022 йилдаги солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги 50.082.325 сўмни ташкил қилган. Аризачи томонидан жавобгарнинг солиқлар ва йиғимлардан қарздорлигини ундириш бўйича барча чораларни кўрган. Ушбу ҳолат аризага илова қилинган ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган аризачи вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 45-моддаси 2-қисмига кўра давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Жавобгардан солиқлар ва йиғимлардан бўлган қарздорлигини ундириш имкони йўқлиги учун барча қарорлар Мажбурий ижро бюроси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасига кўра ижросиз қайтарилган. Аризага илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича жавобгарнинг иш судда кўрилаѐтган кунда активлари мавжуд эмас. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси 1-қисмига кўра доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади, 241-моддасига кўра ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ѐки тугатилаѐтган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ѐки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Баѐн этилганларга кўра суд, аризани қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар ББББ соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва унга нисбатан тугатиш ишлари очилсин. 3. Жавобгар ББББдан республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин. 4. Жавобгар ББББдан аризачи АААА фойдасига 24.000 сўм тўланган почта харажати ундирилсин. 5. Жавобгар ББББнинг тугатиш суд бошқарувчиси этиб С.Қ. тайинлансин. 6. Тугатиш суд бошқарувчиси С.Қ. қонунда белгиланган муддатларда жавобгарнинг тугатиш ишларини олиб бориб, тугатиш ишларининг якуни бўйича батафсил ва асослантирилган якуний ҳисоботни судга тақдим қилиш юклатилсин. 7. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов