← Назад
Решение #734236 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ИПК | 170 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 173 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 02 декабрь
4-1405-2201/2641-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг, жавобгар
ХХХга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили
М.С. (2022 йил 18 ноябрдаги 02-100-сонли ишончнома ва 2022 йил 18 ноябрдаги
3-сонли ордерга асосан), учинчи шахс Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси
вакили Д.Н. (2022 йил 25 ноябрдаги 01-372-сонли ишончномага асосан) иштирокида
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризасида, «Samarqand suv ta’minoti» масъулияти чекланган жамияти
ходимлари томонидан 2022 йил 01 июль куни учинчи шахс томонидан ичимлик сув
муҳандислик тармоғига шикаст етказилганлиги сабабли ХХХ (кейинги ўринларда
даъвогар)да сув йўқлиги ҳақида далолатнома-кўрсатма тузилганлиги, даъвогар
Самарқанд шаҳар иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«Samarqand suv ta’minoti» масъулияти чекланган жамиятига Самарқанд шаҳар,
Гагарин кўчаси, 36-уйда жойлашган даъвогарни узлуксиз ичимлик суви билан
таъминлашни тиклаш мажбуриятини юклашни сўраганлиги, Самарқанд шаҳар
иқтисодий судининг 2022 йил 08 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан марказий сув
тармоғи ҳисобланмайдиган ички тармоқда авария ҳолатлари рўй бергани ва ушбу
ҳолатларни бартараф қилиш ИСКХ ташкилотининг мажбуриятларига кирмаслиги
сабабли даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлиги, ишни кўриш жараёнида
суд қонунбузилиш ҳолатини аниқлаб, Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 36-уй
манзилида қурилиш ишлари олиб бориш жараёнида мазкур объект эгаси ХХХ
(кейинги ўринларда жавобгар) даъвогар уланган тармоқни узиб қўйиши натижасида
унинг ҳудудида сув таъминоти тўхтаганлиги, жавобгар ўз ҳудудида қурилиш
ишларини бошлаганлиги, қурилиш ишларини олиб боришда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли
қарори билан тасдиқланган «Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб
чиқиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти»нинг 4иловаси 23-банди қоидаларига риоя қилинмаганлиги баён қилиниб, жавобгар
зиммасига Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 36-уйда жойлашган жавобгарга
тегишли ер участкаси ҳудудидан даъвогарга ўтган ва бузилган д-150 мм ичимлик
сув муҳандислик тармоғини кўчириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 18 ноябрдаги ажрими билан «Samarqand suv ta’minoti»
масъулияти чекланган жамияти ва Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси иш
бўйича низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили М.С. кўрсатма бериб,
даъво
аризасида
келтирилган
важларни
такрорлаб,
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгар зиммасига Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 36-уйда
жойлашган жавобгарга тегишли ер участкаси ҳудудидан даъвогарга ўтган ва
бузилган д-150 мм ичимлик сув муҳандислик тармоғини кўчириш мажбуриятини
юклашни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган учинчи шахс вакили Д.Н. кўрсатма бериб,
Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги «Архитектурашаҳарсозлик кенгаши»нинг 2022 йил 28 ноябрдаги 48-сонли баёни билан Самарқанд
шаҳри, Гагарин кўчаси, 36-уй манзилида 1 ва 2-қавати нотурар жойдан иборат кўп
қаватли турар-жой мажмуаси ҳамда 600 ўринли мактаб қурилиши бўйича
жавобгарнинг лойиҳа таклифи ва объект жойлашуви бир нечта шартлар билан
маъқулланганлиги, жавобгар томонидан қурилиш ишларини бошланганлиги
тўғрисида хабарнома берилмаганлиги, жавобгар ўз ҳудудида амалга оширган
қурилиш ишлари юзасидан бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги тўғрисида
хабардор эмаслигини билдириб, даъво талабини қонуний кўриб чиқишни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахс «Samarqand suv ta’minoti» масъулияти чекланган
жамияти вакиллари суд муҳокамасида иштирок этмади, суд ЎзР ИПКнинг
170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида
кўришни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакиллари кўрсатмаларини таҳлил
этиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар «Samarqand suv ta’minoti» масъулияти чекланган жамияти билан
сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш бўйича 2021 йил
25 январда тузилган 9900065334-сонли шартномага асосан шаҳар сув тармоғига
уланиб, ичимлик сувидан фойдаланиб келган.
Даъвогарнинг мурожаатига асосан «Samarqand suv ta’minoti» масъулияти
чекланган жамияти ходимлари томонидан 2022 йил 01 июль куни Самарқанд шаҳар,
Гагарин кўчаси, 36-уй манзилида ўтказилган текширишда даъвогар сув таъминотига
уланган д-100 ммли темир қувурга учинчи шахс томонидан зарар етказилганлиги
натижасида даъвогар ҳудудида сув йўқлиги қайд қилинган ва шу тўғрисида
00025296-сонли далолатнома-кўрсатма расмийлаштирилган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 08 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 36-уй манзилида жавобгар (Давлат
кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармасининг 2022 йил 29 июлдаги
1718401/R-A2933231-сон тартиб рақам билан рўйхатга олинган кадастр ҳужжатига
кўра ушбу нотурар жой жавобгар номига расмийлаштирилган) жойлашганлиги,
Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчасидан ўтувчи д-1000 ммли марказий сув тармоғи
орқали д-150 мм сув тармоғи (қувур) жавобгар ҳудудига кирганлиги ва ушбу
ҳудудда д-150 мм зулфин (задвижка) ўрнатилганлиги, даъвогар ушбу ҳудудда
ўрнатилган жавобгарга тегишли д-150 мм зулфиндан д-100 ммли қувур орқали
уланганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73-моддасига
кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал
қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган
бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги
194-сонли қарори билан тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова
сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари»нинг 23-бандига кўра, янги,
реконструкция қилинаётган, қайта ихтисослаштирилаётган ёки кенгайтирилаётган
объектларни (кейинги ўринларда уланувчи объектлар деб аталади) марказий сув
таъминоти ва канализация тизимларига улаш ҳамда сув муҳофазасига оид
тадбирларни бажариш учун II ва III гуруҳ истеъмолчилари (буюртмачи) ИСКХ
ташкилоти томонидан икки кун мобайнида бериладиган техник шартларга эга
бўлиши керак, улар асосида кўрсатиб ўтилган истеъмолчилар норматив-техник
ҳужжатларга мувофиқ лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади.
Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 36-уйда жойлашган даъвогарга тегишли
маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларини шаҳар ичимлик сув тармоғига улаш
тўғрисидаги мурожаатга асосан, ИСКХ ташкилоти томонидан 2018 йил 06 декабрда
техник шарт берилган бўлиб, унга кўра уланиш жойи Самарқанд шаҳри, Навоий шоҳ
кўчасидан ўтган д-400 ммли ички ичимлик сув тармоғидан деб белгиланиб, уланиш
д-20 ммли ичимлик сув қувури орқали амалга оширилиши белгиланган.
Бироқ, даъвогар ушбу техник шартда белгиланган тармоққа эмас, балки
жавобгарга тегишли ҳудуддан ўтган мавжуд д-100 ммли тармоққа уланиб, шаҳар
ичимлик сув таъминотидан фойдаланиб келган ва бу билан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори
билан тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш
хизматлари кўрсатиш қоидалари»нинг талабларини бузган.
Даъво аризасида ва даъвогар вакилларининг суд мажлисида берган
кўрсатмаларида, ҳозирги кунда жавобгарга тегишли бўлган ҳудуд дастлаб собиқ
«Кинап» акциядорлик жамиятига, кейинчалик даъвогарга қарашли ҳудуд
бўлганлиги, собиқ «Кинап» АЖ қайта ташкил этилганидан ва даъвогар ҳудуднинг
бир қисмини олди-сотди шартномасига асосан учинчи шахсга сотганидан сўнг
жавобгарга тегишли бўлиб қолган ҳудудда ер остидан даъвогарга тегишли бўлган
коммуникация тармоқлари ўтказилганлиги, жавобгар ҳудудда қурилиш ишларини
олиб бориш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган «Архитектурарежалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматларини
кўрсатишнинг маъмурий регламенти»нинг 4-иловаси 23-банди қоидаларига амал
қилмаганлиги, яъни объектга тегишли ер участкаси ҳудудидан ўтган ер ости ва ер
усти муҳандислик тармоқларини кўчирмаганлиги сабабли, даъвогар сув
таъминотидан узилганлиги важ қилиб келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги
200-сонли қарори билан тасдиқланган «Архитектура-режалаштириш топшириғини
ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий
регламенти»нинг 4-иловаси 23-бандида, объектга тегишли ер участкаси ҳудудидан
ўтган ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари кўчирилиши (зарурат бўлганда)
лойиҳада инобатга олиш кўрсатилган.
Бироқ, ҳозирги пайтда жавобгарга кадастр ҳужжатларига асосан тегишли
бўлган ҳудуддан ўтган д-100 ммли сув тармоғининг ИСКХ ташкилоти томонидан
берилган техник шарт ва келишилган лойиҳа асосида ўтказилганлиги (ер ости
муҳандислик тармоғи ҳисобланиши) ҳамда сув тармоғи даъвогарга тегишли
эканлиги даъвогар томонидан ҳужжатлар билан исботлаб берилмади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 173-моддасига кўра, кўчмас
мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан,
зарур ҳолларда эса - бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан
чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга
ҳақлидир; ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш,
электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув
билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут
белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш
учун сервитут белгиланиши мумкин.
Суд мажлисида тарафлар вакилларининг берган кўрсатмаларидан жавобгарга
тегишли ҳудуддан ўтган сув тармоғи бўйича даъвогарга сервитут ҳуқуқи
белгиланмаганлиги кўринади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига
кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд, даъвогар томонидан ичимлик сув тармоғига уланишда техник шарт
талабларига риоя қилинмаганлиги, жавобгарга тегишли ҳудуддан ўтган д-100 ммли
сув тармоғининг ИСКХ ташкилоти томонидан берилган техник шарт ва келишилган
лойиҳа асосида ўтказилганлиги (ер ости муҳандислик тармоғи ҳисобланиши) ҳамда
сув тармоғи даъвогарга тегишли эканлиги даъвогар томонидан ҳужжатлар билан
исботлаб берилмаганлиги сабабли, даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни,
тўлаб чиқилган давлат божи ва почта харажатларини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113,118,176-179,186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар ХХХнинг, жавобгар ХХХга нисбатан берган жавобгар зиммасига
Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 36-уйда жойлашган жавобгарга тегишли ер
участкаси ҳудудидан даъвогарга ўтган ва бузилган д-150 мм ичимлик сув
муҳандислик тармоғини кўчириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Тўлаб чиқилган 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати
даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
Ў.Қ.Мурадов