← Назад
Решение #731615 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 19 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 05 декабрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти
***** бошқармасининг жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган ***** МФЙ ҳудудида жойлашган тош майдалаш ишлаб чиқариш
корхонасини санитария ҳимоя минтақаси ташкил этмаганлиги сабабли
фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризасини жавобгар “*****” масъулияти
чекланган жамияти раҳбари *****, Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон
Республикаси ***** давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси
Қуйичирчиқ туман филиали ишончли вакили ***** (2022 йил
1 декабрдаги 15-83-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари
билан биргаликда, Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент вилояти ***** бошқармаси (кейинги ўринларда – аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, “*****” МЧЖ (кейинги ўринларда
– жавобгар деб юритилади)га нисбатан Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани,
***** МФЙ ҳудудида жойлашган тош майдалаш ишлаб чиқариш корхонасини
санитария ҳимоя минтақаси ташкил этмаганлиги сабабли фаолиятини
тўхтатишни сўраган.
Аризачи бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Аммо мазкур аризани
иштирокисиз кўришни сўраган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 2-қисмини
инобатга олиб, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага
келди.
Дастлабки суд муҳокамаларида сўралган аризачи вакили ***** (2022 йил
19 ноябрдаги 01/3258-сонли ишончнома асосида) корхона ҳимоя зонаси ташкил
этмасдан фаолият юритаѐтганлиги сабабли “*****” боғдорчилик узумчилик
ширкати ҳудудида яшовчи фуқаролардан шикоятлар келиб тушаѐтганлиги,
корхона фаолияти қонунчилик талабларига тўғри келмаслигини билдириб,
аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар вакили ариза талабларига эътироз билдириб, фаолият
кўрсатаѐтган корхона аҳоли яшаш жойларидан белгиланган санитария
нормаларига амал қилинган ҳолда фаолият олиб боришини, лекин аризачи
“*****” боғдорчилик узумчилик ширкати ҳудуди билан санитария муҳофаза
зонасини бузганлигини маълум қилаѐтганлигини, ваҳоланки бу ҳудуд аҳоли
пункти эмаслигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Мазкур ишда мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси ***** Давлат кадастрлари
палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Қуйичирчиқ туман филиали ишончли
вакили ***** “*****” боғдорчилик узумчилик ширкати Қуйичирчиқ тумани,
***** МФЙ қишлоқ хўжалик харитасининг 6503 контурида жойлашганлигини,
“*****” боғдорчилик узумчилик ширкати аҳоли пунктларининг (шаҳарлар,
посѐлкаларнинг ва қишлоқ аҳоли пункларининг) ерлари тоифаси сифатида
ҳисобга олинмаганлигини, “*****” боғдорчилик узумчилик ширкати Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарорининг
3-бандида ер фондининг Саноат, транспорт, алоқа, мудофа ерлари ва бошқа
мўлжалланган ерлар тоифасида юритилишини, ***** МФЙда жойлашган энг
яқин аҳоли яшаш хонадон оралиқ масофаси текшириш ўтказилган объектгача
1305 метрни ташкил этишини маълум қилиб, бу ҳақда судга маълумот тақдим
этди.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, аризага илова қилинган ҳамда
тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок этган
тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра аризачининг
талабларини қаноатлантиришдан рад қилишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини аризачи зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, аризачи
жавобгарга тегишли бўлган объектда санитария текшируви ўтказилган.
Текширув
натижаларига
кўра,
“Аҳолининг
санитария-эпидемиологик
осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16, 19моддалари талаблари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
томонидан тасдиқланган 0350-17-сонли “Аҳоли яшаш жойларининг атмосфера
ҳавосини ҳимоя қилиш нормалари қоидалари”нинг 6.1.4-банди талабларига амал
қилинмаган ҳолда жойлаштирилганли аниқланган.
Текширув натижаларига кўра далолатнома тузилиб, юқоридаги қонун
ҳужжатлари талаблари бузилган деган хулосага келинган.
