← Назад
Решение #734465 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 32 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 364 | — | law | |
| ФК | 370 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 02 декабрь
4-1405-2201/2662-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг, жавобгар ХХХдан
35.480.000 сўм асосий қарз ва 17.740.000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида жавобгар вакили
Ж.Р. (раҳбар) иштирокида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар) Ургут
тумани, Дўстлик маҳалласи, Навоий шоҳ кўчаси, 3-сонли манзилда қурилаётган кўп
қаватли турар-жой биноларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича
хабарнома юбориш борасида 2022 йил 14 апрелда Ягона интерактив давлат хизматлари
портали орқали ариза билан мурожаат қилган, ариза ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар)
томонидан қабул қилиниб, 457/22-рақами билан қайд этилган ва қурилиш-монтаж
ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функциясини амалга
ошириш учун 35.480.000 сўм миқдорида тўлов белгиланган, бироқ жавобгар томонидан
тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 35.480.000 сўм асосий қарз, Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги
қонунининг 32-моддасига асосан 17.740.000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили Ж.Р. кўрсатма бериб, даъво
талабидаги асосий қарз суммасини тан олиб, молиявий қийинчиликлар туфайли
даъвогар олдидаги қарздорликни тўлай олмаганликлари, қарздорлик тез муддатларда
тўлаб берилишини билдириб, даъво талабининг пеня қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасини қўллаб, ишни даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, жавобгар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, ХХХ
томонидан 2022 йил 14 апрелда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали
Самарқанд вилояти қурилиш соҳасида назорат инспекцияси (даъвогар)га кўчмас мулк
объектларида қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги бўйича хабарнома юборилган.
Хабарнома даъвогар томонидан қабул қилиниб, 457/22-тартиб рақами берилган
ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат
функциялари текширувини амалга ошириш учун 35.480.000 сўм тўлаб берилиши
белгиланиб, тўлаш учун инспекция реквизитлари жавобгарга тақдим қилинган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган.
Даъвогар томонидан хабарномага асосан назорат функцияси амалга оширилиб,
2022 йил 21 апрелда қурилиш нормалари ва қоидалари талабларининг бажарилишида
аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича 73834 ва 73871-сонли кўрсатмалар
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги «Қурилишмонтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини
такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-4586-сонли қарорининг 8-бандига кўра,
2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган
барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари
қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз)
белгиланган.
Жавобгар хабарнома юборган пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган
«Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш бўйича давлат
хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти»нинг 7-9-бандларига кўра, хабарнома
юборувчилар уни юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат
этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида
(кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда
фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади; хабарнома юборувчилар ўзи келиб мурожаат этган
тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими уларни инспекция томонидан назорат
функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта (кейинги ўринларда оферта деб
аталади) билан таништиради, хабарнома юборувчилар офертани қабул қилганидан сўнг
Давлат хизматлари маркази ходими хабарнома юборувчи номидан ушбу Регламентнинг
2-иловасига мувофиқ шакл бўйича хабарномани электрон шаклда тўлдиради, хабарнома
юборувчилар ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, мустақил равишда оферта
билан танишадилар ва уни қабул қиладилар ҳамда ушбу Регламентнинг 2-иловасига
мувофиқ шакл бўйича хабарномани электрон шаклда тўлдиради; хабарнома
тўлдиргандан сўнг у хабарнома юборувчининг ЭРИси билан тасдиқланади, Давлат
хизматлари
маркази
ходимлари
ва
ЯИДХП
хабарнома
юборувчиларни
инспекцияларнинг офертаси билан таништиради ҳамда давлат хизматларидан
фойдаланиш учун уларни ЭРИси мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида
олдиндан хабардор қилади.
Регламентнинг 14-15-бандларига мувофиқ, инспекция хабарнома келиб тушган
вақтдан бошлаб бир соат мобайнида сумма ва банк реквизитларини кўрсатилган ҳамда
ўз ЭРИси билан тасдиқланган инвойсни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб
мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборувчига (ЯИДХП орқали
мурожаат этганда) электрон равишда юборади; хабарнома юборувчи инвойсда
кўрсатилган суммани инвойс келиб тушган кундан бошлаб ўн кунгача бўлган муддатда
тўлаши шарт, инвойсда кўрсатилган сумманинг ўз вақтида тўланмаслиги қурилиш ва
реконструкция объектлари устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга
оширишни тўхтатиш учун асос бўлмайди, хабарнома юборувчи ва инспекция ўртасида
келиб чиққан низолар суд тартибида ҳал этилади.
Даъвогар ва жавобгар ўртасидаги муносабатлар ушбу Регламентда белгиланган
тартибда амалга оширилган, бироқ жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг
364-моддасига кўра, шартнома тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида
таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли
билан тузилади.
ФК 369-моддасига кўра, номуайян шахслар доирасига йўлланган реклама ва
бошқа таклифлар, агар таклифда бошқача ҳол тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлмаса,
офертага таклиф этиш деб қаралади. Шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига
олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда
кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган
таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланади.
ФК 370-моддасига кўра, оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги
ҳақидаги жавоби акцепт ҳисобланади.
Жавобгар даъвогарга кўчмас мулк объектларида қурилиш-монтаж ишларини
амалга ошириш бўйича хабарнома юбориш пайтида Регламент талабларига мувофиқ
оферта билан танишган ва уни қабул қилган, шундан сўнг хабарнома даъвогарга
юборилган. Демак, ФК ва юқорида қайд қилинган Регламент талабларига кўра, мазкур
ҳолатда даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома тузилган ҳисобланиб, даъвогар
жавобгардан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлиб ҳисобланади.
Шу сабабли, даъво талабининг жавобгардан 35.480.000 сўм асосий қарзни
ундириш талаби қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан Ўзбекистон Республикаси
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси
тўғрисида»ги қонунининг 32-моддасига асосан 17.740.000 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунининг 32-моддасига кўра, тўлов
талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек
ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош
тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек
бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи
(буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган
сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши; етказиб берилган товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра,
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг
кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим деб тушунтириш берилган.
Суд, юқорида қайд этилганларга кўра, қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, қарздорнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, ФК
326-моддасида берилган ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда, ундирилиши сўралган пеня
миқдорини 3.193.200 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, жавобгар вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, даъвогар ХХХнинг, жавобгар ХХХдан 35.480.000 сўм асосий
қарз ва 17.740.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъвосини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 35.480.000 сўм асосий
қарз ва 3.193.200 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг 14.546.800 сўм пеня
ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, давлат божи ва суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 170, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 35.480.000 сўм асосий қарз,
3.193.200 сўм пеня, тўлаб чиқилган 1.064.400 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг 14.546.800 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
Ў.Қ.Мурадов