Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2813 Дата решения 05.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Dostona xarid масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси
Source ID 1002072 Claim ID 3023486 PDF Hash 4f9c349d4c11a97b... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
аролик кодексининг 101-моддаси аролик кодекси 101 code_article
аролик кодексининг 112-моддаси аролик кодекси 112 code_article
Ушбу кодекснинг 113-моддаси Ушбу кодекс 113 code_article
аролик кодексининг 114-моддаси аролик кодекси 114 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик тумани 4-1304-2202/2813-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “DO’STONA XARID” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Дўстлик туман адлия бўлимининг, жавобгар Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан берган 335.693.500 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Эрматов, даьвогар “DO’STONA XARID” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Тагаев, жавобгар Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси вакили Н.Хўжамқулов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “DO’STONA XARID” масъулияти чекланган жамияти - “Пудратчи” (кейинги ўринларда даъвогар) ва Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси – “Буюртмачи” (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2022 йил 5 сентябрь куни 5-сонли шартнома расмийлаштирилган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномаларнинг шартларига кўра даъвогар ўз зиммасига жавобгарнинг топшириғига кўра ўз материаллари ёки жавобгарнинг материалларидан фойдаланиб, Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасининг биносини жорий таъмирлаш ишларни бажариш ва унинг натижасини жавобгарга топшириш, жавобгар эса ишларнинг натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинган. Бажарилган ишлар учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 335.693.500 сўм қарздорлиги юзага келган. Натижада даъвогар “DO’STONA XARID” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Дўстлик туман адлия бўлими судга даьво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасидан 335.693.500 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 29 ноябрдаги ажрими билан иш юзасидан Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иширок этган Дўстлик туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Эрматов даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасини қўллабқувватлаб, даъвогар томонидан жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлигини ҳисобга олиб, бажарилган ишлар қарздорлигини жавобгардан ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили А.Тагаев кўрсатма бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси билан 2022 йил 5 сентябрь куни тузилган шартнома асосида 335.693.500 сўмлик ишлар бажариб берилганлигини, бажарилган ишлар жавобгарга топширилган бўлсада, бироқ жавобгар бажарилган ишлар ҳақини бугунги кунга қадар тўламай келаётганилигини билдириб, жавобгардан 335.693.500 сўм пул маблағини ундириб беришни сўради. Суд мажлисида ишитрок этган жавобгар вакили Н.Хўжамқулов кўрсатма бериб, даъвогар билан ҳақиқатда туман тиббиёт бирлашмасида жорий таъмирлаш ишларини бажариш юзасидан пудрат шартномаси расмийлаштирилганлигини, шартномага асосан ишларни бажариб берганлигини, бироқ шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли даъвогарга пул маблағи тўланмай қолаётганлигини маълум қилиб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Учинчи шахс Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони учинчи шахс Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 5 сентябрь куни 5-сонли шартнома расмийлаштирилган бўлсада, бироқ мазкур шартнома тегишли ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Демак, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар шартномалар тегишли ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг вужудга келиши лозим. Бироқ, расмийлаштирилган шартнома асосида даъвогар томонидан 335.693.500 сўмлик ишлар бажариб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 101-моддасига кўра, битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112-моддасига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Ушбу кодекснинг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддасида қайд этилишича, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 31-п-сонли қарорининг 2.3-бандида қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши тўғрисида, ушбу қарорнинг 3-бандида эса Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши, шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд ушбу ҳолатда, “DO’STONA XARID” масъулияти чекланган жамияти ва Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси ўртасида ҳақиқий бўлмаган битим асосида ишлар бажариб берилганлиги, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини суд манфаатдор шахс ёки ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли эканлигини инобатга олган ҳолда, низоли муносабатнинг юзага келишига сабаб бўлган иккита юридик шахс ўртасидаги битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашни ва битимни ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисоблаб, бажарилган ишларни аслича қайтариб бериш мумкин бўлмагани учун унинг қийматини пул билан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг низо юзасидан важларини тинглаб, даъво аризани қаноатлантиришни, жавобгар Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасидан даъвогар “DO’STONA XARID” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 335.693.500 сўмни ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўйича бажарилган ишлар қиймати сифатида пул билан ундиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 101, 112-115-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасидан даъвогар “DO’STONA XARID” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 335.693.500 сўмлик бажарилган ишлар қиймати ва олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан Республика бюджетига 6.713.870 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев