← Назад
Решение #731462 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law | |
| онуннинг | 45 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
05.12.2022 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2203/4926-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида аризачи ААААнинг, жавобгар ББББни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги даъво
аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида аризачининг вакили Р.Ҳ. (29.10.2022 йилдаги
25-81806-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
аризачи АААА судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ББББни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд
мажлисида
иштирок этган
аризачининг вакили
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг фикрини эшитиб,
аризани қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини аризачи зиммасига юклашни, бироқ у “Давлат божи тўғрисида”ги
қонуннинг 9-моддасига кўра давлат божидан озод қилинганлиги сабабли уни
давлат божи тўловидан озод қилишни, олдиндан тўланган почта харажатларини
унинг зиммасида қолдиришди лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг 27.10.2022 йилда ҳолати
солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги 357.956.448 сўмни ташкил қилган. Аризачи
томонидан жавобгарнинг солиқлар ва йиғимлардан қарздорлигини ундириш
бўйича барча чораларни кўрган. Ушбу ҳолат аризага илова қилинган ҳужжатлар ва
суд мажлисида иштирок этган аризачи вакилининг кўрсатмаси билан
тасдиқланади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 45-моддаси 2-қисмига
кўра давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни
қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши
керак.
Жавобгардан солиқлар ва йиғимлардан бўлган қарздорлигини ундириш
имкони йўқлиги учун барча қарорлар Мажбурий ижро бюроси томонидан “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг
40-моддасига кўра ижросиз қайтарилган.
Аризага илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича жавобгарнинг иш судда
кўрилаѐтган кунда активлари мавжуд эмас.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси 1-қисмига кўра
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга
қобилиятсизлик аломати ҳисобланади. Бироқ, аризага илова қилинган
жавобгарнинг 2020 йил IV чорак учун топширилган балансида унинг активлари
738.228,0 минг сўмни ташкил қилган.
Шунингдек, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 16-бобида
соддалаштирилган тартибда хўжалик юритувчи субъектларни тўловга қобилиятсиз
деб топишнинг иккита асоси кўрсатилган.
Унга кўра “агар қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик
фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ѐки) ўз устав фондини (устав капиталини)
шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор
қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг
талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса” ва “ўз фаолиятини тугатган
қарздор якка тартибдаги тадбиркор ѐки тугатилаѐтган юридик шахснинг раҳбари
ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг
имкони бўлмаган тақдирда” тўловга қобилиятсиз деб топилади. Бироқ, аризачи
томонидан жавобгарни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топиш учун далилларни судга тақдим қила олмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси
1-қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
Баѐн этилганларга кўра суд, аризани қаноатлантиришни рад қилишни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини аризачи зиммасига юклашни, бироқ у
“Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасига кўра давлат божидан озод
қилинганлиги сабабли уни давлат божи тўловидан озод қилишни, олдиндан
тўланган почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришди лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Аризачининг аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
2. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов