← Назад
Решение #733847 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 2 декабрь
4-2101-2202/4673-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо саноат палатаси вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Х” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар “О” фермер хўжалигига нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси судга мурожаат этиб,
“Х” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида
жавобгар “О” фермер хўжалиги (бундан буён матнда - жавобгар) ўртасида электр
энергия таъминоти тўғрисида шартномага асосан етказиб берилган электр
энергияси учун тўланмаган қарздорликни ва унга ҳисобланган пеня ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Л” фермер хўжалиги ва
мутахассис сифатида “Ўзэнергияинспекция” ҳудудий бўлими жалб этилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни
ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини билдириб,
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергияинспекция” ҳудудий бўлими
ходими даъво талабини қўллаб-қувватлаб, фермер хўжалигининг қарздорлиги
мавжудлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда огоҳлантирилган жавобгар ва учинчи шахс вакили
суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим
топди.
Суд, низо моҳияти юзасидан ишдаги мавжуд ҳужжатларини муҳокама
этиб, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун
электр энергияси таъминоти тўғрисида 2019 йил 1 мартда шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Шартномага кўра, даъвогар уланган электр тармоқлари орқали электр
энергияси етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган энергия
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан етказиб берилган электр
энергияси жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган бўлса-да,
шартнома шартларига мувофиқ 27.382.700 сўмлик тўлов амалга оширилмасдан
муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
“Ўзэнергияинспекция” ҳудудий бўлими, туман электр тармоқлари
корхонаси ва “О” фермер хўжалиги томонидан 2022 йил 2 декабрда тузилган
далолатномага асосан фермер хўжалиги мавжуд қаздорликни тан олган.
Даъвогарнинг 27.382.700 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли. Шу
сабабли, суд даъво талабининг 27.382.700 сўм асосий қарз ундириш қисмини
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар томонидан даъво талабида жавобгар томонидан
тўлов кечиктирилганлиги учун 3.671.431 сўм пеня ундириш талаби ҳам
қўйилган.
Даъвогар томонидан пеня асосли ҳисобланган.
Шартноманинг 3.16-бандига кўра, ўз вақтида тўлов амалга
оширилмаганлиги учун ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,1 фоизи миқдорида (энергия махсус тартибда етказиб берувчи корхоналар
учун 0,2 фоиз), аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан
қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан
бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблигини, шу вақтга қадар қарздорликни ундириш
чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шу билан бирга, кредиторнинг
шартнома талабларидан келиб чиқадиган ҳаракатларини ва манфаатларини
эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини 300.000 сўм миқдорида
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига
621.082 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта
харажатларини ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “О” фермер хўжалигидан даъвогар “Х” акциядорлик жамияти
фойдасига 27.382.700 сўм асосий қарз, 300.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган
24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “О” фермер хўжалигидан республика бюджетига 621.082 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида шикоят, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Б.А.Джумаев