← Назад
Решение #73309 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 96 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья А.Икромов
Биринчи босқичда раислик
қилган судья: А.Мухиддинов
2025 йил 22 апрель куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ
суд мажлисида, раислик қилувчи судья: З.Камолов, судлов ҳайъати
судьялари: М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шарипов, судланувчи ФИШ ва
унинг ҳимоячиси адвокати Ш.Қаландарованинг иштирокида, жиноят
ишлари
бўйича
Чилонзор
туман
судининг
2025
йил
14 мартдаги ҳукмига кўра:
ХХХХХХХ йилда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, уч
нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган,
Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида истиқомат
қилувчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 15 октябрдан
қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини
ўз вақтида олган ФИШга
нисбатан чиқарилган ҳукм устидан Чилонзор туман прокурори
томонидан
келтирилган
апелляция
протестига
асосан
1-1006-2505/302-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
14 мартдаги ҳукми билан ФИШ Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли
деб топилиб, унга ушбу модда билан 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жазони манзил-колонияларида ўташ, жазони ўташ муддати 2024
йил 15 октябрдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига
асосан ФИШга нисбатан каннабиноид наркоманиядан (гашиш,
марихуана) мажбурий тартибда даволаниш чораси қўлланилган.
Иш бўйича ашёвий далил сифатида эътироф этилган Ўзбекистон
Республикаси
ДХХ
МСБга
2024
йил
05
ноябрдаги
09260-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган
1,027 грамм “гашиш” ва 0,407 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси
белгиланган тартибда йўқ қилиниши белгиланган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ФИШ гиёҳвандлик воситаларини
ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш
ёки ташиш мақсадида 2024 йил 14 октябрь куни соат 23:26 да фуқаро
Н.Арифжанова 102-хизмат рақамига қўнғироқ қилиб, қайни-си ФИШ,
яшаш хонадонида жанжал қилаётганлигини, шу сабабли ИИО ходимлари
етиб келишини сўраб мурожаат қилиб, ҳолат юзасидан ходиса содир
бўлган жойга тезкор-тергов гуруҳи етиб келганида, ФИШ оила-аъзолари
билан жанжаллашганлиги, мазкур жанжалнинг келиб чиқишига турмуш
ўртоғи Д.ФИШа унга тегишли бўлган гиёҳванд воситаларини ундан
яшириб қўйганлиги сабаб бўлганлиги аниқланиб, олиб борилган
суриштирув ишлари давомида, фуқаро Д.ФИШа турмуш ўртоғи ФИШга
тегишли бўлган қора целлофан бўлагига ўралган жигар рангли ўткир
ҳидли мумсимон моддани ва қоғоз бўлагига ўралган яшил рангли
ўтсимон моддани икки нафар холислар иштирокида ихтиёрий равишда
тақдим қилганлиги, ИИО ходимлари эса ўз навбатида тақдим қилинган
моддаларни тегишли тартибда расмийлаштирилиб олганликлари
аниқланган.
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил
15 октябрь кунидаги 4134-сонли хулосасига кўра, ФИШга тегишли тўқ
жигар рангли, мумсимон холдаги модданинг таркибида фаол гиёҳванд
модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, ушбу модда “гашиш” деб
аталиши, унинг оғирлиги 1,04 граммга тенглиги, катак варағидан иборат
ўраманинг ичидаги ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳванд модда
тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, ушбу модда “марихуана” деб
аталиши, унинг қуруқ холдаги оғирлиги 0,42 граммга тенглиги
аниқланган.
“Гашиш” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорининг
1-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи
тақиқланган гиёҳвандлик воситалари туркумига киради.
“Марихуана” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорининг
1-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи
тақиқланган гиёҳвандлик воситалари туркумига киради.
Чилонзор туман прокурори апелляция протестида, биринчи
инстанция суди томонидан ишни кўриш жараёнида қонун нормалари
бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлигини, суд судланувчи ФИШга
нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига қисман иқрорлигини,
қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, муқаддам
судланмаганлигини, у томонидан содир этилган жиноят ижтимоий
хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришлиги инобатга
олинмасдан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлаб
хатоликка йўл қўйганлигини билдириб, озодликдан маҳрум қилиш
билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Апелляция
инстанциясида
судланувчи
ФИШ,
протестда
келтирилган
важларни
қўллаб-қувватлаб,
дастлаб
берган
кўрсатувларини тасдиқлашини ва унга нисбатан озодликдан маҳрум
қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув берди.
Апелляция инстанцияси, иш бўйича судья А.Икромовнинг
маърузасини, прокурор Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгартиришни,
келтирилган апелляция протестини қаноатлантиришни сўраб берган
хулосасини, судланувчи ФИШ ва унинг адвокати Ш.Қаландарованинг
апелляция протестини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб,
апелляция шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд
ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ
риоя қилинган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
ФИШнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг дастлаб берган
кўрсатувлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, билдирги, тушунтириш
хатлари, ашёвий далилни олиш, ушланган шахсни ёнини кўздан
кечириш, юзлаштириш баённомалари, суд кимёвий экспертизаси ва суд
наркология экспертизаси хулосалари, ашёвий далил деб эътироф этиш
қарори ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан ўз
тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди томонидан ФИШнинг ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан тўғри
квалификация қилган.
Апелляция инстанцияси суди, апелляция протестидаги важларни
атрофлича муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди жазо тури ва
миқдорини тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қароридаги
тушунтиришларига амал қилиб, ФИШнинг айбига қисман иқрор бўлиб,
қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини,
судланганлик ҳолати тугалланган бўлса-да, муқаддам худди шундай
жиноят учун судланганлигини, шунингдек жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, қонун санкциясида
назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини у ахлоқан
тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ва
4
етарли бўладиган миқдорда қилмишига яраша адолатли жазо тайинлаб,
тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди биринчи босқич
судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 49726 ва 49731-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАД И:
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ЖПКнинг 510-512-моддалари
тартибида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига тафтиш
тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
(имзо)
З.Камолов
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
М.Тургунова
(имзо)
А.Икромов