← Назад
Решение #731875 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 11 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| онуни | 13 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| онуни | 21 | — | law | |
| онуни | 48 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2022 йил 05 декабрь
******-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти
****** бошқармасининг жавобгар “******” масъулияти чекланган жамиятининг
давлат экологик экспертизаси ижобий хулосаси олингунига қадар фаолиятини
вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда,
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент вилояти ****** бошқармаси (кейинги ўринларда аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “******” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) нинг давлат
экологик экспертизаси ижобий хулосаси олингунига қадар фаолиятини
вақтинчалик тўхтатишни сўраган.
Аризачи бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз
эътирозларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида аризачи ва жавобгар суд маҳокамаси
тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини
тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 2, 3-қисмларини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган аризачи жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Дастлабки суд муҳокамасида сўралган Тошкент вилояти ******
бошқармаси ишончли вакили ******(2022 йил 29 мартдаги 02/09-1241-сонли
ишончнома асосида) даьво аризасидаги важларни такрорлаб, судга
маълумотнома тақдим этиб, Тошкент вилояти ****** бошқармаси бошлиғининг
2022 йил 17 июндаги 309/А-сонли буйруғига асосан “******” масъулияти
чекланган
жамиятида
2022
йил
20
июндан
2022
йил
30 июнига қадар ******га оид қонун ва қонун ости ҳужжатлари талабларини қай
даражада бажарилиши ўрганилинганлиги, ушбу ўрганиш натижасида бир неча
норматив талаблар бажарилмаганлиги ҳолати аниқланганлигини маълум қилган.
Дастлабки суд муҳокамасида сўралган жавобгар ишончли вакили ******
(2022 йил 25 ноябрдаги 81/2-сон ишончнома асосида) даъвони тан олиб,
******га оид қонун ва қонун ости ҳужжатлари талаблари жамият томонидан
бузилганлик ҳолати мавжуд бўлганлигини, аризачи судга даъво аризаси
киритганлигидан хабар топгач камчиликларни бартараф қилишга харакат
қилаѐтганлигини айтиб, даъвони қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент вилояти ****** бошқармаси
бошлиғининг 2022 йил 17 июндаги 309/А-сонли буйруғига асосан “******”
масъулияти чекланган жамиятида 2022 йил 20 июндан 2022 йил 30 июнига қадар
******га оид қонун ва қонун ости ҳужжатлари талабларини қай даражада
бажарилиши юзасидан текшириш ўтказилган.
Текширишда жавобгар фаолияти учун “Экологик оқибатлар тўғрисидаги
баѐноти” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси давлат экологик
экспертизасининг ижобий хулосаси олинмасдан ишлаб чиқариш фаолияти билан
шуғулланиб келаѐтганлиги аниқланган ва текшириш юзасидан 2022 йил
29 июнда далолатнома расмийлаштирилган. Далолатномада жавобгарга
аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича кўрсатма берилган.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ****** давлат
қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
соҳасида махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Ушбу Қонуннинг 14-моддасида хўжалик фаолиятининг атроф табиий
муҳитга зарарли таъсири атроф табиий муҳит сифатининг аҳолининг экология
жиҳатидан хавфсизлигини, табиий ресурсларни тиклаш ва муҳофаза қилишни
кафолатловчи нормативлари ва стандартлари билан чеклаб қўйилиши
белгиланган бўлса, 15-моддасида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф
муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини
тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари
шартлиги, экологик нормативлар Ўзбекистон Республикаси ****** давлат
қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ўз ваколатларига
мувофиқ тасдиқланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги
14-сонли қарори билан тасдиқланган “Экологик нормативлар лойиҳаларини
ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига асосан
экологик нормативлар лойиҳалари ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади
ҳамда экологик экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон
Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига тақдим
этилади.
“Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
11-моддасида давлат экологик экспертизаси объектлари белгиланган бўлиб, унга
кўра атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир
кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар ҳам давлат экологик
экспертизаси объектлари ҳисобланади.
“Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
13-моддасига асосан ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўрсатиб ўтилган
объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мажбурийдир. Давлат
экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси ******
қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ****** бошқармаларининг
ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилади.
“Экологик
экспертиза
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 21-моддасига кўра давлат экологик экспертизасининг хулосаси
давлат экологик экспертизаси объектини молиялаш ва рўѐбга чиқаришда юридик
ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши мажбурийдир. Давлат экологик
экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмай туриб, лойиҳаларнинг банк ва бошқа
кредит ташкилотлари томонидан молияланиши, шунингдек уларнинг рўѐбга
чиқарилиши тақиқланади.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 48-моддасига асосан корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа
объектларнинг инсон саломатлигига ѐки яшаш шароитига, табиий ресурсларга,
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ѐки бундай таъсир
этиш хавфи туғилган тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб
қўйилиши, зарарли таъсир этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони
бўлмаган тақдирда эса тугатилиши ѐки ўзгартирилиши мумкин. Бундай
объектларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ѐки ўзгартириш
ҳамда айни вақтда уларни пул билан таъминлашни тўхтатиш хусусидаги
қарорларни давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, ўз ваколатларига
мувофиқ ****** органлари чиқарадилар. Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик
субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда
вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаѐти ва саломатлиги учун бошқа реал
хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш
кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буѐн матнда ИПК деб юритилади) 217-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига
асосан фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораси
ҳисобланади, бунда фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаѐти
ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан
боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш
ҳоллари мустасно.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаѐтганда ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Аниқланишича, Тошкент вилояти ****** бошқармасининг 2022 йил 1
декабрдаги 01/11-5991-сон маълумотида жавобгар томонидан текшириш
давомида аниқланган камчиликлар бартараф қилинганлигини тасдиқловчи
ҳисобот аризачига тақдим қилинганлиги маълум қилган.
Юқоридагиларга кўра суд, жавобгар томонидан камчиликларни бартараф
қилинганлиги тўғрисидаги ҳисобот аризачига тақдим этилиб, камчиликлар
бартараф қилинганлиги инобатга олиб аризани қаноатлантиришни рад этади.
Суд давлат божини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 9-моддасида ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш ҳақидаги аризалар
бўйича давлат божи ундирилмаслиги белгиланганини инобатга олади ва
тарафларни давлат божи тўловидан озод этишни, бироқ олдиндан тўланган
24.000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим
топади
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар “******” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Аризачи Тошкент вилояти ****** бошқармаси фойдасига олдиндан
тўланган 24.000 сўм почта харажати;
Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
******