← Назад
Решение #732250 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 437 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIMBOY TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIMBOY INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
231400, Chimboy tumani, Dustlik
ko‘chasi, r/u.
231400, Chimboy, Dustlik guzori
street,
Tel: (55) 102-40-54, (198)
е-mail: i.chimboy@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 5 декабрь 4-2304-2202/1209-сонли иш
Чимбой туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Бердимуратов
раислигида, судья ёрдамчиси К.Данияровнинг котиблигида, даъвогар
вакили корхона ҳисобчиси М.У (2022 йил 29 ноябрь кунги 75-сонли
ишончнома) ҳамда жавобгар корхона раҳбари М.Снинг иштирокида,
даъвогар «R-M» ойлавий корхонаси жавобгар «N K Q» масъулияти
чекланган жамиятидан 151 445 800 сӯм асосий қарзини, 1 514 458 сум
давлат божини ҳамда 24 000 сум почта ҳаражатларини ундиришни
сўраган даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни Чимбой
тумани суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар «R-M» ойлавий корхонаси (кейинги жойларда даъвогар деб
юритилади) жавобгар «N K Q» масъулияти чекланган жамияти (кейинги
жойларда жавобгар деб юритилади)дан 151 445 800 сӯм асосий қарзини,
1 514 458 сум давлат божини ҳамда 24 000 сум почта ҳаражатларини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қӯллаб қувватлаб,
шартнома бӯйича 330 036 000 сӯмлик темир-бетон маҳсулотларини
етказиб берилганлигини, шундан 178 590 200 сӯм пулларини тӯлаб,
қолган 151 445 800 сум пулларни бугинги кунгача тӯламасдан
келаётганлиги билдирип даъво аризани тӯлиқ қаноатлантиришни сӯради.
Жавобгар суд мажлисида даъвогарнинг даъво талаби бӯйича қайта
ҳисоб-китоблар қилинганлигини, қарзни тан оладиганлигини билдирип,
қонуний ечим қабул қилишни сӯради.
Суд даъвогар вакилининг, жавобгарнинг фикрларини тинглаб
ва иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво
аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
16 ноябрь куни тузилган 70-сонли шартнома тузилган. Шартнома
жавобгар томонидан имзоланмаган.
Шартноманинг 1.1-бандида даъвогар жавобгарга ҳар-хил ӯлчамдаги
400 000 000 сӯм миқдорида пиёдалар йӯлаги учун брусчатка, бордюр
маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса махсулотларни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақисини олш мажбурияти белгиланган.
Ушбу шартнома бӯйича даъвогар жавобгарга 2021 йил 16 ноябрь
кунги 70-сонли ҳисоб-фактурага асосан 65 000 001 сӯмлик, 2022 йил
1 февраль кунги 70-1-сонли ҳисоб-фактурага асосан 200 034 999,68 сӯмлик
ҳамда 2022 йил 5 сентябрь кунги 70-2-сонли ҳисоб-фактурага асосан
65 000 001 сӯмлик ҳар ҳил турдаги брусчатка ва бордюр маҳсулотлари
етказиб
берилган,
шундан
жавобгар
томонидан
даъвогарга
178 590 200 сӯм пуллари тӯлаб берилган, лекин қолган 151 445 800 сӯм
пуллари бугинги кунда тӯланмасдан келинган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 23 сентябрь куни
26-сонли талабнома жўнатилган, бироқ жавобгар томонидан ушбу
талабнома жавобсиз қолдирилган.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмида сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан
тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса
ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса,
етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бундай ҳолларда даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб,
151 445 800 сўмга тӯлиқ қаноатлантирилиши лозим.
Даъвогарнинг кичик тадбиркорлик субъекти сифатида олдиндан
1 фойз миқдорида тӯланган 1 514 458 сум давлат божи пули хамда
24 000 сум почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни ҳамда жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб варағига видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш
билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар «N K Q» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«R-M» ойлавий корхонаси фойдасига 151 445 800 сўм асосий қарз,
293 103,61 сўм божи пули ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «N K Q» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб варағига видеоконференцалоқа
режимида ишни кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали
Қорақалпоғистон Республикаси судига бир ойлик муддат ичида
апелляция шикояти бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
З.Бердимуратов