← Назад
Решение #734030 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ИПК | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекс | 587 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 02 декабрь
4-1405-2201/2663-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг,
жавобгар ХХХга нисбатан 232.209.659 сўм асосий қарз ва 90.626.817 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили А.Ҳ. (2022 йил
10 январдаги 11-06/16-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар)нинг
Самарқанд вилоят филиали (Лизинг берувчи) ва «Tayloq Agroservis MTP» масъулияти
чекланган жамияти (Лизинг олувчи) ўртасида 2019 йил
11 апрелда 019/08-3064УФ-сонли лизинг шартномаси тузилиб, шартномага асосан
2 дона лизинг
объекти, яъни Dominator-130 русумли ғалла ўриш комбайни «Лизинг олувчи»га
етказиб берилган, кейинчалик даъвогарнинг Самарқанд вилоят филиали, «Tayloq
Agroservis MTP» масъулияти чекланган жамияти ва ХХХ (кейинги ўринларда
жавобгар) ўртасида
2022 йил 10 июнда лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва
мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига қисман воз кечиш тўғрисида шартнома
тузилган, шартномага асосан «Tayloq Agroservis MTP» масъулияти чекланган жамияти
- «Ўтказувчи-Лизинг олувчи» жавобгар - «Қабул қилувчи-Лизинг олувчи»га 2019 йил
11 апрелда тузилган 019/08-3-064УФ-сонли лизинг шартномасидаги ўз ҳуқуқ ва
мажбуриятларини қисман ўтказган, яъни 1 дона комбайн учун мавжуд бўлган
398.651.769,6 сўм қарздорлик ва келгусида тўланиши лозим бўлган 481.174.237,5 сўм
лизинг тўловларини тўлашни жавобгар ўз зиммасига олган, жавобгар томонидан
шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, лизинг тўловларини тўлаш
муддатлари кечиктирилганлиги сабабли, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата)
судга даъво аризаси билан мурожаат килиб, жавобгардан 232.209.659 сўм асосий қарз
ва 90.626.817 сўм пеняни даъвогар фойдасига ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили А.Ҳ. суд муҳокамасида кўрсатма бериб, даъво аризасидаги
важларни такрорлаб, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан
тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, жавобгардан 132.209.659 сўм асосий
лизинг тўловлари ва 90.626.817 сўм пеняни ундиришни сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни вакил иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакиллари
иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра, даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Самарқанд вилоят филиали
(Лизинг берувчи) ва «Tayloq Agroservis MTP» масъулияти чекланган жамияти (Лизинг
олувчи) ўртасида 2019 йил 11 апрелда 019/08-3-064-УФ-сонли лизинг шартномаси
тузилган.
Шартнома шартларига асосан, «Лизинг берувчи» томонидан «Лизинг олувчи»га
2 дона Dominator-130 русумли ғалла ўриш комбайни лизинг шартлари асосида етказиб
берилган.
«Tayloq Agroservis MTP» масъулияти чекланган жамияти (Ўтказувчи-Лизинг
олувчи), жавобгар (Қабул қилувчи-Лизинг олувчи) ва даъвогарнинг Самарқанд вилоят
филиали (Лизинг берувчи) ўртасида 2022 йил 10 июнда 2019 йил 11 апрелда тузилган
019/08-3-064-УФ-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан
бошқа шахс фойдасига қисман воз кечиш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб,
шартнома шартларига кўра «Ўтказувчи-Лизинг олувчи» «Қабул қилувчи-Лизинг
олувчи»га 2019 йил 11 апрелда тузилган 019/08-3-064УФ-сонли лизинг
шартномасидаги ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини қисман ўтказган, яъни 1 дона комбайн
учун мавжуд бўлган 398.651.769,6 сўм қарздорлик ва келгусида тўланиши лозим
бўлган 481.174.237,5 сўм лизинг тўловларини тўлашни жавобгар ўз зиммасига олган.
«Лизинг берувчи», «Ўтказувчи-Лизинг олувчи» ва «Қабул қилувчи-Лизинг
олувчи» ўртасида 2022 йил 10 июнда техникани қабул қилиш-топшириш
далолатномаси тузилган.
Топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида «Лизинг берувчи»нинг рухсати
асосида «Ўтказувчи-Лизинг олувчи» томонидан «Қабул қилувчи-Лизинг олувчи»га
лизинг объекти – қишлоқ хўжалик техникаси ҳисобланган 1 дона Dominator-130
русумли комбайнни топширган.
Лизинг шартномаларининг ажралмас қисми бўлган иловаларда лизинг даврида
тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи миқдори тўғрисида икки тараф
ўзаро келишган бўлиб, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларининг ушбу
тартиби тўлиқ бажарилмасдан лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекснинг 587-моддасига кўра
лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи
(ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф
билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади, 597-моддасида агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, молмулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда
сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа
харажатларни амалга ошириши шарт; лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган
тўловларни фоизи билан олиши мумкин, лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий
равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров
нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига
қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига
эга деб белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома мажбурияти тўлиқ
бажарилганлиги, лизинг шартномасига асосан лизинг объекти жавобгар томонидан
қабул қилиб олинганлиги сабабли, лизинг берувчи – лизинг олувчидан шартнома
мажбуриятини бажаришни, лизинг тўловларини тўлашни талаб этишга ҳақлидир.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, судга даъво
аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан 100.000.000 сўм тўлов амалга
оширилган. Шу сабабли, даъво талабининг жавобгардан 232.209.659 сўм асосий қарзни
ундириш талаби 132.209.659 сўм миқдорида қаноатлантирилади.
Даъвогар даъво аризасида жавобгардан ўзаро тузилган шартномага асосан
90.626.817 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3-бандига кўра, лизинг тўловлари
жадвалда кўрсатилган муддат ва миқдорда тўланмаган такдирда лизинг олувчи тўлов
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Даъво аризасига илова қилинган ҳужжатларда пенянинг ҳисоб-китоби мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра,
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг
кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Суд, юқорида қайд этилганларга кўра, қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, қарздорнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, ФК
326-моддасида берилган ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда, ундирилиши сўралган пеня
миқдорини 6.966.290 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг 83.660.527 сўм қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, даъвоси талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан
даъвогар ХХХ фойдасига 132.209.659 сўм асосий қарз ва 6.966.290 сўм пеняни
ундиришни, даъвонинг 100.000.000 сўм асосий қарз ва 83.660.527 сўм пеня ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 132.209.659 сўм асосий қарз,
6.966.290 сўм пеня ва тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг 83.660.527 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 6.456.729 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Ў.Қ.Мурадов