← Назад
Решение #733806 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 32 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Денов тумани
2022 йил 2 декабрь
4-1905-2204/2404-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.А.Рахимов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Муродовнинг суд мажлиси котиблигида, ХХХ вакили
ХХХ (22.11.2022 йилдаги 81-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили ХХХ
(02.12.2022 йилдаги 27-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ХХХнинг даъвогар
ХХХ манфаатида жавобгар ХХХ ҳисобидан 467 720 333 сўм асосий қарз ва 233 860
166 сўм пеня, умумий ҳисобда 701 580 499 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризасида даъвогар ХХХ ва жавобгар ХХХ ўртасида 2021 йил ва 2022
йил ҳосили учун бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномалари
тузилганлиги, даъвогар ўз мажбуриятини бажариб, бошоқли дон маҳсулотини
етказиб берганлиги, бироқ жавобгар томонидан маҳсулот пул белгиланган
муддатда тўлаб берилмаганлиги, шу сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат
этилганлиги қайд этилган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
даъвогар ХХХ 02.12.2022 йилдаги суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
белгиланган тартибда хабардор этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170моддаси иккинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд, ишни ХХХ иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида
кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган ХХХ вакили ўз тушунтиришида жавобгар
томонидан қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар ХХХга тақдим этилмаганлигини,
шу сабабли судга топширилган жами маҳсулот ҳақини ундириш юзасидан мурожаат
этилганлигини, судга тақдим этилган маълумотлар асосида қонуний тўхтамга
келишни судга ҳавола қилишини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўзининг тушунтиришида
даъво талаби асоссиз эканлигини, жавобгарнинг даъвогар олдида қарзи мавжуд
эмаслигини, шу сабабли даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни суддан
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, шунингдек ишда иштирок
этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлардан аниқланишича, ХХХ ва ХХХ
ўртасида “Бошоқли дон харид қилиш бўйича” 2021 йил 5 январь куни 25-сонли ва
2021 йил 6 сентябрь куни рақамсиз фьючерс шартномаси тузилган. Шартномалар
(келгусида матнда шартномалар деб юритилади) Денов туман қишлоқ хўжалиги
бўлимида билан рўйхатга олинган.
Даъвогар ўз шартномавий мажбуриятларини бажариб, етиштирилган
бошоқли донни жавобгарга топширган. Жавобгар эса қабул қилиб олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномаларда белгиланган маҳсулотни
топширилганлиги ишдаги мавжуд ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини
топган.
Бироқ, даъвогар ва жавобгар томонидан икки томонлама тасдиқланган
солиштирма далолатнома судга тақдим этилган бўлиб, 2021 йил ва 2022 йил ҳосили
учун топширилган бошоқли дон маҳсулоти учун жавобгарнинг даъвогар олдида
қарзи мавжуд эмаслиги тан олинган.
Шу сабабли, суд даъво аризасидаги асосий қарз ундириш талабини асоссиз
деб ҳисоблайди.
Шунга кўра, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2банди ва Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги
Қонунининг
32-моддасига кўра 233 860 166 сўм пеня ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида мазкур шартномага
мувофиқ топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги
учун Тайёрловчи ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 15 фоизи миқдорида
Хўжаликка жарима тўлайди. Жаримадан ташқари Тайёрловчи Хўжаликка тўлов
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб
белгиланган.
ХХХ ва (ёки) даъвогар судга пенянинг асосли ҳисоб-китоби (қайси давр учун,
қанчадан ҳисобланганлиги)ни тақдим эта олмади ҳамда суд мажлисида ҳам
исботлаб бера олмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига
кўра ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган холатларни исботлаши керак.
Даъво аризасида сўралган 233 860 166 сўм пеня ундириш талаби ҳужжатлар
ва бошқа далиллар асосида исботлаб берилмади.
Шунга кўра, суд даъво аризасида сўралган 233 860 166 сўм пеня ундириш
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишда иштирок
этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
10
октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли
қарорида белгиланган талаблардан келиб чиқиб, даъвогардан давлат божи
ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатини ХХХнинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-,
ҚА Р О Р
Қ И Л А Д И:
ХХХ томонидан 24 000 сўм почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга
олинсин ҳамда ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Сурхондарё вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти
(прокурор протести келтириши) бериши мумкин.
Судья
У.А.Рахимов