← Назад
Решение #732176 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 170 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 744 | — | law | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1701-2203/5593-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси У.М.Бузурходжаев раислигида,
Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ “Микрокредитбанк”нинг манфаатида
жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Каримова Рисолатхон Хурсандбековна
ҳисобидан 13 806 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 230 000 сўм фоиз хамда
суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар
вакили Б.Бердиходжаев (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар хамда
палата вакили иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъво аризада баён этилишича, 25.06.2020 йил куни “АТБ
Микрокредитбанк” (матнда кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)
хамда банк мижози Каримова Рисолатхон Хурсандбековна якка тартибдаги
тадбиркор (матнда кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида
421-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга
“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида – хом ашё сотиб олиш”
учун 15 фоиз хажмда фоизлар тўлаш шарти билан 18 ой муддатга, 3 ойлик
имтиёзли даври билан 30 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб
берган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк
томонидан тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз
мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб, кредитни қайтариш жадвалига
риоя қилмай келган. Шу билан бирга, банк томонидан юборилган қарздорликни
бартараф этиш тўғрисидаги 12.05.2022 йил куни огохлантириш хати юборилган
бўлсада, жавобгар томонида юборилган огохлантириш хати оқибатсиз
қолдирилиб, кредит қарздорлигини бартараф қилиш чоралари кўрилмаган.
Жамият молиявий аҳволининг ёмонлашуви, кредит маблағларини
юзасидан қарздорликни ўз вақтида бартараф қилиш, кредит шартномасининг
ажралмас қисми бўлган қайтариш графигига риоя қилган ҳолда кредит
маблағлари ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга ошира
олмаслик эҳтимолини келтириб чиқарган.
Жавобгар ўз шартномавий мажбуриятларини тўлақонли бажара
олмаганлиги оқибатида судга даъво ариза тақдим этилган кун ҳолатига
тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномаси ва унинг ажралмас қисми
бўлган қайтариш графиги бўйича кредит маблағларининг 13 806 000 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 1 230 000 сўм фоиз, жами 15 036 000 сўм қарздорлик
юзага келган.
Палата аъзосининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “АТБ Микрокредитбанк” манфаатида, жавобгардан қарздорлик ва унга
ҳисобланган фоизни ундиришни сўраб, судга даъво аризаси киритган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига асосан палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Жавобгарнинг вакили суд мажлиси куни, жойи, вақти тўғрисида тегишли
тарзда ҳабардор этилган бўлсада, судда иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларида
даиллар етарли деб ҳисоблайди ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси(матнда кейинги ўринда Ўз.Рес ИПК деб аталади)нинг
170-моддаси тартибида низони жавобгарнинг вакили иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Даъвогар банк вакили кўрсатувлар бериб, жавобгар кредит учун
тўловларни мунтазам равишда кечиктириб келганлигини, лекин жавобгар
томонидан кредитнинг асосий тани ва фоиздан муддати ўтган қарздорлиги
хосил бўлиб қарздорлик мунтазам равишда тўлаб бермасдан келаётганлигини,
ушбу холат шартнома шартларини бузиш ҳисобланишини, даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни, жавобгар қарздорликни қисман бўлсада тўлаб
бермагани учун келишувга эришиб бўлмаганлигини баён этиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги ҳужжатлар
билан танишиб, далилларга баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ЎзР ФКнинг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф
банк (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Иш ҳужжатларига қараганда, тарафлар ўртасида 421-сонли кредит
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга “Тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантириш мақсадида – хом ашё сотиб олиш” учун 15 фоиз
хажмда фоизлар тўлаш шарти билан 18 ой муддатга, 3 ойлик имтиёзли даври
билан 30 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк
томонидан тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз
мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб, кредитни қайтариш жадвалига
риоя қилмай келган ва банк олдида 13 806 000 сўм муддати ўтган асосий қарз,
1 230 000 сўм фоиз қарздорликни келтириб чиқарган.
Тарафлар кредит шартноманинг тегишли бандида қарз олувчи ўз
мажбуриятларини бажармаса ёки корхона фаолиятини текшириш жараёнида
қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашганда, шунингдек шартномавий
мажбуриятлар бажарилиши кечиктирилганда банк томонидан бутун кредит ёки
унинг бир қисми муддатидан олдин ва дарҳол тегишли фоизлар билан
қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқидан фойдаланади, деб келишилган.
Ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга тақдим этган мухгалтерлик
ҳисоб-китоби билан хам тўлиқ ўз исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг
2006
йил
22
декабрдаги
№13/150-сонли
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит
шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг
кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш)
мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича
фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Суд кредит шартномасининг муддати якунланганлиги, қарздор томонидан
шартнома шартларига асосан фоиз тўловларини тўлаб бориш мажбурияти
олганлиги, ушбу мажбурият бузилганлиги иш ҳолатларидан кўринганлигини
инобатга олиб, Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан кредиторнинг
қарзни тўлиқ муддатидан олдин қайтариш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб
ҳисоблайди, асосий қарз ва унга ҳисобланган 1 230 000 сўм фоизларни ундириш
лозим бўлади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб даъво талаблари асосли эканлиги ва қаноатлантирилганлиги
сабабли жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 300 720 сўм давлат божи ва
даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бинобарин
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
236, 264, 736, 744-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 118, 176,
177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Каримова Рисолатхон Хурсандбековна якка тартибдаги
тадбиркор ҳисобидан:
- “АТБ Микрокредитбанк” фойдасига 13 806 000 сўм асосий қарз, 1 230 000
сўм фоиз хамда 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 720 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарор қонуний кучга киргач ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Асака туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
У.М.Бузурходжаев