Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2203/2432 Дата решения 02.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Ҳусанов Саидмурод Жўраевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Денов Иригация ерлари" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Мухаббат Аловуддин Аттор" МЧЖ
Source ID 988492 Claim ID 2980207 PDF Hash 9ae1af1760ae15ef... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16 е-mail: i.denоv@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Денов тумани 2022 йил 2 декабрь 4-1905-2203/2432-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Ч.Юлдашевнинг суд мажлиси котиблигида, ХХХ вакили ХХХ (22.11.2022 йилдаги 81-сонли ишончнома асосида), ишончли вакили ХХХ (22.11.2022 йилги 85-сонли ишончнома асосида) иштирокида ва жавобгар вакили ХХХ (02.12.2022 йилдаги 27-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ХХХнинг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХ ҳисобидан 233 013 173 сўм асосий қарз ва 60 734 704 сўм пеня, умумий ҳисобда 356 415 043 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризасида даъвогар ХХХ ва жавобгар ХХХ ўртасида 2021 йил ва 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномалари тузилганлиги, даъвогар ўз мажбуриятини бажариб, бошоқли дон маҳсулотини етказиб берганлиги, бироқ жавобгар томонидан маҳсулот пул белгиланган муддатда тўлаб берилмаганлиги, шу сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат этилганлиги қайд этилган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ХХХ 02.12.2022 йилдаги суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Даъвогар ХХХ судга ариза тақдим этиб, жавобгарга нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини баён этган. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ишни ХХХ иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган ХХХ вакили ўз тушунтиришида жавобгар томонидан қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар Кенгашга тақдим этилмаганлигини, шу сабабли судга топширилган жами маҳсулот ҳақини ундириш юзасидан мурожаат этилганлигини, аслида жавобгар қарзи йўқлиги, эътирози йўқлиги ҳақида даъвогар хат тақдим этганини, судга тақдим этилган маълумотлар асосида даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўзининг тушунтиришида даъво талаби асоссиз эканлигини, жавобгарнинг даъвогар олдида қарзи мавжуд эмаслигини, шу сабабли даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни суддан сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлардан аниқланишича, ХХХ ва ХХХ ўртасида “Бошоқли дон харид қилиш бўйича” 2021 йил ва 2021 йил учун фьючерс шартномалари тузилган. Шартномалар (келгусида матнда шартномалар деб юритилади) Денов туман қишлоқ хўжалиги бўлимида билан рўйхатга олинган. Даъвогар ўз шартномавий мажбуриятларини бажариб, етиштирилган бошоқли донни жавобгарга топширган. Жавобгар эса қабул қилиб олган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномаларда белгиланган маҳсулотни топширилганлиги ишдаги мавжуд ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, жавобгар томонидан судга тақдим этилган маълумотларга кўра, 2021 йил ва 2022 йил ҳосили учун топширилган бошоқли дон маҳсулоти учун жавобгарнинг даъвогар олдида қарзи мавжуд эмас. Даъвогар ушбу даъво аризадаги қарзларни тўланмаганини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади. Шу сабабли, суд даъво аризасидаги асосий қарз ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Шунга кўра, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-банди ва Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига кўра 60 734 704 сўм пеня ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида мазкур шартномага мувофиқ топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун Тайёрловчи ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 15 фоизи миқдорида Хўжаликка жарима тўлайди. Жаримадан ташқари Тайёрловчи Хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган. ХХХ ва (ёки) даъвогар судга пенянинг асосли ҳисоб-китоби (қайси давр учун, қанчадан ҳисобланганлиги)ни тақдим эта олмади ҳамда суд мажлисида ҳам исботлаб бера олмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни исботлаши керак. Даъво аризасида сўралган 60 734 704 сўм пеня ундириш талаби ҳужжатлар ва бошқа далиллар асосида исботлаб берилмади. Шунга кўра, суд даъво аризасида сўралган 60 734 704 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарорида белгиланган талаблардан келиб чиқиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатини ХХХнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-, Қ И Л А Д И: даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. ХХХ томонидан 24 000 сўм почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин ҳамда ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти бериши мумкин. Судья С.Ж.Хусанов