← Назад
Решение #732246 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 268 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
4-1701-2202/4337-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар банк
вакили М.Солиев ва Н.Эшанов (ишончнома асосида), жавобгар «UNIVERSAL
MAXSUS TRANS” ва «ANDIJON TEZKOR TOZALIK” масъулияти чекланган
жамиятлари вакиллари Д.Раззаков ва Ж.Зайнобиддинов (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилояти ҳудудий бошқармасининг «Ипотека банк” акциядорлик тижорат
ипотека банки манфаатида жавобгар »UNIVERSAL MAXSUS TRANS” масъулияти
чекланган жамияти ва «ANDIJON TEZKOR TOZALIK” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
(кейинги матнларда "Палата деб юритилади) «Ипотека банк” акциядорлик
тижорат ипотека банки (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «UNIVERSAL MAXSUS
TRANS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “Жавобгар” деб
юритилади)дан 66 680 904 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 205 161 290 сўм
муддати келмаган кредит тани, 2 002 123 сўм пеня, жами 273 844 318 сўм
ундиришни, ундирувни «ANDIJON TEZKOR TOZALIK” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “Қўшимча жавобгар” деб юритилади) томонидан
гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўраган.
Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида кўрсатма беришиб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида жавобгарларнинг вакиллари кўрсатма беришиб, кредит
тўловлари тўлиқ сўндирилганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўрашди.
Суд, тарафларнинг вакилларини кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Ипотека банк” акциядорлик тижорат
ипотека банк Андижон филиали билан жавобгар ўртасида 2019 йил 13 февраль
куни №7-сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага кўра, даъвогар
жавобгарга ғишт (селикат-фасадний) ҳамда Полиетелин труба махсулотлари
ишлаб чиқариш мақсадида дастгохлар ва ёрдамчи материаллар сотиб олиш учун
йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан, 36 ой муддатга 1 200 000 000 сўм
миқдорда кредит маблағи ажратиши белгиланган.
Жавобгар ажратилиши лозим бўлган кредитнинг 1 066 000 000 сўмидан
фойдаланган.
Жавобгар томонидан олинган кредит маблағларни ўз вақтида
тўланмасдан келинганлиги оқибатида 2022 йил 25 июль куни ҳолатига
жавобгарнинг муддати ўтган кредит фоизидан 66 680 904 сўм, муддати
келмаган кредит танидан 205 161 290 сўм, тўлов кечиктирилганлиги учун
2 002 123 сўм пеня қарздорлиги ҳосил бўлган.
Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгарга
огохлантириш хати юборилган бўлсада, жавобгар томонидан қарздорлик
шартнома шартлари асосида бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қўшма
Қарорининг 3-бандида, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда
– кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олишлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 9-бандига кўра,
мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари вужудга келганда банк муддатидан
олдин ёки дарҳол кредитни тўлиқ ёхуд қисман қайтарилишини талаб қилиш
чораларини кўриш ҳуқуқига эга.
Жавобгар
вакиллари
суд
мажлисида
кредит
тўлови
тўлиқ
сўндирилганлигини билдириб, банк айланмаларидан кўчирмалар тақдим
қилган бўлсада, банк айланмалари кўчирмаларида бошқа мақсадлар учун ҳам
тўловлар амалга оширилганлиги кўринади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб аталади)нинг 68-моддасига кўра, Ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида
очиб бериши лозим.
ИПКнинг 72-моддаси талабига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Суднинг 2022 йил 15 ноябрь кунги ажрими билан мутахассис хулосасини
олиш учун ишни кўриш кейинга қолдирилиб, ажрим ижро қилиш учун
Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармасига юборилган.
Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармаси бош инспектори
томонидан берилган маълумотномада 2022 йил 25 июль куни ҳолатига
жамиятни банк олдида жами 274 113 350 сўм қарздорлиги мавжудлиги, шундан
205 161 290 сўм кредит танидан муддати ўтган қарздорлик, 66 883 296 сўм фоиз
қисмидан ва 2 068 804 сўм пеня қарздорликлари эканлиги маълум қилинган.
Шу боис суд, даъво аризасини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан
даъвогарнинг фойдасига муддати ўтган кредит фоизидан 66 680 904 сўм,
муддати келмаган кредит танидан 205 161 290 сўм, тўлов кечиктирилганлиги
учун 2 002 123 сўм пеня қарздорлигини ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада кредит қарздорлигини ундиришни қўшимча
жавобгар томонидан мажбуриятларни таъминлаш учун гаровга берилган
мулкларга қаратиш сўралган.
Кредит шартномаси бўйича «ANDIJON TEZKOR TOZALIK” масъулияти
чекланган жамияти мажбуриятни бажарилишини таъминлаш учун мажбурият
олиб, MAN TGS 33 360 6X4 BB KO5 OZT 16 русумли, т/в тури юк (ўзи ағдарувчи),
2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 50535580413563, кузов
рақами шасси NS276WZZ6DJ001640, ранги синий (хаворанг), давлат рақам
белгиси 60 456 BBA бўлган юк автомашинаси ва MAN TGS 33 360 6X4BBK05
OZT16 GP 20 русумли, т/в тури юк ўзи ағдарувчи, 2014 йилда ишлаб чиқарилган,
двигатель рақами 50536500203650, кузов рақамсиз, шасси NS276WZZ1EJ002020.
Ранги синий (хаворанг), давлат рақам белгиси 60 466 FBA бўлган юк
автомашиналарини гаров учун берган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, агар гаров билан
таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни
гаров нарсасига қаратиш белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Гаров
тўғрисида”ги
Қонунининг
26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш
учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 268-моддасида “Агар шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги хажмини
таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш
натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг
гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув
харажатлари тўланишини таъминлайди” деб белгиланган.
ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд
этиб ўтилган.
Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб,
ундирувни гаров мулкига қаратиш лозим бўлади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини,
шунингдек, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини
ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджети фойдасига 5 476 886,34 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
«UNIVERSAL MAXSUS TRANS” масъулияти чекланган жамиятидан «Ипотека
банк» акциядорлик тижорат ипотека банки фойдасига муддати ўтган кредит
фоизидан 66 680 904 сўм, муддати келмаган кредит танидан 205 161 290 сўм,
тўлов кечиктирилганлиги учун 2 002 123 сўм пеня қарздорлиги ва 24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ундирув «ANDIJON TEZKOR TOZALIK” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли MAN TGS 33 360 6X4 BB KO5 OZT 16 русумли, т/в тури юк (ўзи
ағдарувчи), 2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 50535580413563,
кузов рақами шасси NS276WZZ6DJ001640, ранги синий (хаворанг), давлат рақам
белгиси 60 456 BBA бўлган юк автомашинаси ва MAN TGS 33 360 6X4BBK05
OZT16 GP 20 русумли, т/в тури юк ўзи ағдарувчи, 2014 йилда ишлаб чиқарилган,
двигатель рақами 50536500203650, кузов рақамсиз, шасси NS276WZZ1EJ002020.
Ранги синий (хаворанг), давлат рақам белгиси 60 466 FBA бўлган юк
автомашиналарга қаратилсин.
UNIVERSAL MAXSUS TRANS масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 5 476 886,34 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Андижон вилоят судининг
иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтирилиши
мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов