Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/319 Дата решения 22.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 381589 Claim ID 2755122 PDF Hash ce726a5724a0aedc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖК 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг 22 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи У.Абдукаюмов ва унинг ҳимоячиси “CHILONZOR-HIMOYA” адвокатлик бюроси адвокати К.Эшанкуловнинг иштирокида, Абдукаюмов Умиджон Абдурашид ўғлига оид 1-1006-2502/319-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Абдукаюмов Умиджон Абдурашид ўғли (Abdukayumov Umidjon Abdurashid o`g`li), 1991 йил 19 июнда Андижон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали 2 нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, муқаддам: жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2021 йил 19 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан айбли деб топилиб, 3 йил озодликни чеклаш жазосига судланган, Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Шахрихон кўчаси, 5-уйда яшаган, 2024 йил 18 сентябрда “сиртдан қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 07 февралда ушланиб, Тошкент шаҳар ИИББ ВСХга жойлаштирилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи кўрсатувини тинглаб, жабрланувчининг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши материалларини атрофлича таҳлил қилиб, тарафларнинг музокараси ҳамда судланувчининг охирги сўзларини тинглаб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи У.Абдукаюмов хавфли рецидивист бўлган, 2024 йил 24 апрель куни соат 09:00ларда Чилонзор тумани, “Катта Дўмбиробод” МФЙ, МКАД кўчаси, 15-уйда жойлашган “Yesil Hostel Omad” МФЖга қарашли хостелда бўла туриб, шу ерда бўлган Абдураҳмонов Бурхониддин Тожиддин ўғлининг бевосита ёнида бўлган баҳоси 3.500.000 сўмлик “Редми 12” русумли телефон аппаратини ва 1.000.000 сўмлик “Редми 9” русумли телефон аппаратларини ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, яширин равишда талон-тарож қилиб, ушбу телефон аппаратларини жиноий йўл билан қўлга киритилганини айтмай, тергов ва судда шахсини аниқлашни имкони бўлмаган фуқароларга “Редми 9” русумли телефон аппаратирни 1.100.000 сўмга ва “Редми 12” русумли телефон аппаратини 500.000 сўмга сотиб, пулларини ўзининг эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган. Судланувчи У.Абдукаюмов суд мажлисида айбловга тўлиқ иқрорлик ва чин кўнгилдан пушаймонлик билдириб, “2024 йил 23 апрель куни ўзига тегишли “Матиз” автомашинасида Тошкент шаҳрига келиб, дам олиш учун Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Катта Домбробод” МФЙ МКАД кўчаси, 15уйда жойлашган “Yesill Hostel Omad” МЧЖга қарашлик Hostelга кириб бир кун қолишини айтиб, хоналарни бирига жойлашгани, 2024 йил 24 апрель куни соат тахминан 08:00 да уйғонганда хонпада унга нотаниш бўлган икки киши дам олаётганлигини кўргани, кейинчалик шахси аниқ бўлган Абдураҳмонов Бурхониддин Тожиддин ўғли ётган жойга бориб қараган вақтида, унинг ёстиғининг олдида “Редми 12” ва “Редми 9” русумли телефон аппаратлар турганлигини кўриб, хонада ҳамма ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, Б.Абдураҳмоновга тегишли бўлган “Редми 12” ва “Редми 9” русумли телефон аппаратларини ўғирлаб чиқиб кетганини, шундан сўнг “Редми 12” ва “Редми 9” русумли телефон аппаратлари ичида бўлган сим карталарни чиқариб ташлаб юборганлигини, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Ипадром” бозорига бориб, унга нотаниш бўлган шахсга ўзига тегишли деб алдаб, “Редми 9” русумли телефон аппаратини 1.100.000 сўмга сотиб юбориб, автомашинасини тузатгани, шундан сўнг, шахсий ишлари билан Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрига борган вақтида, унга нотаниш бўлган, ҳозирда кўриниши эсимда қолмаган шахсга, ўғирлаб олган “Редми 12” русумли телефон аппаратини ўзига тегишлигини айтиб, 500.000 сўмга сотиб юборганини, шунда унга нотаниш бўлган шах телефон аппаратини ҳужжатларини сўраганида ҳужжатлари Тошкент шаҳрида қолганлигини маълум қилиб, паспортининг нусхасини бердиб, паспортини устига ўзининг эски телефон рақамим яъни 90-284-71-75 рақамимни ёзиб қўйганини, нотаниш бўлган шахсдан 500.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, ўзимнинг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганини, дастлабки тергов вақтида жабрланувчи Б.Абдурахмовга “Редми 12” русумли телефон аппарати тилҳат асосида қайтарилганлиги, ҳозирда жабрланувчига етказилган 1.000.000 сўм оила аъзолари томонидан депазит ҳисоб рақамига қўйилгванлигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўради. Тарафларнинг розилиги билан жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар Б.Абдурахмоновнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилганда у “2024 йил 20 апрель куни мен Чилонзор тумани, Чилонзор тумани, “Катта Дўмбиробод” МФЙ МКАД кўчаси, 15-уйда жойлашган “Yesil Hostel Omad” МФЖга қарашли хостелнинг 11-сонли хонасида кунлик 60.000 сўм миқдоридаги пуллар эвазига вақтинчалик истиқомат қила бошладим. Мен ҳар куни соат тахминан 08:00 да меҳмонхонадан чиқиб кетиб кечки соат тахминан 18:00 да меҳмонхонага қайтар эдим. Шунингдек, мен ухлайдиган хонада яъни 11-сонли хонада жами мен билан ҳозирда исми эсимда қолмаган икки нафар шахс билан жами бўлиб уч киши яшар эдик. Шунингдек, 2024 йил 23 апрель куни соат тахминан 20:00 да мен ухлайдиган хонага менга нотаниш бўлган бир шахс келди кимлиги сўралганда ўзини Умиджон деб таништирди ва кейинчалик шахси аниқ бўлган 19.06.1991 йилда туғилган Абдукаюмов Умиджон Абдурашид ўғли эканлигини маълум бўлди. Шундан сўнг, кеч бўлганлиги сабабли мен ўзимга 3.500.000 сўмлик “Редми 12” русумли телефон аппаратини ва 1.000.000 сўмлик “Редми 9” русумли телефон аппаратларимни ўзим ётган ёстиғимнинг олдига қўйиб ухладим ва эртаси куни соат тахминан 09:00 да туриб ўзимга тегишли бўлган телефон аппаратларимдан аппаратларини топа олмадим ва хонада мен билан олдиндан бирга яшаб турган икки нафар шахс бор эди лекин янги кеча келган Умиджон йўқ эди. Шундан сўнг, мен телефон аппаратларим ўғирланганлигини маълум қилдим ва мен билан олдиндан бирга яшаб келаётган шахсларнинг нарсаларини кўрдим лекин уларнинг нарсаларини ичидан телефон аппаратларим чиқмади. Шундан сўнг, 102 ишон рақамига қўнғироқ қилдим ва ИИО ходимлари келиб тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Шундан сўнг, мен ИИО ходимлари меҳмонхонадаги кузатув камераларини текширишди ва менга тегишли бўлган телефон аппаратимни 19.06.1991 йилда туғилган Абдукаюмов Умиджон Абдурашид ўғли ўғирлаганлигини маълум қилди. Бўлган ҳолат шулардан иборат. Мен “Редми 9” русумли телефон аппаратини 2022 йил 1.000.000 сўм миқдоридаги пулла эвазига сотиб олганман ва “Редми 12” русумли телефон аппаратини эса 3.500.000 сўм миқдоридаги пуллар эвазига сотиб олганман ва “Редми 12” русумли телефон аппаратини терговчидан ўзимга тегишли эканлиги исботлаш мақсадида таниб олиб тилхат асосида қайтариб олганман. Менга нисбатан жами бўлиб 1.000.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилди”-деб кўрсатув берган. Суд, судланувчи У.Абдукаюмовнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчиларнинг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, видео кузатув камерасидан нусҳа олиш, ашёвий далилни олиш, нарсани кўздан кечириш, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ҳақидаги баённомалар ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи У.Абдукаюмовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг 2024 йил 24 апрель куни соат 09:00ларда Чилонзор тумани, “Катта Дўмбиробод” МФЙ, МКАД кўчаси, 15уйда жойлашган “Yesil Hostel Omad” МФЖга қарашли хостелда бўла туриб, шу ерда бўлган Б.Абдураҳмоновнинг бевосита ёнида бўлган баҳоси 3.500.000 сўмлик “Редми 12” русумли телефон аппаратини ва 1.000.000 сўмлик “Редми 9” русумли телефон аппаратларини ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, яширин равишда талон-тарож қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, У.Абдукаюмовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, унинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, талабалиги, етказилган моддий зарар қопланганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, мазкур жиноятни ғараз ниятларда содир этганлиги жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, У.Абдукаюмовга нисбатан ЖКнинг 57моддасини қўллаб, ушбу модда санкциясида назарда тутилган энг кам озодликдан маҳрум қилиш жазосидан хам камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияларда ўтаттиришни; судланувчи У.Абдукаюмов етказган зарардан “Редми 12” русумли телефон аппаратини жабрланувчи Б.Абдурахмоновга тилхат асосида қайтарилганлиги инобатга олишни ҳамда қолган зарарни қоплаш мақсадида 22.04.2025 йилда Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар бўлими депозит ҳисоб рақамига 641-сон мемориал ордерга асосан топширилган 1.000.000 сўм пулларни жабрланувчи Б.Абдурахмонов фойдасига ундиришни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган телефон аппарати ғилофини жабрланувчи Б.Абдурахмоновга қайтаришни, У.Абдуқаюмовга тегишли бўлган паспортни унинг ўзига қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Абдукаюмов Умиджон Абдурашид ўғли (Abdukayumov Umidjon Abdurashid o`g`li)Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Абдукаюмов Умиджон Абдурашид ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 07 февралдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи У.Абдукаюмовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. У.Абдукаюмов томонидан етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида 22.04.2025 йилда Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар бўлими депозит ҳисоб рақамига 641-сон мемориал ордерга асосан топширилган 1.000.000 сўм жабрланувчи Б.Абдурахмонов фойдасига ундирилсин. Жабрланувчи Б.Абдурахмоновга етказилган бошқа моддий зарарларнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги инобатга олинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган телефон аппарати ғилофини жабрланувчи Б.Абдурахмоновга қайтарилсин. У.Абдуқаюмовга тегишли бўлган паспорти унинг ўзига қайтарилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев