Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2202/3951 Дата решения 05.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Namangan viloyat davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый “Lor Med Laser” хусусий корхонаси
Source ID 949043 Claim ID 2981181 PDF Hash 34cd10b2111c73b4... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
зР ИПК 220-моддаси зР ИПК 220 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
онун 9-моддаси онун 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тel: (0 369) 423-37-57 Fax: (0 369) 423-37-57 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 5 декабрь 4-1603-2202/3951-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев котиблигида, аризачи Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – “LOR MED LAZER” хусусий корхонасига нисбатан 7 795 487 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили З.Юсупов (2022 йил 31 майдаги 22-28644-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: аризада баён этилишича, “LOR MED LAZER” хусусий корхонаси (кейинги матнда - жавобгар деб юритилади) томонидан Туркия давлатининг “NEAR TIME DIS TICARET LIMITED SIRKETI” хорижий ҳамкори билан 2021 йил 11 майда тузилган ИДН рақами 201279635305581699210200001-сонли импорт шартномаси бўйича 2022 йил 6 апрель ҳолатига 7 000 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорликка йўл қўйилган. Дебитор қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида» Низомга (кейинги матнда Низом деб юритилади) асосан 7 795 487 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланган. Шу асосда Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги матнда аризачи деб юритилади) судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 7 795 487 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд муҳокамасида аризачи вакили жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар ташқи савдо операциялари бўйича дебитор қарздорлик бартараф этилганлигини билдириб, аризани қонуний ҳал этишни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ЎзР ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, ЎзР ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириш рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сонли қарорида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун бевосита тадбиркорлик субъектлари жавоб беришлари, импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган. Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Низом 28-бандининг бешинчи қисмида талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, саккизинчи қисмида эса ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмаслиги назарда тутилган. Жавобгарнинг шахсий кабинетига 2022 йил 21 октябрь куни 2265929-сонли талабнома юборилган бўлсада ушбу талабномаларга у томонидан эътироз билдирилмаган ёки қарздорлик ихтиёрий бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2022 йил 21 октябрь ҳолатига 1 АҚШ долларининг расмий курси 11 136,41 сўмни ташкил этган. Бунда 7 000 АҚШ долларини сўмдаги эквивалентининг 10 фоизи 7 795 487 сўмни ташкил қилади. Бундан кўринадики, аризачининг жавобгарга нисбатан 7 795 487 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талаби асосли бўлиб ариза талаблари ўз исботини топган. Бироқ, аризачи вакилининг суд муҳокамаси жараёнида тақдим этган АТ “Халқ банки” Тўрақўрғон филиалининг 2022 йил 2 декабрдаги маълумотномасида, жавобгарнинг 2022 йил 2 декабрь ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Низом 28-бандининг ўнинчи қисмида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилиши назарда тутилган. Шу сабабли, гарчи даъво асосли киритилган бўлсада, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар ихтиёрий равишда бартараф этилганлиги сабабли суд аризани қаноатлантириш рад этишни лозим деб ҳисоблайди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги матнда – Қонун деб юритилади) 5-моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ЎзР ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бироқ, Қонун 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд жавобгардан давлат божи ундирмасликни, тўланган почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Бинобарин, ЎзР ИПКнинг 118, 165, 176, 177, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “LOR MED LAZER” хусусий корхонаси ҳисобидан Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатларини ундириш тўғрисида ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. А.Р.Мухиддинов