← Назад
Решение #73240 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| унга ушбу модда билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| тказиш учун ЖК | 273 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 57 | — | code_article | |
| йича ЖК | 57 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 510 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья М.Тургунова
Биринчи инстанция судининг
судьяси И.Сабиров
АЖРИМИ
2025 йил апрель ойининг 22 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья: З.Камолов, ҳайъат судьялари: А.Икромов
ва М.Тургуновадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Хамроевнинг
котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
Ш.Шарипов, судланувчи АА ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат
А.Бабахановнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2025 йил 6 мартдаги ҳукмига кўра,
ААА (А+), 1999 йил 23 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарнигор кўчаси,
17-уйда рўйхатда туриб, ҳақиқатда Тошкент шаҳар, Олмазор
тумани, Муҳбир кўчаси, 10Б-уй, 31-хонадонда яшаган, иш
бўйича эҳтиёт чораси тариқасида “қамоққа олиш” қўлланилиб,
2024 йил 24 сентябрдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси
нусхасини муддатида олган.
нисбатан чиқарилган ҳукм устидан судланувчи АА томонидан келтирилган
апелляция шикоятига асосан жиноят ишини апелляция тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Суднинг ҳукмига кўра, АА Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273моддаси 5-қисми билан айбли деб топилиб, унга ушбу модда билан ЖКнинг
57-моддаси қўлланилиб, 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда
ўтаттириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан, АА жазони
ижро этиш жойларида наркомания ва токсикоманиядан мажбурий тартибда
даволаш белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий
далил тариқасида эътироф этилиб, 2025 йил 21 январь кунги 10091-сонли
квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга топширилган
таркибида “а-PVP” мавжуд бўлган модда 0,65 грамм ва таркибида “а-PVP”
мавжуд бўлган модда 7,71 грамм (умумий вазни 8,36 грамм) гиёҳвандлик
воситалари ва икки дона телефон аппаратлари қонунчиликда белгиланган
тартибда йўқ қилиш белгиланган.
Жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган бир дона “СD”
диск иш ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ
ҳодимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласининг
олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 2024 йил
23 сентябрь куни соат 17:30да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 5-мавзесида
жойлашган 3-уй олдида АА шубҳа уйғотгани сабабли холислар иштирокида
шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг эгнидаги кулранг шалварининг чап
чўнтагидан гиёҳвандлик воситалари сотиб олиш ниятида бўлган мижозларга
хуфёна жой, яъни закладка жойлаштириш мақсадида олиб юрган олти дона
яшил рангли елим идишларга қадоқланган сарғиш рангли кристаллсимон
модда, ўнг чўнтагида беш дона қизил рангли елим идишларга қадоқланган
сарғиш рангли кристаллсимон моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил
тариқасида олинган.
Шундан сўнг, ААнинг кўрсатувига биноан Чилонзор тумани,
5-мавзеси, 11-уй олдидаги кўкаламзорлаштирилган ҳудуддаги дарахт пояси
тагида, баргга ўралган қизил рангли елим идишга қадоқланган оч яшил рангли
кристаллсимон модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Тошкент шахар ИИББ ЭКМнинг 2024 йил 23 сентябрдаги №3691-сонли
суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, АА томонидан кўрсатилган
ҳудуддан олинган модда таркибида пирролидиновалерофенон фаол гиёҳванд
модда мавжуд бўлиб, “A-PVP” деб номланиши ва умумий оғирлиги 0,67
граммга тенглиги аниқланган.
Тошкент шахар ИИББ ЭКМнинг 2024 йил 25 сентябрдаги №3692-сонли
суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, ААдан олинган моддалар таркибида
пирролидиновалерофенон
фаол
гиёҳванд
модда
мавжуд
бўлиб,
“A-PVP” деб номланиши ва умумий оғирлиги 7,75 граммга тенглиги
аниқланган.
Судланувчи АА апелляция шикоятида, туман судининг ҳукмидан
норозилигини, қилган ишидан пушаймонлигини, оилада ягона боқувчи
эканлигини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини,
2 гуруҳ ногирони эканлигини,оилавий ва моддий шароити оғирлигини,
моддани сотиш нияти бўлмаганлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо
тайинлашни сўраган.
Апелляция инстанция суди, иш бўйича судья М.Тургунованинг
маърузасини, прокурор Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш
ҳақидаги хулосасини, судланувчи АА ва унинг адвокати А.Бабахановнинг
келтирилган шикоятни қаноатлантирмай қолдиришни сўраб берган
фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни текшириб, жиноят иши
ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан ҳукмни ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ,
жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли
хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Апелляция инстанция суди судланувчи ААнинг айби дастлабки тергов
ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни
олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, судга оид кимёвий экспертизаси
хулосаси, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 1 ноябрдаги
2859-сонли далолатномаси ҳамда ишдаги бошқа объектив далиллар
йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28
апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 21-бандида “ЖК 273-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,
психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни
турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи
эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим.
Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа
(масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга
қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин. Бир шахс томонидан
бошқасига гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддаларни инъекция (укол) қилиш, агар мазкур восита ёки модда
истеъмолчининг ўзига тегишли бўлса ва инъекция унинг илтимосига кўра
қилинган бўлса, қонунга хилоф равишда ўтказиш деб баҳоланиши мумкин
эмас. Шахснинг гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун ЖК 273-моддасининг
тегишли қисми билан жавобгарлик уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда
келиб чиқишига сабаб бўлади. Айбдор томонидан гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари, психотроп моддаларнинг фақат бир қисми ўтказилиб,
қолган қисми кейинчалик суриштирув ёки дастлабки тергов давомида
аниқланса, жавобгарлик қонунга хилоф равишда ўтказиш ва қонунга хилоф
равишда сақлаш учун алоҳида-алоҳида (агар мазкур восита ва моддаларни
ўтказишга нисбатан қасд аниқланмаган бўлса), уларнинг миқдорига боғлиқ
равишда келиб чиқади” – деб қайд қилинган.
Мазкур Қарорнинг 25-бандида, “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари)
қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки
моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид
далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан,
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат
истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай
восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш
ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун
асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги
тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий
ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг
биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан
квалификация қилиниши керак”, - деб тушунтириш берилган.
Бундай ҳолда, биринчи инстанция суди томонидан ААнинг жиноий
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси
5-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 4-қисмига
мувофиқ, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва
қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3
февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги қарорининг 37-бандида, “ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси
санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада
назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд
қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи
айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан
олиши мумкин (масалан моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчи
ёки ота-онасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор
ота-онасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги, судланувчининг
кекса ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган
жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир
этилишига туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқ-атвори, жабрланувчининг
судланувчи билан ярашганлиги ва ҳ.к.);
38-бандида, Жиноят кодексининг 57-моддасида белгиланган қоидага
кўра, ушбу кодекс Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилмаган ҳар
қандай енгилроқ асосий жазо тури, жумладан, жарима, муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат
бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш каби жазолар
ЖК 44 — 49-моддаларига риоя қилинган ҳолда тайинланиши мумкин.
қонун санкциясида назарда тутилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш
пайтида ҳукмнинг қарор қисмида фақат Жиноят кодексининг тегишли
моддаси (қисми, банди) бўйича ЖК 57-моддаси қўлланилиб тайинланган узилкесил жазо чораси кўрсатилиши лозим бўлиб, енгилроқ жазо қўллаш
сабаблари ҳукмнинг тавсиф қисмида кўрсатилиши керак” деб тушунтириш
берилган.
Апелляция инстанция суди судланувчи ААга нисбатан жазо
тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган
жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, унинг айбига
қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий
шароитини, шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини эътиборга олиб, шу билан бирга, унинг соғлиги аҳволини, яъни
ёшлигидан юрак етишмовчилиги хасталиги билан рўйхатда туришини назарда
тутиб ва ушбу ҳолатни унинг айбини кескин камайтирувчи ҳолат сифатида
эътироф этиб, унга нисбатан ЖК 57-моддасини қўллаб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми санкциясида назарда
тутилгандан камроқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни ҳамда Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2024 йил 1
ноябрдаги 2859-сонли далолатномасида судланувчи ААнинг гиёҳвандлик ва
заҳарвандликка чалингани ва мажбурий даволанишга муҳтожлигини инобатга
олиб,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
96-моддасига асосан, ААни жазони ижро этиш жойларида наркомания ва
токсикоманиядан мажбурий тартибда даволашни белгилаш ҳақида қонуний
тўҳтамга келган деб топади.
Бундай ҳолда, апелляция инстанция суди туман судининг ҳукмини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли
келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726, 49731-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанция суди
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят
ишлари
бўйича
Чилонзор
туман
судининг
2025 йил 6 мартдаги ААА (А+)га оид ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмай қолдирилсин.
Ажримдан
норози
тарафлар
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг 510-моддаси тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
(имзо)
З.Камолов
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
А.Икромов
(имзо)
М.Тургунова
Аслига тўғри;