← Назад
Решение #732068 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| онуни | 27 | — | law | |
| онуннинг | 28 | — | law | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК | 271 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 05 декабрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “*****” АТИБ
манфаатида жавобгар “*****” хусусий корхонасидан 2 169 901 468,77 сўм
кредит қарзи, 574 058 454,20 сўм фоиз қарзини ундириш ҳамда ундирувни
“*****” хусусий корхонасига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, *****
МФЙ, ***** кўчаси, 21 уй манзилида 1,33 га ер майдонида жойлашган литер0001: Молхона биноси қурилиш ости майдони 1302,4 кв.м, шундан фойдали
майдони 1263,26 кв.м, литер-0002: ѐрдамчи бино қурилиш ости майдони 177,5
кв.м, шундан фойдали майдони 149,69 кв.м, литер-0003: молхона биноси
қурилиш ости майдони 1576,14 кв.м, шундан фойдали майдони 1538,66 кв.м
бўлган “Сут-товар” бино ва иншоотлари гаров баҳоси 2 805 000 000 сўм қилиб
белгиланган кўчмас мулкка ва “*****” хусусий корхонасига тегишли Тошкент
вилояти, ***** тумани, ***** ҚФЙ, ***** МФЙ, ***** кўчаси,
5 уй манзилида умумий 0,0145 га ер майдонида жойлашган, қурилиш ости
майдони 145,16 кв.м, умумий фойдаланиш майдони145,16 кв.м музхона биноиншоотлари, музхона агрегатлари ва компрессорларидан иборат музхона биноиншоотлари гаров баҳоси 320 000 000 сўм қилиб белгиланган кўчмас мулкка
қаратиш ҳамда кредит ҳисобига қурилган УЗВ ва музлатгич омборхонасини
мажбурий тартибда гаровга қуйиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
аризасини тарафлардан даьвогар "*****" АТИБ ишончли вакили ***** (2022
йил 24 октябрдаги 02/1485-сонли ишончнома асосида), жавобгар “*****”
хусусий корхонаси раҳбари *****лар иштирокида иш ҳужжатлари билан
биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси “*****” АТИБ манфаатида жавобгар “*****” хусусий
корхонасидан 2.169.901.468,77 сўм кредит қарзи, 574.058.454,20 сўм фоиз
қарзини ундириш ҳамда ундирувни “*****” хусусий корхонасига тегишли
Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙ, ***** кўчаси, 21 уй манзилида
1,33 га ер майдонида жойлашган литер-0001: Молхона биноси қурилиш ости
майдони 1302,4 кв.м, шундан фойдали майдони 1263,26 кв.м, литер-0002:
ѐрдамчи бино қурилиш ости майдони 177,5 кв.м, шундан фойдали майдони
149,69 кв.м, литер-0003: молхона биноси қурилиш ости майдони 1576,14 кв.м,
шундан фойдали майдони 1538,66 кв.м бўлган “Сут-товар” бино ва иншоотлари
гаров баҳоси 2 805 000 000 сўм қилиб белгиланган кўчмас мулкка ва “*****”
хусусий корхонасига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** ҚФЙ,
***** МФЙ, ***** кўчаси, 5 уй манзилида умумий 0,0145 га ер майдонида
жойлашган, қурилиш ости майдони 145,16 кв.м, умумий фойдаланиш майдони
145,16
кв.м
музхона
бино-иншоотлари,
музхона
агрегатлари
ва
компрессорларидан иборат музхона бино-иншоотлари гаров баҳоси 320 000 000
сўм қилиб белгиланган кўчмас мулкка қаратишни ҳамда кредит ҳисобига
қурилган УЗВ ва музлатгич омборхонаси мажбурий тартибда гаровга қуйиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур
даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар "*****" АТИБ ишончли
вакили ***** даъво аризасидаги важларни такрорлаб, судга қарздорлик
юзасидан
ѐзма
маълумотнома
тақдим
этиб,
тарафлар
ўртасида
2020 йил 28 май куни тузилган 297-сонли кредит шартномасига асосан
жавобгарга 1-босқичда: 60 ой муддатга, 12 ой имтиѐзли давр билан, йиллик
22.5 фоиз шундан 11,25 фоизи “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни
қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси” ҳисобидан, устама ҳақ тўлаш шарти
билан ѐпиқ сув айланма тизими (УЗВ) ва музлатгич қурилиши ишлари учун
2.000.000.000 сўм ва 2-босқичда: 18 ой муддатга, 6 ой имтиѐзли давр билан,
йиллик 22,5 фоиз, шундан 5,62 фоизи “Тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси” ҳисобидан, устама
ҳақ тўлаш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ўспирин
балиқлар сотиб олиш учун 500.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилганлигини, кредит таъминоти сифатида “*****” хусусий корхонасига
тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙ, ***** кўчаси, 21 уй
манзилида 1,33 га ер майдонида жойлашган ҳамда “*****” хусусий корхонасига
тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** ҚФЙ, ***** МФЙ, *****
кўчаси, 5-уй манзилида умумий 0,0145 га ер майдонида жойлашган нотурар
бино иншоатлар гаровга қабул қилинганлигини билдириб, жавобгар томонидан
тўлов жадвалига риоя қилинмаганлиги сабабли, кредит қарздорлиги вужудга
келганлигини, бир неча бор огоҳлантирилган бўлса-да, қарздорлик қоплаб
берилмаганлигини ҳамда жавобгар томонидан кредит ҳисобига қурилган УЗВ ва
музлатгич омборхонаси ҳозирги кунга қадар гаровга қўйишга тақдим
этмаганлигини маълум қилиб,
мажбурий тартибда гаровга қуйиш
мажбуриятини юклаган ҳолда, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар даъвони тўлиқ тан олиб юзага
келган қарздорликни бартараф қилиш чоарларини амалга ошираѐтганлигини
маълум қилиб суддан енгиллик беришни сўради.
Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган
ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок
этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, "*****" АТИБ (бундан буён матнда
"Банк" деб юритилади) ҳамда “*****” хусусий корхона (бундан буён матнда
"Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида 2020 йил 28 майда 297-сонли кредит
шартномаси расмийлаштирилган.
Мазкур шартноманинг 2-бўлими 2.1-бандига асосан 2.500.000.000 сўм
кредит маблағи ѐпиқ сув айланма тизими (УЗВ) ва музлатгич қурилиши ишлари
учун ҳамда айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ўспирин балиқлар сотиб
олиш учун 22.5 фоиз устама тўлаш шарти билан шундан бир қисми
“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат
жамғармаси” ҳисобидан қопланиши назарда тутилган ҳолда 12 ва 6 ойлик
имтиѐзли давр асосида 2025 йил 23 майга қадар қайтариш юзасидан ўзаро
келишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан
кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ѐки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартноманинг 7-бўлими 7.1-бандига
мувофиқ, кредит таъминоти сифатида Тошкент вилояти, ***** тумани, *****
МФЙ, ***** кўчаси, 21 уй манзилида 1,33 га ер майдонида жойлашган литер0001: Молхона биноси қурилиш ости майдони 1302,4 кв.м, шундан фойдали
майдони 1263,26 кв.м, литер-0002: ѐрдамчи бино қурилиш ости майдони 177,5
кв.м, шундан фойдали майдони 149,69 кв.м, литер-0003: молхона биноси
қурилиш ости майдони 1576,14 кв.м, шундан фойдали майдони 1538,66 кв.м
бўлган “Сут-товар” бино ва иншоотлари гаров баҳоси 2 805 000 000 сўм қилиб
белгиланган кўчмас мулкка ва “*****” хусусий корхонасига тегишли Тошкент
вилояти, ***** тумани, ***** ҚФЙ, ***** МФЙ, ***** кўчаси, 5 уй манзилида
умумий 0,0145 га ер майдонида жойлашган, қурилиш ости майдони 145,16 кв.м,
умумий фойдаланиш майдони 145,16 кв.м музхона бино-иншоотлари, музхона
агрегатлари ва компрессорларидан иборат музхона бино-иншоотлари гаров
баҳоси 320 000 000 сўм қилиб белгиланган кўчмас мулк гаровга тақдим этиши
ҳамда УЗВ ва музлатгич омборхонаси қурилиши ишлари якунланганидан кейин
белгиланган тартибда гаровга тақдим этилиши белгиланган.
Тошкент вилояти, Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙ, *****
кўчаси, 21 уй манзилида 1,33 га ер майдонида жойлашган бино-иншоат “*****”
хусусий корхонасига 30.03.2020 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан
тегишли бўлиб, ***** кадастр рақами билан рўйхатдан ўтказилган.
Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** ҚФЙ, ***** МФЙ, ***** кўчаси, 5
уй манзилида умумий 0,0145 га ер майдонида жойлашган музхона биноиншоотлари, музхона агрегатлари ва компрессорларидан иборат музхона биноиншоотлари “*****” хусусий корхонасига худди шу номдаги фермер
хўжалигининг 25.05.2016 йилдаги 56-сонли низомга киритилган ўзгартиришлар
матнига асосан тегишли бўлиб, ***** кадастр рақами билан рўйхатдан
ўтказилган.
