← Назад
Решение #734062 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| нинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 23 ноябрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****"
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "*****" фермер хўжалиги
ҳисобидан 16.765.000 сўм асосий қарз, 8.382.500 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "*****" масъулияти
чекланган жамияти ишончли вакили ***** (2022 йил 11 ноябрдаги юр-11-сонли
ишончнома асосида), жавобгар "*****" фермер хўжалиги раҳбари *****лар
иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "*****" фермер хўжалиги ҳисобидан 16.765.000 сўм
асосий қарз, 8.382.500 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "*****" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ***** даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар
ўртасида тузилган шартномаларга асосан маҳсулот етказиб берилганлигини,
жавобгар етказиб берилган маҳсулот ҳақидан 16.765.000 сўм қарз бўлиб
қолганлигини, асосий қарз ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли 8.382.500 сўм
пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "*****" фермер хўжалиги раҳбари
***** даъвога нисбатан ўзининг эътирозларини билдириб, олинган маҳсулотлар
сифатсиз чиққанлигини, биронта мутахассис ўрганмаганлигини билдириб,
судга ариза тақдим этиб, даъво муддатини қўллаб беришни сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш
рад қилиниб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, "*****" масъулияти чекланган жамияти (Бундан
буён матнда "Сотувчи" деб юритилади) ҳамда "*****" фермер хўжалиги
(Бундан буён матнда "Ҳаридор" деб юритилади) ўртасида 2019 йил 08 майда
2019
йил
03 июлда 0034/173-сонли шартномалар тузилган.
Мазкур шартномаларнинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Сотувчи"
ўзига тегишли бўлган шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган маҳсулотни
етказиб бериш, "Ҳаридор" эса маҳсулотни қабул қилиш ва маҳсулот ҳақини
шартнома шартларига асосан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
2019 йил 08 майда тузилган 0034/93-сонли шартноманинг 1-бўлими
1.2-бандига асосан "Сотувчи" "Ҳаридор"га ҳар бир литри 90.000 сўмдан 30 литр
"BioSleep BW" маҳсулотини .2.700.000 сўмга, ҳар бир килограмми 95.000
сўмдан 30 кг "BioSleep BТ" маҳсулотини 2.850.000 сўмга, ҳар бир литри 62.000
сўмдан 20 литр "Organit P" маҳсулотини 1.240.000 сўмга жами 6.790.000 сўмлик
маҳсулот етказиб бериши юзасидан ўзаро келишган.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 03 июлда тузилган 0034/173-сонли
шартноманинг 1-бўлими 1.2-бандига асосан "Сотувчи" "Ҳаридор"га ҳар бир
килограмми 95.000 сўмдан 60 кг "BioSleep BТ" маҳсулотини 5.700.000 сўмга
етказиб бериш мажбуриятини олган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 2-бўлими
2.2-бандига
асосан
"Ҳаридор"
шартнома
тарафлар
томонидан
расмийлаштирилганидан сўнг 3 банк иш куни мобайнида олдиндан 100 фоиз
тўловни шартномада кўрсатилган реквизитлар асосида "Сотувчи"нинг ҳисоб
рақамига ўтказиб бериши ўзаро белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
"Ҳаридор" "*****" фермер хўжалиги "Сотувчи" "*****" масъулияти
чекланган жамиятидан тарафлар ўртасида 2019 йил 08 майда тузилган 0034/93сонли
шартномага
асосан
2019
йил
21 майдаги 34/93-сонли ҳисоб-фактурага ҳамда 2019 йил 13 майдаги 20-сонли
ишончнома асосан 6.790.000 сўмлик ҳамда 2019 йил 03 июлда тузилган
0034/173-сонли шартномага асосан 2019 йил 03 июлдаги 34/173-сонли ҳисобфактурага ҳамда шу кундаги 32-сонли ишончнома асосан 5.700.000 сўмлик
маҳсулот олган бўлиб, маҳсулот ҳақини тўлаб бермаганлиги натижасида
"*****" фермер хўжалиги "Сотувчи" "*****" масъулияти чекланган жамияти
олдида қарз бўлиб қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот ҳақини тўлаб бериш юзасидан
талабнома хати билан мурожаат қилган бўлиб, мазкур талабнома хати жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши назарда тутилган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг 16.765.000 сўм асосий қарзни
ундириш ҳақидаги талаби даъвогар тараф вакилининг тушунтиришлари, ишга
тақдим этилган ишончнома, ҳисоб варақалар ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек даьвогар жавобгардан асосий қарз ўз вақтида тўланмаганлиги
ҳолати юзасидан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-бўлими
5.1-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги
"Хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида"ги 670-I-сонли Қонунининг 32-модданинг 2-бандида етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлаши назарда тутилганлигини инобатга олиб пенянинг ҳисоб-китобини
тақдим этган ҳолда 8.382.500 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги
Қонунини хўжалик судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари
ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли
қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада
бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома
шартларини бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома
интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини
бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса,
тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши назарда
тутилган.
ФҚнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли бўлиб, бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган.
Мазкур қонун хужжатлари ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўлов
амалга оширилмасдан маҳсулот берилганлиги натижасида дебиторликнинг
вужудга келишига ва қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари
кўрилмаганлиги натижасида пенянинг ошиб кетишига шахсан ўзи сабабчи
бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини
1.500.000 сўм қилиб белгилашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 16.765.000
сўм асосий қарз, 1.500.000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлнтиршдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида
жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат
божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 263, 326, 333моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд
Жавобгар "*****" фермер хўжалиги ҳисобидан:
Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 16.765.000
сўм асосий қарз, 1.500.000 сўм пеня, 300.000 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****