Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/4986 Дата решения 05.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый Янтар-2000 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 997261 Claim ID 2991786 PDF Hash b2e530685c4d72b7... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 264-моддаси ФКнинг 264 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 05.12.2022 йил Навоий шаҳри 4-2101-2203/хххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ххххх манфаатида, жавобгар хххххдан 54.014.878 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг вакили С.Тешаев (04.11.2022 йилдаги 01-09/4700-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар ххххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар хххххдан 54.014.878 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этишмади. Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 11.10.2018 йилда 2334сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга йиллик 26 фоиз устама тўлаш ҳамда 10.10.2021 йилга қадар қайтариш шарти билан 382.500.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса шартноманинг сўндириш жадвали асосида кредит фоизи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб жавобгарга тегишли суммани шартнома шартларига мувофиқ ажратган. Бирок, ўз мажбуриятларини қисман бузиб сўндириш жадвали асосида кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашни кечиктириб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Кредит шартномасига кўра берилган қарздорлик ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 12.10.2018 йилда гаров шартномаси тузилган. Шартномага кўра жавобгарга тегишли бўлган Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Навоий вилоят бошқармаси Навоий шаҳар бўлими томонидан 12.11.2018 йилда берилган ТТР № 139033-сонли транспорт воситасини қайта этиш гувоҳномасига тегишли бўлган 180912 CARWIX HK4000 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № YCD4P32T-150, кузов №1PG602J0007, шасси рақамсиз, давлат рақам белгиси 85 СА 080 бўлган бетон қорғични гаровга қўйган. ФКнинг 264-моддаси 1-қисмига кўра бир шахснинг бошқа шахсга молмулкни ѐки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдида 54.014.878 сўм кредит фоизи қарздорлигини ташкил қилган. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар хххххдан даъвогар ххххх фойдасига 54.014.878 сўм кредит фоизи қарздорлиги, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундируви жавобгарга тегишли бўлган Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Навоий вилоят бошқармаси Навоий шаҳар бўлими томонидан 12.11.2018 йилда берилган ТТР № 139033-сонли транспорт воситасини қайта этиш гувоҳномасига тегишли бўлган 180912 CARWIX HK4000 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № YCD4P32T-150, кузов №1PG602J0007, шасси рақамсиз, давлат рақам белгиси 85 СА 080 бўлган бетон қорғичга қаратилсин. 3. Жавобгар хххххдан республика бюджетига 1.080.298 сўм давлат божи ундирилсин. 4. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. 5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов