Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2911 Дата решения 02.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "TEMUR TRIADA LUX" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 946761 Claim ID 2997619 PDF Hash 2b477fbb87734995... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2022 йил 02 декабрь Пайариқ тумани 4-1406-2201/2911-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили А.Бошмонов (2022 йил 01 декабрь кунги №23-111702-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “TEMUR TRIADA LUX” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси бўйича ишни Пайариқ туман Давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Пайариқ туманлараро иқтисодий судига 2022 йил 21 ноябрдаги 23-107247-сонли ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “TEMUR TRIADA LUX” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан 2022 йил 3 чорак учун фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 220моддаси 1-қисмига асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида, аризани қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар бугунги кунга қадар солиқ ҳисоботини тақдим этмаганлигини билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, аризачи вакилининг иш бўйича тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “TEMUR TRIADA LUX” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2022 йил 3 чорак учун фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этмаганлиги сабабли банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни ҳақидаги 2022 йил 21 ноябрь кунги №23-107247сонли аризаси мавжуд бўлиб, суднинг 2022 йил 23 ноябрь кунги ажрими билан иш юритувга қабул қилинган ва 4-1406-2201/2910-сонли иш рақами берилган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1қисми 1-бандига асосан, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси, 1-қисми, 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Ушбу ҳолатда суд, аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунда давлат божи ундириш кўзда тутилмаганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 107- ва 195-моддаларига асосланиб, суд ажрим қилди: Аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Б.Х.Жураев