Шартноманинг мазкур банди ижроси юзасидан тарафлар "*****" АТИБ
(бундан буён матнда-"Ипотекага олувчи" деб юритилади), “*****” хусусий
корхона (бундан буён матнда-"Қарздор" деб юритилади) ҳамда “*****”
хусусий корхонаси (бундан буён матнда-"Гаровга қўювчи" деб юритилади)
ўртасида 2020 йил 28 майда Тошкент вилояти ***** туманида 2-сон давлат
нотариал идораси биносида нотариус ***** томонидан ипотека шартномаси
расмийлаштирилган.
Мазкур
ипотека
шартномасига
асосан
кредит
шартномаси
мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида "Гаровга қўювчи"
ўзига тегишли бўлган нотурар жой биносини бириктирилган ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан "Қарздор" кредит шартномаси бўйича
мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага
олувчи"га гаровга қўйиши юзасидан ўзаро келишган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 14 майда тузилган "Гаровга қўйилаѐтган
мулкни баҳолаш бўйича келишув" далолатномасига асосан Тошкент вилояти,
***** тумани, ***** МФЙ, ***** кўчаси, 21 уй манзилида 1,33 га ер майдонида
жойлашган бино-иншоатни тарафлар ўзаро 2 805 000 000 сўмга, Тошкент
вилояти, ***** тумани, ***** ҚФЙ, ***** МФЙ, ***** кўчаси, 5 уй манзилида
умумий 0,0145 га ер майдонида жойлашган музхона бино-иншоотлари, музхона
агрегатлари ва компрессорларидан иборат музхона бино-иншоотлари 320
000 000 сўмга гаровга қабул қилиш юзасидан келишган.
Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги
оқибатида судга даъво ариза билан мурожаат қилингунига қадар кредитнинг
кредит қарзи 2.169.901.468,77 сўм, кредитнинг фоиз қисмидан қарздорлиги
574.058.454,20 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз
олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган.
"Банк" томонидан ушбу кредит қарздорликларни тўлаш ҳамда кредит
ҳисобига қурилган УЗВ ва музлатгич омборхонаси гаровга қуйиш юзасидан
"Қарз олувчи" огохлантириш хатлари юборилган бўлиб, мазкур огохлантириш
хатлари "Қарз олувчи" томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Суд
муҳокамасида
"*****"
АТИБ
томонидан
2022
йил
25 ноябрь ҳолатига тақдим қилинган 02/1618-сонли маълумотномага мувофиқ,
жавобгар “*****” хусусий корхонасига нисбатан киритилган даъво аризаси
бўйича кредит қарздорликлари бартараф қилинмаганлиги маълум қилинган.
Ушбу қарздорлик суд жараѐнида сўралган даъвогар тараф вакилининг
тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали ҳамда ишдаги бошқа
ҳужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 28 майда тузилган 297-сонли кредит
шартноманинг 6-бўлимида банкнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, ушбу
бўлимнинг 6.1.7-бандига асосан "Қарз олувчи" томонидан кредитдан мақсадсиз
фойдаланилганда, муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар
тўланмаганда, ажратилган кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга кўра
таъминланмаганда шунингдек, кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи
мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда
"Банк" "Қарз олувчи"ни кредитлашдан тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит
бўйича асосий қарзни муддатидан олдин шунингдек, ундирувни кредит
таъминотига қаратиш орқали ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши
белгиланган.
Шунингдек, кредит шартноманинг 7-бўлими 7.1-бандида УЗВ ва
музлатгич омборхонаси қурилиши ишлари якунланганидан кейин белгиланган
тартибда гаровга тақдим этилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг кредитнинг 2.169.901.468,77
сўм жорий асосий қарз қолдиғи, 574.058.454,20 сўм кредитнинг фоиз қисмидан
қарздорлиги жами 2.743.959.922,97 сўм кредит қарзини ундириш ҳақидаги даъво
талабларини асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни ҳамда кредит ҳисобига
қурилган УЗВ ва музлатгич омборхонасини мажбурий тартибда гаровга қуйиш
мажбуриятини юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
шартларига асосан ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти,
Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙ, ***** кўчаси, 21 уй манзилида
1,33 га ер майдонида жойлашган бино-иншоат ҳамда “*****” хусусий
корхонасига тегишли бўлган Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** ҚФЙ,
***** МФЙ, ***** кўчаси, 5 уй манзилида умумий 0,0145 га ер майдонида
жойлашган
музхона
бино-иншоотлари,
музхона
агрегатлари
ва
компрессорларидан иборат музхона бино-иншоотларига қаратишни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6-бўлимида банкнинг
ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнинг 6.1.7-бандига мувофиқ,
белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганда "Банк" кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни муддатидан олдин ундириш, ундирувни кредит таъминотига қаратиш
орқали ундириш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг
27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга
қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилиши, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари
гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ
қондирилиши, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса,
ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги
шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
Ушбу Қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди
савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида
мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ѐки бошқа ҳолларда гаровга
олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади.
ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган
гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким
ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги
Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича
ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик
муомаласидан
чиқарилмаган,
Ўзбекистон
Республикасининг
қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай
мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари,
қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров
нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ѐки
мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай
гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг
271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт
бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги
ҳамда 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг
қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши ҳамда
агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси
бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб
мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу молмулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича
реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги назарда
тутилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Шунга кўра, суд карздорлик ундирувини гаровдаги мол-мулкка
қаратишни ҳамда гаровдаги мулкнинг бошланғич сотув баҳосини тарафлар
ўртасида 2020 йил 14 майда тузилган "Гаровга қўйилаѐтган мулкни баҳолаш
бўйича келишув" далолатномасига мувофиқ аниқланишини лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2.169.901.468,77 сўм
жорий асосий қарз қолдиғи, 574.058.454,20 сўм кредитнинг фоиз қисмидан
қарздорлиги жами 2.743.959.922,97 сўм кредит қарзини ундиришни, ундирувни
“*****” хусусий корхонасига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, *****
МФЙ, ***** кўчаси, 21 уй манзилида 1,33 га ер майдонида жойлашган литер0001: Молхона биноси қурилиш ости майдони 1302,4 кв.м, шундан фойдали
майдони 1263,26 кв.м, литер-0002: ѐрдамчи бино қурилиш ости майдони 177,5
кв.м, шундан фойдали майдони 149,69 кв.м, литер-0003: молхона биноси
қурилиш ости майдони 1576,14 кв.м, шундан фойдали майдони 1538,66 кв.м
бўлган “Сут-товар” бино ва иншоотлари иборат кўчмас мулкка ва “*****”
хусусий корхонасига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** ҚФЙ,
***** МФЙ, ***** кўчаси, 5 уй манзилида умумий 0,0145 га ер майдонида
жойлашган, қурилиш ости майдони 145,16 кв.м, умумий фойдаланиш майдони
145,16
кв.м
музхона
бино-иншоотлари,
музхона
агрегатлари
ва
компрессорларидан иборат музхона бино-иншоотлари қаратишни, жавобгарга
кредит ҳисобига қурилган УЗВ ва музлатгич омборхонасини мажбурий тартибда
гаровга қуйиш мажбуриятини юклашни, низонинг келиб чиқишида
жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан давлат божи, почта
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 292, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 72, 118, 176-180-моддаларига асосан, суд
Жавобгар “*****” хусусий корхона ҳисобидан даъвогар "*****" АТИБ
фойдасига 2.169.901.468,77 сўм жорий асосий қарз қолдиғи, 574.058.454,20 сўм
кредитнинг фоиз қисмидан қарздорлиги жами 2.743.959.922,97 сўм кредит
қарзи, 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув “*****” хусусий корхонасига тегишли Тошкент вилояти, *****
тумани, ***** МФЙ, ***** кўчаси, 21 уй манзилида 1,33 га ер майдонида
жойлашган литер-0001: Молхона биноси қурилиш ости майдони 1302,4 кв.м,
шундан фойдали майдони 1263,26 кв.м, литер-0002: ѐрдамчи бино қурилиш ости
майдони 177,5 кв.м, шундан фойдали майдони 149,69 кв.м, литер-0003: молхона
биноси қурилиш ости майдони 1576,14 кв.м, шундан фойдали майдони 1538,66
кв.м бўлган “Сут-товар” бино ва иншоотлари иборат кўчмас мулкка;
“*****” хусусий корхонасига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани,
***** ҚФЙ, ***** МФЙ, ***** кўчаси, 5 уй манзилида умумий 0,0145 га ер
майдонида жойлашган, қурилиш ости майдони 145,16 кв.м, умумий
фойдаланиш майдони 145,16 кв.м музхона бино-иншоотлари, музхона
агрегатлари ва компрессорларидан иборат музхона бино-иншоотларига
қаратилсин.
Жавобгар “*****” хусусий корхонасига кредит ҳисобига қурилган УЗВ ва
музлатгич омборхонасини мажбурий тартибда гаровга қуйиш мажбурияти
юклатилсин.
Жавобгар “*****” хусусий корхона ҳисобидан Республика бюджетига
54.879.198,46 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****