← Назад
Решение #731701 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ишда жавобгар вакили иштирок этмади ва шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК | 170 | — | law | |
| Шу сабабли суд ушбу учинчи шахсларга нисбатан ишни ИПК | 2128 | — | law | |
| хатбоши ва | 170 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 366 | — | code_article | |
| идаги ёзма таклиф ушбу кодекс | 370 | 4 | code_article | |
| онуннинг | 24 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2022 йил ---------------
--------------------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “----------------------------------”
АЖнинг жавобгар “----------------------------------” МЧЖ ҳисобидан 11.025.000 сўм
закалатни ҳамда воситачилик ҳақи шаклида етказилган 10.000 сўм зарарни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили -------- (ишончнома
асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“----------------------------------” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар ёки
буюртмачи деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “---------------------------------” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар ёки иштирокчи (ижрочи) деб
юритилади) ҳисобидан 11.025.000 сўм закалатни ҳамда воситачилик ҳақи шаклида
етказилган 10.000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги талабларни
қувватлаб, уларни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар хабардор қилинган ва
бунга оид далиллар олинган. Бироқ, ишда жавобгар вакили иштирок этмади ва шу
сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида
унинг иштирокисиз кўриб чиқади.
Суднинг ажрими билан Ўзбекистон Товар хом-ашё биржаси ва Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги низо предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Ушбу учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор
этилган бўлсада, иштирок этмадилар. Шу сабабли суд ушбу учинчи шахсларга
нисбатан ишни ИПК 2128-моддаси 2-қисми 3-хатбоши ва 170-моддаси 3-қисми
тартибида уларнинг иштирокисиз кўриб чиқади.
Суд даъвогар вакилининг берган кўрсатмаларини тинглаб, тўпланган
ҳужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагилар
асосида
даъво
аризани
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Буюртмачи 30 дона “солнечный светодиодный
прожектор” товарларини 31.500.000 сўм қийматда сотиб олиш учун давлат
харидлари тизимидан фойдаланган (лот № 22121007085709).
Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2022 йилдаги 276-сонли қарори билан
тасдқиланган Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартибтаомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг (кейинги
ўринларда Низом деб юритилади) 14-бандида корпоратив буюртмачилар ва
иштирокчилар ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларига:
электрон дўконда иштирок этишдан олдин иштирокчининг офертаси
қийматининг 3 фоизи миқдорида;
аукционда иштирок этишдан олдин аукционнинг бошланғич нархидан 3 фоиз
миқдорида закалат ўтказадилар, деб белгиланган.
Шу сабабли, Буюртмачи ва Иштирокчининг ҳар бири 945.000 сўм закалатни
ҲККПдаги ўзларининг шахсий ҳисобрақамида шакллантирган (31.500.000 х 3 %).
14.07.2022 йилда ўтказилган савдо натижасида Иштирокчи товарларни
21.420.000 сўм қийматда етказиб бериш бўйича ғолиб деб топилиб, Буюртмачи
билан шу куни 57642-сон шартнома тузган.
Низомнинг 43-бандида “агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан
таклиф қилинган сумма давлат буюртмачиси томонидан танланган суммадан 20 ва
ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан
танланган офертанинг суммаси ва ўзи томонидан таклиф этилган сумманинг фарқи
миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан киритиши шарт. Бунда офертанинг
суммаси:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 2.500 бараваридан ошмайдиган ҳолларда
қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан;
базавий ҳисоблаш миқдорининг 2.500 бараваридан ошган ҳолларда қўшимча
закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.000 бараваридан ошмаслиги
керак.
Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу таклифлар давлат
харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда рад этилади”, деб
белгиланган.
Шу сабабли, Иштирокчи 10.080.000 сўм қўшимча закалатни ҲККПдаги
шахсий ҳисобрақамида шакллантирган (яъни, бошланғич нарх 31.500.000 сўмни
ташкил этади ва Иштирокчи томонидан таклиф этилган 21.420.000 сўм давлат
буюртмачиси томонидан танланган суммадан 20 ва ундан ортиқ фоизга пастлиги
учун Иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган офертанинг
суммаси ва ўзи томонидан таклиф этилган сумманинг фарқи миқдоридаги
қўшимча закалатни олдиндан киритган (31.500.000 - 21.420.000).
Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш
ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низом (21.05.2018 йил, №3015)
нинг 42-банди 1-хатбошига кўра, корпоратив буюртмачилар электрон дўкон ёки
аукцион натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга
ошириш учун ушбу шартнома порталда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб, 5 иш
куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини
ўтказадилар. Бунда закалат, шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб
ҳисобланади.
Шу сабабли, ушбу лот бўйича Буюртмачининг 21.420.000 сўм (100%)
ҲККПдаги маблағи 16.07.2022 йилда банд қилиб қўйилган (блокировка қилинган).
№ 3015 низомнинг 38-банди 3-хатбошига кўра, аукцион ва электрон дўкон
ўтказишда корпоратив буюртмачиси ва ижрочининг киритган закалатлари
шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки белгиланган тартибда
бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади.
Шу сабабли, даъвогарнинг 21.420.000 сўм маблағи ҳамда жавобгарнинг
11.025.000 сўм (945.000+10.080.000) закалат ва қўшимча закалат маблағлари
оператор томонидан хатланган.
Биржада тузилган 57642-сонли шартноманинг 2.2-бандига кўра, Ижрочи
тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПдан хабарнома олганидан бошлаб 7
иш куни ичида товарларни етказиб беришни зиммасига олган (яъни, 26.07.2022
йилгача).
Бироқ, Ижрочи 57642-сонли шартноманинг техник параметрига мос келувчи
товарларни етказиб бермаган. Хусусан, 57642-сонли шартномада 100 Вт қувватли
техник параметрга эга товарларни етказиб бериш назарда тутилган бўлсада,
Ижрочи томонидан 90 Вт қувватли бошқа кўрсаткичларга эга товарлардан намуна
олиб бориб берилган.
ФК 401-моддаси 1-қисмида сотувчи олди-сотди шартномасида назарда
тутилган товарларни шартномага мос келмайдиган ассортиментда топширган
тақдирда сотиб олувчи уларни қабул қилишдан ва ҳақини тўлашдан бош тортишга,
борди-ю уларнинг ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб
беришни талаб қилишга ҳақли. Шу сабабли Ижрочи томонидан техник топшириқ
шартлари бажарилмаган деб топилиб, 26.08.2022 йилдаги акт билан Ижрочининг
товарлари (намуна) қабул қилинмаган.
Бундан ташқари, Ижрочи 18.11.2022 йилда Буюртмачи номига ёзма хат
юбориб, 57642-сонли шартнома бўйича товарларни етказиб бериш имкони
йўқлигини билдирган.
Буюртмачи томонидан ушбу хатга 24.11.2022 йилда жавоб хати юборилган ва
жавобгарнинг хатларидаги бошқа масалалар қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
ФК 337-моддасига кўра, ижрони кечиктириб юборган қарздор кечиктириб
юбориш туфайли етказилган зарар учун ва кечиктириб юбориш даврида тасодифан
ижрони бажариш мумкин бўлмаслиги вужудга келганлиги учун кредитор олдида
жавоб беради.
Агар қарздор ижрони кечиктириб юборганлиги туфайли кредитор учун унинг
аҳамияти қолмаган бўлса, у ижрони қабул қилишдан бош тортиши ва зарарни
тўлашни талаб қилиши мумкин.
Агар кредитор қарздор томонидан таклиф қилинган лозим даражадаги
ижрони қабул қилишдан бош тортган бўлса ёки ўзи амалга ошириши керак бўлган
ва амалга оширилгунича қарздор ўз мажбуриятини бажара олмаган ҳаракатларни
қилган бўлмаса, кредитор муддатни кечиктириб юборган ҳисобланади.
ФК 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда
бажарилиши шарт.
Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада
кўрсатилган бўлиши керак.
