← Назад
Решение #734018 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2022 йил 2 декабрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****"
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "*****" фермер хўжалиги
ҳисобидан 47.220.000 сўм асосий қарз, 23.610.000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "*****" масъулияти
чекланган жамияти ишончли вакили ***** (2022 йил 11 ноябрдаги юр-11-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
"*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар " ***** "
фермер хўжалиги ҳисоби (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан
47.220.000 сўм асосий қарз, 23.610.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "*****" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ***** даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар
ўртасида тузилган шартномаларга асосан маҳсулот етказиб берилганлигини,
жавобгар етказиб берилган маҳсулот ҳақидан 47.220.000 сўм қарз бўлиб
қолганлигини, асосий қарз ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли 23.610.000 сўм
пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида ўзининг ишончли вакилини таъминламади.
Бундай ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Шунингдек, дастлабки суд мажлисида иштирок этган сўралган жавобгар
"*****" фермер хўжалиги раҳбари ***** ҳозирги кун ҳолатига келиб фермер
хўжалиги банкрот деб топилганлигини ва тугатилганлигини маълум қилган.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра иш юритишни тугатишни
Оққўрғон тумани адлия бўлими Давлат хизматлари марказининг 2022 йил
12 сентябрдаги 64/5-сонли маълумотида "*****" фермер хўжалиги2022
йилнинг 12 сентябрь куни давлат реестридан чиқарилганлиги маълум қилинган.
Бундан кўринадики, бугунги кунда жавобгар "*****" фермер хўжалиги
давлат реестридан чиқарилиб (тугатилган) фаолият кўрсатмаѐтган корхона
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддаси
биринчи қисмининг 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс
тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатади деб белгиланган.
Шу боис суд, мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддасига мувофиқ агар ишда иштирок этаѐтган юридик шахс тугатилган
бўлса, давлат божи қайтарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19
декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиѐти
тўғрисида”ги 36-сонли Қарорининг 17-банди, 4-қисмида Давлат божи тўлашдан
озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар) кўрмасдан
қолдирилганда ѐки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб
даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади, бунда “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ѐки
иш юритиш тугатилган ҳоллар мустасно деб кўрсатилган.
Бундай ҳолатда суд, мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни
тугатишни, давлат божи маълумотномага асосан даъвогарга қайтаришни,
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 128, 170, 195-моддаларига асосан, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "*****"
фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Даъвогар томонидан тўланган сўм давлат божи маълумотномага асосан
қайтарилсин.
Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан
тўланган 24.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
*****