Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1820 Дата решения 05.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT VILOYATI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый "QUYICHIRCHIQ TOSH BIZNES" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1073811 Claim ID 2991240 PDF Hash 268e0b4445ccf348... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 131-моддаси збекистон Республикаси ИПК 131 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 132-моддаси ИПКнинг 132 law
тисодий процессуал кодекси 132-моддаси тисодий процессуал кодекси 132 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 370 202 56 08. АЖРИМ (Келишув битимини тасдиқлаш ҳамда иш юритишни тугатиш тўғрисида) Қуйичирчиқ тумани 2022 йил 5 декабрь *****-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар “*****”нинг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 103 572 119 сўм асосий қарз, 12 014 366 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризани тарафлардан даъвогар ишончли вакили ***** (2022 йил 19 мартдаги 02/09-1241-сонли ишончнома асосида) жавобгар ишончли вакили ***** (2022 йил 25 ноябрдаги 81/2-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “*****” нинг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 103 572 119 сўм асосий қарз, 12 014 366 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ишончли вакили ***** даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2022 йил 28 ноябрда келишув битими тузилганлиги сабабли мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили ***** даъвони тан олиб ҳақиқатдан ҳам жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжудлиги, мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлигини билдириб, тарафлар ўртасида 2022 йил 28 ноябрда тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳолатларига баҳо бериб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, унинг шартлари қонун хужжатларига зид бўлмаганлигини, учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига даҳилдор эмаслиги, шартли асосида тузилмаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 28 ноябрда тузилган келишув битимини тасдиқлашни, ушбу иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ***** бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 17 июндаги "Тадбиркорлик субъекти фаолиятида текшириш ўтказиш тўғрисида"ги 309/А-сонли буйруғига асосан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида жойлашган "*****" масъулияти чекланган жамияти фаолиятида Ўзбекистон Республикаси табиатни мухофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив- тасдиқланган дастур асосида, 2022 йилнинг 20 июндан 30 июнига қадар еткшириш ўтказилиб, ўтказилган текшириш юзасидан бир қатор камчиликлар аниқланиб, бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 202-сонли Қарорининг 3-бандида 2021 йил 15 июлдан бошлаб: "Ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан 1 баравардан 5 бараваргача ёки ундан ортиқ (кам) бўлганда компенсация тўловчи субъектлар мос равишда 1 баравардан 20 бараваргача кўпайтирилган (камайтирилган) миқдорда компенсация тўловларини тўланиши, ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда тўланиши, экологик нормативлар тасдиқланмаган ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, атроф-муҳитга юқори (I тоифа) ва ўртача (II тоифа) даражада хавфли таъсир кўрсатадиган компенсация тўловчи субъектлар ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массасига нисбатан 20 баравар, шунингдек, паст (III тоифа) ва маҳаллий (IV тоифа) даражада таъсир кўрсатувчи компенсация тўловчи субъектлар 10 баравар кўпайтирилган миқдорда, ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда компенсация белгиланган. Ўтказилган текшириш жараёнида, "*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун қоплама тўловлари бўйича ҳисоботлар топширилмаганлиги ва тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланиб, 103 572 119 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган. Натижада, даъвогар “*****” судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 103 572 119 сўм асосий қарз, 12 014 366 сўм пеня ундиришни сўраган. Аниқланишича, тарафлар вакиллари суд мажлисида низо келишув йўли билан ҳал этилганлиги муносабати билан, судга келишув битимини тақдим этиб, 2022 йил 28 ноябрда томонлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимининг: 1-бандига мувофиқ: жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ихтиёрий равишда 2022 йилнинг 31 декабрига қадар даъвогар фойдасига 103 572 119 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажатларини тўлаш; 2-бандига мувофиқ: даъвогар даъво талабидаги 7 014 366 сўм пеня қисмидан воз кечиши; 3-бандига мувофиқ: барча суд харажатлари жавобгар томонидан қопланиши; 4-бандига мувофиқ: мазкур шартнома учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳамда қонунга зид бўлмаслиги; 5-бандига мувофиқ: мазкур келишув битими 3 нусхада тузилиши ва бир хил юридик кучга эгалиги; Шунингдек, мазкур келишув битими Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан ажрим асосида тасдиқланиши муносабати билан *****-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилиши юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 131-моддасига биноан, тарафлар низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига кўра, келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Аниқланишича, мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар ўртасида 2022 йил 28 ноябрда тузилган келишув битими, ИПКнинг 132-моддаси талабига мос ҳолда расмийлаштирилган, қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда у бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди. Бундан ҳолатда суд, тақдим этилган келишув битими ҳамда ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 28 ноябрда тузилган келишув битими қонун хужжатларига зид эмаслигини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 132-моддаси талабларига мос ҳолда расмийлаштирилганлигини инобатга олган ҳолда, келишув битимини тасдиқлашни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божини жавогардан ундиришни, почта харажатларини даъвогар томонидан тўланганлигини инобатга олишни, мазкур иқтисодий иши бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 7-банди, 118, 131, 132, 133-моддаларига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар “*****”нинг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 103 572 119 сўм асосий қарз, 12 014 366 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан: битимининг 1-бандига мувофиқ: жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ихтиёрий равишда 2022 йилнинг 31 декабрига қадар даъвогар фойдасига 103 572 119 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ҳамда 24000 сўм почта харажатларини тўлаш; 2-бандига мувофиқ: даъвогар даъво талабидаги 7 014 366 сўм пеня қисмидан воз кечиши; 3-бандига мувофиқ: барча суд харажатлари жавобгар томонидан қопланиши; 4-бандига мувофиқ: мазкур шартнома учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳамда қонунга зид бўлмаслиги; 5-бандига мувофиқ: мазкур келишув битими 3 нусхада тузилиши ва бир хил юридик кучга эгалиги; Шунингдек, мазкур келишув битими Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан ажрим асосида тасдиқланиши муносабати билан *****-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилиши юзасидан тузилган келишув битими тасдиқлансин. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида бўлган *****-сонли иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджети (СҲОРЖ)га 2 311 729,7 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим устидан шикоят (протест) келтирилиши мумкин. Судья *****