← Назад
Решение #731920 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 790 | — | law | |
| нинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
1701-2202/4348-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий суди судья Ш.М.Абдухаликов раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида даъвогар «NICE THING”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар «SIFATLI
TEZKOR BINO QURILISH” масъулияти чекланган жамиятидан 679 068 493,16 сўм
дебиторлик қарзни ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишни
даъвогар тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов (гувоҳнома асосида) ва жавобгар
вакили Ш.Хайдаров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«NICE THING” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
(кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар «SIFATLI TEZKOR BINO QURILISH” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 679 068
493,16 сўм дебиторлик қарзни ундиришни сўраган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 апрель кунги ҳал
қилув қарорига асосан «NICE THING” масъулияти чекланган жамияти банкрот
деб эътироф этилиб, жамиятни тугатишга доир иш юритиш очилган
ва жамиятнинг тугатиш бошқарувчиси этиб II-тоифали суд бошқарувчиси
Ф.Алижонов тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда,
даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига жами бўлиб 679 068 493,16
сўм пул маблағлари кафиллик шартномасига асосан муддати ўтган кредит
фоизи ва тани учун ўтказиб берилганлиги аниқланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга юборилган молиявий
ёрдамни қайтариш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар юзага келган қарздорликни ундириш юзасидан
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар кўрсатма бериб, 679 068 493,16 сўм қарз ва судга
мурожаат қилишда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундириб
беришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни сўради.
Жавобгар вакили Ш.Хайдаров суд мажлисида кўрсатма бериб, молиявий
ёрдам сифатида олинган 679 068 493,16 сўмни «NICE THING” масъулияти
чекланган жамияти раҳбари Ф.Абдувалиев далолатнома асосида қабул қилиб
олганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, 2021 йил 29 январда жавобгарнинг
Трастбанк
ХА
банкининг
Андижон
филиалининг
(МФО:01074)даги
16377000900858874001-сонли ҳисоб рақамига 79 068 493,16 сўм, 2021 йил
29 январда 600 000 000 сўм пул маблағлари кафиллик шартномасига асосан
муддати ўтган кредит фоизи учун ўтказиб берилган, лекин банк айланмаларида
ўтказиб берилган маблағлар қайтарилмаган.
Тугатиш бошқарувчисининг 2022 йил 21 сентябрдаги СБ-600-сон билан
чиқим қилинган қарздорликни қайтариш ҳақидаги талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 679 068 493,16 сўм маблағларни
ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг қарз суммасини ундириш ҳақидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда
матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Пул маблағлари жавобгарга ўтказиб берилганлиги, ушбу маблағларнинг
жамиятга қайтарилмаганлиги, иш ҳужжатларида мавжуд банк айланмаси билан
тасдиқланади.
Жавобгар вакили томонидан судга молиявий ёрдам сифатида олинган
679 068 493,16 сўмни «NICE THING” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Ф.Абдувалиев томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисида далолатнома
тақдим этилди.
Бироқ, ушбу пул маблағлари даъвогарнинг банкдаги ҳисоб рақамига
кирим қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмади.
Шунингдек, «NICE THING” масъулияти чекланган жамияти ва «SIFATLI
TEZKOR BINO QURILISH” масъулияти чекланган жамияти ўртасида ҳисобкитобларни нақд пул шаклида амалга ошириш бўйича шартнома ёки бирор бир
келишув мавжуд эмас.
Зеро, ФКнинг 790-моддаси 2-бандига кўра, юридик шахслар ўртасидаги
ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга
ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз
тартибда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслар ўртасидаги ҳисобкитоблар, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулда
ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 72-моддасида қонунчиликка
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Юқоридаги қонун талабларига кўра, суд жавобгар вакили томонидан
«NICE THING” масъулияти чекланган жамияти ва «SIFATLI TEZKOR BINO
QURILISH” масъулияти чекланган жамияти ўртасида пул олди-бердиси юзасидан
расмийлаштирилган далолатномани номақбул далил деб ҳисоблайди.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 679 068 493,16 сўм дебиторлик қарзни
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажатини, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 13 581 369,86 сўм
давлат божини ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
«SIFATLI TEZKOR BINO QURILISH” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- «NICE THING” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 679 068 493,16
сўм қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 13 581 369,86 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Судья
Ш.М.Абдухаликов