← Назад
Решение #73410 Уголовные
Муайян ҳуқуқдан махрум қилиш жазосидан муддатидан илгари озод қилиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 499 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил апрель ойининг 07 куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Аўимовнинг котиблигида, томонлардан Чилонзор
туман
прокурорининг
катта
ёрдамчиси
Н.Рустамов,
маҳкум
Р.Юлдашовнинг иштирокида:
Юлдашов
Равшанбек
Турсунович
(Yuldashev
Ravshanbek Tursunovich)– 05.08.1958 йилда Андижон
вилояти, Балиқчи туманида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўртамахсус, нафақада, оилали, 3 нафар фарзанди бор,
давлат
мукофотлари
олмаган,
депутатликка
сайланмаган, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, 24-мавзе, Ватан МФЙ, 10-уй,
47-хонадонда истиқомат қилувчига нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш
ҳақидаги маҳкум Р.Юлдашовнинг илтимосномасини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Р.Юлдашов жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг
2023 йил 27 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддаси 2-қисми билан ЖК 45-моддаларини қўллаб, ЖКнинг
3 уч йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум
қилиниб, 4 йил 2 ой 17 кун озодликни чеклаш жазосига судланган.
Маҳкум Р.Юлдашовга чиқарилган суд ҳукми Учтепа тумани ИИО ФМБ
Пробация бўлимида 14.06.2023 йилда ҳисобга олиниб, ижрога қаратилган.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосининг 1 йил 11 ой 10 кунини
ўтаган ва ўталмаган жазо муддати 1 йил 21 кунни ташкил этади.
Маҳкум Р.Юлдашов ўз илтимосномада, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 73-моддасига асосан уни ўталмаган муайян ҳуқуқдан маҳрум
қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни
сўраган.
Маҳкум Р.Юлдашов суд мажлисида у жазо муддатини ўтаб
келаётганлиги, ўрнатилган тартиб қоида, талабларини бажариб
келганлигини билдириб, оилавий шароитини инобатга олиб, уни муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда
жазодан озод этишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, прокурор ёрдамчисининг
тақдимномани
қаноатлантириш
ҳақидаги
хулосасини
тинглаб,
қуйидагиларга кўра тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддасининг биринчи қисмида шахс
ижро этилмаган қўшимча жазодан ҳам озод қилиниши мумкинлиги;
ушбу модда 3-қисмининг “а” бандида ижтимоий хавфи катта бўлмаган
ва унча оғир бўлмаган жинояти учун суд томонидан тайинлаган жазо
муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши
мумкинлиги белгиланган..
Суд, маҳкум Р.Юлдашов ўрнатилган тартиб қоида талабларини
бажариб, жазо муддатининг учдан бир қисмини ўтаб бўлганини инобатга
олиб, Р.Юлдашовнинг илтимономасини қаноатлантириб, унга нисбатан
жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2023 йил 27 мартдаги
ҳукми юзасидан тайинланиб, ўталмай қолган муайян ҳуқуқдан маҳрум
қилиш жазосининг 1 йил 21 кунини ўташдан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилишни, лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси
3-қисми “б” банди, ЖПКнинг 536, 541, 542 ва 5461-моддаларини қўллаб,
Юлдашов Равшанбек Турсунович (Yuldashev Ravshanbek Tursunovich
жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2023 йил 27 мартдаги
ҳукми бўйича тайинланган муайян ҳуқуқдан, яъни транспорт воситасини
бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қилиш жазосининг ўталмаган 1 йил
21 кунини ўташдан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига
асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин.
Р.Юлдашовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси
талаблари, яъни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда
озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят
содир этган шахсга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган
қоидаларга мувофиқ жазо тайинлаши тушунтирилсин.
Ажрим нусхаси ижро қилиш учун Тошкент шаҳар Чилонзор туман
ИИО ФМБга юборилсин.
Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида
кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят
(хусусий протест) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи:
Нусхаси аслига тўғри:
(имзо)
А.Мухиддинов