← Назад
Решение #732278 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| онун | 66 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2022 йил 05 декабрь 4-1304-2201/2548-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Тўйчиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида даъвогар
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлимининг, жавобгар
“Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан 4.022.022 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
бўлими судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Уч-тепа пахта
тозалаш” акциядорлик жамиятидан 4.022.022 сўм пенсия пулини регресс
тартибда ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил
томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Мазкур холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, фуқаро Ш.Тўраев жавобгарда ўз
меҳнат вазифаларини бажариши жараёнида юз берган бахтсиз ходиса
оқибатида вафот этган. Бу ҳақда тегишли далолатнома тузилган.
Мархумнинг турмуш ўртоғига “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун
деб юритилади) 19-моддасига асосан боқувчисини йўқотганлик пенсияси
тайинланиб, тўлаб келинган.
Қонун 66-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ушбу Қонунга
мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари
ҳисобидан амалга оширилади.
Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, мархум
Ш.Тўраевнинг турмуш ўртоғига 2022 йил 01 сенятбрь ҳолатига бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 4.022.022 сўм
миқдорида боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўланган.
Бироқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг пенсия тўлаш
бўйича харажатлари жавобгар томонидан қопланиши лозим бўлсада,
қопланмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб бериш
ҳақида талабнома юборилган. Жавобгар вакили томонидан талабнома қабул
қилиб олинган бўлишига қарамасдан уни жавобсиз қолдирган. Шундан сўнг,
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 4.022.022
сўм тўланган пенсия миқдорини ундириб беришни сўраган.
Жавобгарнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг пенсия
тўлаш бўйича харажатларидан қоплаб берилмаган қарздорлиги 4.022.022 сўмни
ташкил этади. Бу ишдаги тўпланган ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги
357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомнинг
1-иловаси 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия
жамғармаси
туман
(шаҳар)
бўлимлари
мазкур
Низомнинг
3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлайдилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, боқувчисини
йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши
билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига
учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш
харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган
маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказадилар.
Шу сабабли суд даъвогарнинг талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 4.022.022 сўм ундиришни, Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатларини низонинг
судгача етиб келишидаги айбни инобатга олиб жавобгардан ундиришни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддаси, Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Жавобгар “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан даъвогар
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими ҳисобига
4.022.022 сўм пенсия пули, 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан Республика
бюджетига 270.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда
шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
А.Тўйчиев