Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/1471 Дата решения 02.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Шахрихон мед фарм масъулияти чекланган жамияти
Source ID 990810 Claim ID 2963680 PDF Hash ec37424edd8227f0... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Бўстон тумани 4-1703-2202/1471-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар «Shahrixon med pharm” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Шахобутдинов (ишончнома асосида) ва жавобгар МЧЖ раҳбари А.Шокиров (паспорт асосида)нинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- «Shahrixon med pharm” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 96 950 000 сўм муддати ўтган қарздорлик, 3 465 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга банкнинг мобил иловаси дастури асосида мижознинг банк муассасига келмасдан белгиланган тартиб асосида кредит маблағи ажратилганлигини, судга даъво ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар кредит қарзларини тўлаганлигини, ҳозирда жавобгарни 18 027 000 сўм қарздорлиги мавжудлигини билдириб, мазкур қарздорликни ва 24 000 сўм почта харажатини ундириб беришни сўради. Жавобгар олдинги суд мажлисида берган кўрсатмасида кредит қарзи учун тўловларни амалга оширганлигини, ҳозирда 66 922 103 сўм қарздорлиги қолганлигини, тез кунларда қолган қарздорликни ҳам бартараф этишини билдирган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Агробанк” Бошқарув йиғилишининг 2019 йил 1-ноябрдаги 109/2-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларига онлайн кредит ажратиш тўғрисидаги тартиб”га асосан банкнинг мобил иловаси дастури асосида тарафлар ўртасида 2021 йил 06 июль куни №30300-сонли “Тадбиркорлик субъектларига онлайн кредит ажратиш бўйича оммавий оферта” шартномаси расмийлаштирилган. Оферта шартномасига мувофиқ даъвогар “Agrobankmobile” мобил иловаси асосида қарз олувчининг сўнги 6 ойдаги пул тушумининг ўртача 1 ойлик миқдорида кредит ажратилиши, қарз олувчи йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 йил муддатга кредит маблағини ажратиш, 10 000 000 сўмдан ортиқ олинган кредит учун кредит қайтмаслик хатарини суғурталашлик белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома асосида 101 909 000 сўм кредит маблағлари жавобгарга чакана савдо корхоналарига айланма маблағларни тўлдириш учун ўтказиб берилган. Жавобгар кредит муддатли мажбурияти бўйича олинган кредит тўловларини белгиланган муддатларда амалга оширмасдан 2022 йил 29 сентябрь ҳолатига 96 950 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 3 465 000 сўм фоиз қарздорликни вужудга келтирган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгар томонидан кредит учун банк айланмасига асосан 2022 йил 23 ноябрь кунидан 2022 йил 30 ноябрь кунига қадар жами 98 200 000 сўм тўлов амалга оширилган. Даъвогар томонидан берилган маълумотномада 2022 йил 1 декабрь кун ҳолатига жавобгарни муддати ўтган кредит тўловидан 18 004 000 сўм, кредит фоизидан 23 000 сўм қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинган. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд жавобгар томонидан даъво аризада ундириш сўралган кредит фоизи тўлиқ, кредит танидан қарздорлик қисман қопланганлиги сабабли 18 004 000 сўм муддати ўтган қарздорликни ундиришни, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджети ундиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. «Shahrixon med pharm” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - АТБ “Агробанк” фойдасига 18 004 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлик ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 2 008 300 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья Ш.Абдухаликов