Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/2539 Дата решения 02.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Тўйчиев Акбар Нуриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оққуш кўли фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 992893 Claim ID 2988163 PDF Hash 28aa9be03bcbc808... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 465-моддаси аролик кодекси 465 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 02 декабрь Дўстлик шаҳри 4-1304-2201/2539-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар Оққуш кўли фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгашининг, жавобгар Олтин воҳа голд агро кластери масъулияти чекланган жамиятидан 31.503.700 сўм асосий қарз ва 15.121.776 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Низомов (раҳбар) иштирокида суднинг ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Олтин воҳа голд агро кластери масъулияти чекланган жамияти ва Оққуш кўли фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 15 сентябрь куни бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра “Хўжалик” шартнома шартларига мувофиқ бошоқли донни “Тайёрловчи”га топшириш, жавобгар эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар фермер хўжалиги томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлиб, маҳсулот жавобгарга етказиб берилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни топширилган маҳсулот учун тўловни амалга оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 31.503.700 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган. Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгаши судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 31.503.700 сўм асосий қарз ва 15.121.776 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок даъвогар вакили Ш.Низомов даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгардан қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгаши ва жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига мувофиқ, мазкур низони Кенгаш ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 465-моддасига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда ва муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлиб, маҳсулот жавобгарга етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, топширилган маҳсулот қиймати шартномада белгиланган муддат ичида тўлаб берилмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги судга тақдим этилган ҳисоб-фактуралар ва таққослаш далолатномаси билан ҳам ўз исботини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис суд, даъво талабининг асосий қарз 31.503.700 сўм асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 15.121.776 сўм жаримани ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида “Тайёрловчи” “Хўжалик”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаб қўйилган. Даъвогарнинг ушбу талаби асосли. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган шахслар вакилларининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган. Даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги аниқланди. Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъво талабининг 15.121.776 сўм миқдорида пеня ундириш қисмини қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 7.560.888 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 31.503.700 сўм асосий қарз ва 7.560.888 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Олтин воҳа голд агро кластери масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар Оққуш кўли фермер хўжалиги фойдасига 31.503.700 сўм асосий қарз, 7.560.888 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Олтин воҳа голд агро кластери масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 932.509 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья А.Тўйчиев