Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4428 Дата решения 02.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый ZARAFSHAN GOLDEN GROUP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 985652 Claim ID 2960881 PDF Hash 939f2082b3d68c98... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКининг 68-моддаси ИПКи 68 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 2 декабрь 4-2101-2202/4428-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х” акциядорлик жамиятининг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Х” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “О” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 324.223.068 сўм етказиб берилган табиий газ ҳақини ундиришни сўраган. Ишга мутахассис сифатида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси ва “Ўзнефтгазинспекция” вилоят филиали жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, етказиб берилган табиий газ ҳақи тўлиқ тўлаб тўланганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси ходими даъвогар томонидан етказиб берилган табиий газ учун ортиқча қарздорлик ҳисобланганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ўзининг ваколатли вакили иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади) 128, 170моддаларига асосан низони даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида 2021 йилнинг 11 июнида 5-21/929-сонли шартнома тузилган. етказиб бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиш ва тўловларни муддатида белгиланган нарх бўйича амалга оширишни зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 478-моддаси талабига кўра, туташтирилган тармоқ орқали иссиқлик энергияси билан таъминлаш муносабатларига, шунингдек туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия таъминоти шартномаси қоидалари қўлланилади. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага мувофиқ табиий газ етказиб берилган. Шартноманинг 4.6-бандига кўра, истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга оширадилар. Шунга кўра, даъво аризаси судга тақдим этилган кун ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 324.223.068 сўмни ташкил этган. Ишга мутахассис сифатида жалб этилган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси вакилининг берган маълумотга кўра, даъвогар “Х” акциядорлик жамияти томонидан истеъмол қилинган табиий газ учун 1,4 коэфицент асосида ортиқча 474.529.976 сўм ҳисобланганлиги, жавобгарнинг 7.408.596 сўм ортиқча тўлови мавжудлиги кўрсатилган. Шунингдек, жавобгар томонидан даъво судга тақдим этилгунга қадар 14.10.2022 йилда 30.000.000 сўм, 17.10.2022 йилда 150.000.000 сўм тўлаб берилган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан тасдиғини топади. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКининг 68-моддасида кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, давлат божи ва суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогардан республика бюджетига 6.484.461 сўм давлат божи ундиришни, 24.000 сўм почта харажатлари даъвогар томонидан тўланганлигини инобатга олишни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Х” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 6.484.461 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья Б.Джумаев