Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/3008 Дата решения 05.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мурадов Ўктам Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "BOBUR SHODIYONA MARVARID" фермер хўжалиги
Source ID 949291 Claim ID 2996932 PDF Hash 2ca3451e14e61479... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Ушбу Кодекс 108-моддаси Ушбу Кодекс 108 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-38, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Тойлоқ тумани 2022 йил 05 декабрь 4-1405-2201/3008-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар "BOBUR SHODIYONA MARVARID" фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида аризачи вакили Т.Нарзиқулов (ишончномага асосан) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "BOBUR SHODIYONA MARVARID" фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Т.Нарзиқулов ўз тушунтиришида, аризани қўллаб-қувватлаб, аризада кўрсатилган мазмунда тушунтириш бериб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан белгиланган солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи Тойлоқ туман Давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар "BOBUR SHODIYONA MARVARID" фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1405-2201/3005-сонли иқтисодий иш мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Ушбу Кодекс 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Шунга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195 - моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ Қ И Л Д И: Аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "BOBUR SHODIYONA MARVARID" фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Қ.Мурадов