← Назад
Решение #734493 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
4-1406-2201/2914-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Жураевнинг
раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили А.Бошмонов (2022
йил 01 декабрь кунги №23-111702-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг
жавобгар "KO'PAKI BALIQLARI" фермер хўжалигига нисбатан берган
аризаси бўйича ишни Пайариқ туман Давлат солиқ инспекциясининг
биносида очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан
буён матнда аризачи деб юритилади) Пайариқ туманлараро иқтисодий
судига ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар "KO'PAKI BALIQLARI"
фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига
тақдим
этмаганлигини
билдириб,
жавобгарнинг
банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисида ўз вакили
иштирокини таъминламади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 220-моддаси 1-қисмига асосан жавобгар вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида,
аризани қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда
жавобгар солиқ ҳисоботини муддатидан кечиктириб тақдим
этганлигини билдириб, суддан аризани қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чикиб, қуйидаги асосларга кўра
аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топди.
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 111-моддаси 1қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн
кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шу модданинг 2-қисмида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка
юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг
сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.” деб кўрсатилган.
Ушбу қонун талабига асосан аризачи жавобгарга солиқ ҳисоботи
тақдим этилмаганлиги сабабли унинг банклардаги ҳисобварақ бўйича
операциялар тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарномани жавобгарнинг
шахсий кабинетига юборган.
Лекин жавобгар тегишли солиқ ҳисоботини тақдим этмаган.
Шу сабабли аризачи жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилган.
Бироқ, аризачининг маълумотномасига кўра, жавобгар суд кунига
қадар солиқ ҳисоботини тақдим қилган.
Бундай ҳолатда, суд жавобгар томонидан тегишли солиқ ҳисоботи
белгиланган тартибда солиқ органига тақдим этилганлиги сабабли
аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси, 1-қисми, 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини
тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд давлат божини
ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилингандан кейин ўн кун ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Б.Х.Жураев