Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/2546 Дата решения 05.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Тўйчиев Акбар Нуриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими Ответчик / Подсудимый UCH-TEPA PAXTA TOZALASH АЖ
Source ID 997730 Claim ID 2993330 PDF Hash c8aad3a85122d0d0... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 66-моддаси онуни 66 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 05 декабрь Дўстлик шаҳри 4-1304-2201/2546-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Тўйчиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлимининг, жавобгар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан 6.344.820 сўм пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайбуллаев (ишончномага асосан), жавобгар вакили Х.Карабеков (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими (кейинги ўринларда даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда жавобгар)дан 6.344.820 сўм пенсия пулини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили А.Ғайбуллаев даъво талабини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Х.Карабеков қарздорликни тўлаб бериш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, фуқаролар Н.Борлиева 2013 йил 07 октябрда, Д.Ахмедова 2015 йил 01 декабрда, Ф.Ашуров 2017 йил 02 августда хизмат вазифасини бажараётган вақтида меҳнатда майибланган ва Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан ушбу фуқаролар 2-гуруҳ ногирони деб топилган. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими томонидан фуқаролар Н.Борлиева, Д.Ахмедова, Ф.Ашуровларга ҳар ойда пенсия пули тўлаб келинган. Мазкур пенсия пули ҳар ойнинг 10 санасига қадар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, Н.Борлиева, Д.Ахмедова, Ф.Ашуровлар учун 6.344.820 сўмлик тўлов амалга оширилмаган. Даъвогарга ўтказиб берилмаган жами пенсия тўлови 6.344.820 сўмни ташкил қилади. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб бериш ҳақида талабнома юборилган. Жавобгар вакили томонидан талабнома қабул қилиб олинган бўлишига қарамасдан уни жавобсиз қолдирган. Натижада даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан жами 6.344.820 сўм пенсия пулини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг талаби асослидир. Чунки, даъвогар фуқаролар Н.Борлиева, Д.Ахмедова, Ф.Ашуровлар учун ҳар ойда тўлаб келинган пенсия пули бўйича қарздорлик 6.344.820 сўм ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тарафларнинг судга берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомнинг 1-иловаси 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказадилар. Шу сабабли суд даъвогарнинг талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6.344.820 сўм ундиришни, Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатларини низонинг судгача етиб келишидаги айбни инобатга олиб жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими фойдасига 6.344.820 сўм пенсия пули ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апеляция тартибида шикоят беришга, прокурор протест киритишга ҳақли. А.Тўйчиев