ФК 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош
тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди,
қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
ФК 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор
мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни
кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб
бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб
бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай
олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан
мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг
бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай
вазиятлар жумласига кирмайди.
Низомнинг 34-бандига кўра, давлат буюртмачиси томонидан электрон дўкон
ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)
етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу
шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддати тугагач
уч иш кунидан сўнг:
бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича маблағларига суд ёки Давлат
харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли
қарори қабул қилингунига ёки шартнома бекор қилингунга қадар банд қўяди;
корпоратив буюртмачи томонидан ушбу шартнома бўйича киритилган
маблағлардан бандни бекор қилади, бундан закалат суммаси мустасно;
корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки Давлат харидлари
соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори
қабул қилингунига ёки шартнома бекор қилингунга қадар банд қўяди;
бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига
юборади.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 370-моддаси 4-қисмига кўра офертани акцептлаш учун белгиланган
муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш
юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар
бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ.к.), агар қонун ҳужжатларида ёки офертада
бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 366-моддаси 5-қисми бўйича агар шартномани тузиш
ҳақидаги ёзма таклиф ушбу кодекс 370-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган
тартибда олинган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
ФК 311-моддасида шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома
тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул
суммаси закалат ҳисобланиши, 312-моддаси 2-қисмида агар шартноманинг
бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи
тарафда қолиши, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф
жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши
шартлиги белгиланган.
Буюртмачи ва ижрочи томонидан шартномавий мажбуриятлар ижросини
таъминлаш учун закалат қўйилиши уларнинг оферта шартларини тўлиқ
акцептлаганини билдиради ва тарафлар шартноманинг ёзма шаклига риоя қилган
ҳисобланади.
Даъвогар 12.10.2022 йилда жавобгарга талабнома юбориб, закалат
маблағларни ва зарарни ихтиёрий тўлаб беришни сўраган. Бироқ, ушбу талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шартнома шартлари жавобгар томонидан
белгиланган муддатларда бажарилмагани (товарлар ушбу муддат ичида етказиб
берилмагани) ҳамда жавобгарнинг дастлаб ва қўшимча шакллантирган маблағлари
ҲККПда закалат сифатида қабул қилингани учун суд ҲККПдаги жавобгарнинг
11.025.000 сўм закалат пулини даъвогарга ундириб беради.
Суд даъво талабининг воситачилик ҳақи учун тўланган 10.000 сўмни
ундиришга оид қисми бўйича қуйидаги тўхтамга келди.
Низомнинг 36-бандига кўра, операторнинг воситачилик йиғими давлат
харидларининг якунларига кўра битимнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб
давлат буюртмачиси ва иштирокчининг аванс тўловларидан давлат харидларининг
электрон тизими томонидан ушлаб қолинади. Томонлар ўртасида шартнома
тузилиб, рўйхатга олингани учун оператор даъвогар ва жавобгарнинг ҳар биридан
10.000 сўм воситачилик йиғими ундирган.
ФК 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда
тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг
тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида
одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай
қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
“Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”
қонуннинг 24-моддасига кўра тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф:
бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонун
ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар
бўлади.
Товар етказиб бериш мажбурияти жавобгар томонидан бажарилмагани
сабабли суд даъвогар томонидан савдо ташкилотчиси учун тўлаб берилган 10.000
сўмни даъвогарга етказилган зарар деб, уни жавобгардан даъвогарга ундиради.
Суд давлат божини муҳокама этиб, “Давлат божи тўғрисида”ги қонун асосида
ҳисобланган 300.000 сўм давлат божини ва 24.000 сўм почта харажатини ИПК 118моддаси асосида жавобгар зиммасига юклайди ва ФК 14, 238, 259, 311-312, 370,
337, 437, 444-моддалари, ИПК 68, 118, 128, 170, 173, 176-177-моддаларини қўллаб
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “----------------------------------” МЧЖ ҳисобидан:
-даъвогар “----------------------------------” АЖ фойдасига 11.025.000 сўм закалат,
10.000 сўм зарар ва 24.000 сўм почта харажатлари ;
-республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
----------