← Назад
Решение #731886 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
5.12.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2540-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Нурга тўлган
диёр” фермер хўжалигига нисбатан кредит қарзини ундириш юзасидан
киритган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ф.Айипов (ишончнома
асосида) иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Мирзачўл филиали (Банк) ва
“Нурга тўлган диёр” фермер хўжалиги (Қарз олувчи) ўртасида 2020 йил
9 апрелда кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га ғалла ҳосилини
қўшимча озиқлантиришга минерал ўғит олиш учун йиллик 28 фоиз устама
тўлаш, 1 йил муддатда қайтариш шарти билан 41.966.000 сўм миқдорида
кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса ажратилган кредитни шартномада
белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га
кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз
вақтида бажарилмасдан, кредит қарзини қайтариш графигига амал қилинмасдан
тўланмаслиги оқибатида 14.606.000 сўм кредит асосий қарзи ва 46.000 сўм
кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда
бажарилмасдан келинган.
Натижада, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий
бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “Агробанк”
акциядорлик тижорат банки манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “Нурга тўлган диёр” фермер хўжалигидан 14.606.000 сўм муддати
ўтган кредит асосий қарзи ва 46.000 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ф.Айипов кўрсатма
бериб, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан лозим даражада
бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва
муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини,
жавобгар томонидан суд мажлисига қадар тўлов амалга оширилмаганлигини
билдириб, жавобгардан 14.606.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва
46.000 сўм кредит фоизини ундиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида
эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Демак, даъвогар жавобгардан кредит қарзини тўлашни талаб қилиш
ҳуқуқига эга.
Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби тасдиқланиши,
яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан “Нурга тўлган
диёр” фермер хўжалигига кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси
шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи
график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгар “Нурга тўлган диёр” фермер хўжалигидан
даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 14.606.000 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 46.000 сўм кредит фоизини ундиришни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур нормага мувофиқ суд низонинг судгача етиб келишидаги айбини
ҳисобга олиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
жавобгар “Нурга тўлган диёр” фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим деб
ҳисоблайди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 735, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар “Нурга тўлган диёр” фермер хўжалигидан даъвогар “Агробанк”
акциядорлик тижорат банки фойдасига 14.606.000 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзи, 46.000 сўм кредит фоизи ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “Нурга тўлган диёр” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга,
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
О.Эргашев