“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига асосан юридик ва
жисмоний шахслар объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш,
корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда ишга
тушириш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
риоя этиши шарт. Юридик ва жисмоний шахслар объектларни режалаштириш,
лойиҳалаштириш ва қуриш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта
жиҳозлаш ҳамда ишга тушириш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва
гигиена нормативларига риоя этиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан
тасдиқланган “Аҳоли яшаш жойларининг атмосфера ҳавосини ҳимоя қилиш
нормалари қоидалари”га кўра тош майдалаш корхоналар аҳоли яшаш
жойларидан 300 метр санитария ҳимоя ҳудуди жорий қилиши лозимлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси ***** давлат
кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Қуйичирчиқ туман
филиалининг 2022 йил 5 декабрдаги 15-1204-сонли маълумотида аризачи
томонидан текширув ўтказишга сабаб бўлган “*****” боғдорчилик узумчилик
ширкати ер фондининг аҳоли пунки ерларига кирмаслиги, балки саноат,
транспорт, алоқа, мудофаа ерлари ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар
тоифасига кириши, ***** МФЙда жойлашган энг яқин аҳоли яшаш хонадон
оралиқ масофаси текшириш ўтказилган объектгача 1305 метрни ташкил этиши
маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Боғдорчиликузумчилик ширкатлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2011 йил
1 мартдаги 51-сон қарорининг 2-бандида боғдорчилик-узумчилик ширкати
ширкат аъзоларига умумий ижтимоий-хўжалик вазифаларини ҳал этишда ҳамда
боғдорчилик ва узумчиликни юритишда кўмаклашиш учун жисмоний шахслар
томонидан ихтиѐрий асосларда таъсис этилган нотижорат ташкилот
ҳисобланиши, 5-бандида ширкат юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ѐзилган
штампга, муҳрга ва бланкаларга, шунингдек банкда ҳисоб рақамларига эга
бўлади ҳамда ўз фаолиятини ширкат уставига мувофиқ амалга ошириши, 9бандида эса жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун умумий
фойдаланиладиган объектларни биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш
мақсадида ташкил этилган жисмоний шахсларнинг бирлашмаси ширкат
ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан
тасдиқланган “Аҳоли яшаш жойларининг атмосфера ҳавосини ҳимоя қилиш
нормалари қоидалари”нинг 3-бўлими 4.1-бандига асосан санитария қоидалари ва
нормаларига зид объектларни қуриш таъқиқланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш
қўмитасининг 2009 йил 23 декабрда 128-сонли буйруғи билан тасдиқланган
“Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари”нинг 53-бандида санитария ҳимоя
зонасида боғдорчилик ширкатлари жойлаштирилишига йўл қўйилмайди деб
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи аризасида жавобгар
жойлашган ҳудуд “*****” МФЙ деб кўрсатилган бўлсада, бироқ жавобгар
“*****” МФЙда жойлашган.
Юқоридагилардан кўринадики, аризачи томонидан текшириш ўтказилган
объект аҳоли пункти билан белгиланган санитария ҳимоя зонасида
жойлашганлиги, балки “*****” боғдорчилик узумчилик ширкати билан 300
метрлик санитария масофаси сақланмаганлиги, мазкур ширкат аҳоли пункти
ерлари таркибига кирмаслиги ҳамда бундай санитария зонасида боғдорчилик
узумчилик ширкати фаолияти ҳам таъқиқланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига
мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан
ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК) 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаѐтганда суд
мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир
этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича
далолатнома ѐки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи
органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун
асослар бор йўқлигини аниқлайди.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини
аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганларга асосан суд, аризачининг фаолиятни тўхтатиш
тўғрисидаги талаби бўйича аризада келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини
топмаганлигини, аризада жавобгарни фаолият юритадиган манзили бошқа
кўрсатилганлигини инобатга олиб, ушбу аризани қаноатлантиришдан рад
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Ренспубликасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
талабига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган.
Шунга кўра, иш бўйича давлат божи ундирилмайди, тўланган почта
харажатлари эса аризачи зиммасида қолдирилади.
Демак, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
217, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Аризанинг аризаси талаблари қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Аризачи ***** бошқармаси томонидан олдиндан тўланган 24.000 сўм
почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****