← Назад
Решение #732143 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 5 декабрь
****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси ****нинг раислигида,
судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** тумани фермер деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши "****" фермер хўжалиги
манфаатида, жавобгар "****" ҳисобидан 831.072.500 сўм зарарни ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан **** тумани фермер деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ишончли вакили **** (2022 йил 31
октябрдаги 01/358-сонли ишончнома асосида), манфаати кўзланган "****" фермер
хўжалиги раҳбари **** ҳамда жавобгар "****" раҳбари ****лар иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар **** тумани фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши "****" фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар "****" ҳисобидан 831.072.500 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар **** тумани фермер деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ишончли вакили **** даъво
аризадаги важларни такрорлаб, ушбу низо юзасидан тарафлар ўзаро медиатив
келишувга эришганлигини билдириб, судга медиатив келишувни тақдим этиб,
даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар "****" фермер хўжалиги
раҳбари **** даъво аризадаги важларни такрорлаб, ушбу низо юзасидан тарафлар
ўзаро медиатив келишувга эришганлигини билдириб, даъвони кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "****" раҳбари **** мазкур низо
юзасидан даъвогар билан 2022 йил 5 декабрда ўзаро медиатив келишувга
эришганлигини билдириб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 05 декабрда тузилган медиатив келишувда
мазкур иқтисодий иш медиация тартибида ҳал этилганлиги тасдиқланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
3
107-моддаси биринчи қисми 5 -бандида, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги
Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисми 9-бандида, агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўлаб
чиқилган давлат божи қайтарилиши белгиланганлигини, олдиндан давлат божи
тўланмаганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдиришни ҳамда
почта харажати даъвогар томонидан тўлаб берилганлигини инобатга олишни
лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
3
107-моддаси биринчи қисмининг 5 -банди, 195-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар **** тумани фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши "****" фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар "****" ҳисобидан
831.072.500 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья:
****