Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2201/2413 Дата решения 02.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Тожиев Зокиржон Холбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Денов Бунёдкор Шароф" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Мухаббат Аловуддин Аттор" МЧЖ
Source ID 987988 Claim ID 2981628 PDF Hash fc905d55a1953ffe... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16 DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h е-mail: i.denоv@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Денов тумани 2022 йил 2 декабрь 4-1905-2201/2413-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Х.Тожиев раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Латифовнинг суд мажлиси котиблигида, ХХХ вакили, даъвогардан вакил ХХХ, жавобгар вакили ХХХ иштирокида, ХХХнинг ХХХ манфаатида жавобгар ХХХ ҳисобидан 36 614 042 сўм асосий қарз ва 18 307 021 сўм пеня, умумий ҳисобдан 54 921 063 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасида даъвогар ХХХ ва жавобгар ХХХ ўртасида 2021 йил ва 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномалари тузилганлиги, даъвогар ўз мажбуриятини бажариб, бошоқли дон маҳсулотини етказиб берганлиги, бироқ жавобгар томонидан маҳсулот пул белгиланган муддатда тўлаб берилмаганлиги, шу сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат этилганлиги қайд этилган. Суд мажлисида иштирок этган ХХХ вакили ўз тушунтиришида жавобгар томонидан қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар ХХХга тақдим этилмаганлигини, шу сабабли судга топширилган жами маҳсулот ҳақини ундириш юзасидан мурожаат этилганлигини, судга тақдим этилган маълумотлар асосида қонуний тўхтамга келишни судга ҳавола қилишини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида даъво аризасида кўрсатилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар фермер ҳўжалигига тақдим этилмаганлигини, шу сабабли судга топширилган жами маҳсулот ҳақини ундириш юзасидан мурожаат этилганлигини, судга тақдим этилган маълумотлар асосида қонуний тўхтамга келишни судга ҳавола қилишини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўзининг тушунтиришида даъвогар олдидаги 2021 йил ва 2022 йил учун жами қарздорлик 521 977,08 сўмни ташкил этишини, даъво талабининг қолган қисми асоссиз эканлигини, шу сабабли даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни суддан сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлардан аниқланишича, ХХХ ва ХХХ ўртасида 2021 йил ва 2021 йил 6 сентябрь куни рақамсиз фьючерс шартномаси тузилган. Шартномалар (келгусида матнда шартномалар деб юритилади) Денов туман қишлоқ хўжалиги бўлимида билан рўйхатга олинган. Судга тарафлар томонидан 2021 йил ҳосили учун тузилган шартнома тақдим этилмади. тушунтиришларида даъвогар ўз шартномавий мажбуриятларини бажариб, етиштирилган бошоқли донни жавобгарга топширганлиги, жавобгар эса қабул қилиб олганлигини тасдиқладилар. Бундан ташқари, даъвогар ва жавобгар томонидан икки томонлама тасдиқланган солиштирмалар далолатнома судга тақдим этилган бўлиб, 2021 йил ҳосили учун топширилган бошоқли дон маҳсулоти учун даъвогар олдида 482 000,97 сўм қарзи мавжудлиги, 2022 йил ҳосили учун топширилган бошоқли дон маҳсулоти учун даъвогар олдида 39 976,11 сўм қарзи мавжудлиги жавобгар томонидан тан олинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли, суд даъво аризасидаги асосий қарз ундириш талабининг 2021 йил ҳосили учун 482 000,97 сўм қарзи ва 2022 йил ҳосили учун 39 976,11 сўм қарзи жами даъвогар олдида 521 977,08 сўм қисмини асосли, қолган қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. Шунга кўра, суд даъво талабининг 521 977,08 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2банди ва Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига кўра 18 307 021 сўм пеня ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида мазкур шартномага мувофиқ топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун Тайёрловчи ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 15 фоизи миқдорида Хўжаликка жарима тўлайди. Жаримадан ташқари Тайёрловчи Хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган. ХХХ ва (ёки) даъвогар судга пенянинг асосли ҳисоб-китоби (қайси давр учун, қанчадан ҳисобланганлиги)ни тақдим эта олмади ҳамда суд мажлисида ҳам исботлаб бера олмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни исботлаши керак. Даъво аризасида сўралган 18 307 021 сўм пеня ундириш талаби ҳужжатлар ва бошқа далиллар асосида исботлаб берилмади. Шунга кўра, суд даъво аризасида сўралган 18 307 021 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 521 977,08 сўм асосий қарзни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарорида белгиланган талаблардан келиб чиқиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни, ундирилиши лозим бўлган почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 521 977,08 сўм асосий қарз ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХдан: - Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 10 439,54 сўм давлат божи; - ХХХ ҳисобига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (прокурор протести келтириши) бериши мумкин. Судья З.Х.Тожиев