Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2961 Дата решения 05.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "ABDURAUPOV SOXIBJON DALASI" фермер хўжалиги
Source ID 949277 Claim ID 3006025 PDF Hash 0b28657aa1995034... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
кодексининг 111-моддасининг 3-қисми кодекси 111 3 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2961-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили А.Бошмонов (2022 йил 03 декабрь кунги №23-112098-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "ABDURAUPOV SOXIBJON DALASI" фермер хўжалигига нисбатан берган аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Пайариқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар "ABDURAUPOV SOXIBJON DALASI" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилганлигини, бироқ, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси 1-қисмига асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида, аризада келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар солиқ ҳисоботини муддатидан кечиктириб тақдим этганлигини билдириб, суддан аризани қонуний қўриб чиқишни сўради. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чикиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, аризачи томонидан солиқ тўловчи (жавобгар)нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 111-моддаси 1қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шу модданинг 2-қисмида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.” деб кўрсатилган. Ушбу қонун талабига асосан аризачи жавобгарга солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги сабабли унинг банклардаги ҳисобварақ бўйича операциялар тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарномани жавобгарнинг шахсий кабинетига юборган. Лекин жавобгар тегишли солиқ ҳисоботини тақдим этмаган. Шу сабабли аризачи жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилган. Бироқ, аризачининг 2022 йил 03 декабрдаги маълумотномасига кўра, жавобгар солиқ ҳисоботини муддатдан кечиктириб тақдим қилган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 111-моддасининг 3-қисми 1-бандига асосан, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Жавобгар унга нисбатан аризачи ариза билан судга мурожаат қилганидан кейин тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилганлиги сабабли ҳозирги вақтда ариза талаби жавобгар томонидан ихтиёрий бажарилганлигини, низо бартараф бўлганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси, 1-қисми, 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд давлат божини ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев