← Назад
Решение #734607 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
4-1703-2202/1553-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар «Сурхон
дори дармон” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Royal
Pharmaceuticals” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган
даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Абдирасулов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида
видеоконференцалоқа (Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро иқтисодий
суди орқали) тизими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Сурхон дори дармон” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва «Royal Pharmaceuticals»
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ўртасида 2017 йил 22 февралда №98-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга дори-дармон ва
тиббий воситаларни етказиб бериш, жавобгар эса махсулот юборилганидан
сўнг 30 кун ичида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган махсулотлар
юборилган, бироқ жавобгар етказиб берилган махсулотлар учун тўлиқ
тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирганлик важи
билан даъвогар судга жавобгардан 80 100 000 сўм асосий қарз,
40 050 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш
ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогар вакили 2022 йил 30 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида
кўрсатма бериб, жавобгар судга даъво билан мурожаат қилинганидан сўнг
қарздорлик бўйича тўловларни тўлиқ амалга оширганлигини, даъвогар
пенядан воз кечганлигини билдириб, даъвони пеня ундириш ҳақидаги қисми
бўйича иш юритишни тугатишни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига
асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартнома тузилган
бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга дори-дармон ва тибиий
воситалар етказиб берган, жавобгар эса етказиб берилган махсулотлар учун
келишилган муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан ишдаги ҳисоб-фактураларга асосан даъвогар
томонидан жавобгарга махсулотлар етказиб берилган.
Солиштирма далолатномага асосан 2022 йил 01 октябрь кун ҳолатига
жавобгарни даъвогардан 80 100 000 сўм қарздорлиги кўрсатилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан мавжуд қарздорликларни ундириш
юзасидан даъво ариза тақдим этган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги шартнома, ҳисоб-фактура
ва солиштирма далолатномалар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Жавобгар суд кунига қадар 80 100 000 сўм асосий қарзни “Prestige pharm”
МЧЖ орқали 2022 йил 24 ноябрдаги №3605-сонли юк хати асосида махсулот
етказиб бериш орқали тўлиқ қоплаган.
Даъвогар «Сурхон дори дармон” масъулияти чекланган жамияти
директори томонидан судга тақдим этилган аризада жавобгар «Royal
Pharmaceuticals” масъулияти чекланган жамиятининг 80 100 000 сўм асосий
қарздорлиги 2022 йил 24 ноябрдаги №3605-сонли юк хати асосида тўлиқ
қопланганлигини кафолатланиши, даъво аризада сўралган пенядан воз кечиш,
ишни пеня ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатиш, олдиндан тўланган
давлат божини жамият зиммасида қолдириш сўралган.
Тўловларни амалга оширганлиги даъвогар вакилини суд мажлисида
берган кўрсатмаси, жамият директорининг аризаси ва ишдаги мавжуд юк хати
билан тасдиғини топади.
Юқоридагиларга кўра суд, 80 100 000 сўм асосий қарздорликни ундириш
ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар етказиб берилган махсулот хақи ўз вақтида
тўланмаганлиги учун шартноманинг 5.3-бандига асосан 40 050 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар «Сурхон дори дармон” масъулияти чекланган жамияти даъво
аризада сўралган пеня ундириш талабидан воз кечиш ва ушбу талаб бўйича иш
юритишни тугатишни сўраган.
ИПКнинг 110-моддаси 6-қисмида даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд
уни қабул қилган бўлса иш юритишни тугатиши белгиланган.
Суд даъвогарни даъво аризани пеня ундириш ҳақидаги қисмидан воз
кечганлигини қабул қилишни ва ушбу қисми бўйича иш юритишни тугатишни
лозим топади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, тўланган суд харажатларини аризасига асосан
даъвогар зиммасида қолдиришни ва давлат божини бир қисмини даъвони
пеня ундириш талаби бўйича тўланган деб ҳисоблашни, жавобгардан
Республика бюджети фойдасига 801 000 сўм давлат божи ундиришни, шу
билан бирга ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўмни жавобгар ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига
ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши; ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд
ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилиши белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб
қарор
қ и л а д и:
Даъвони асосий қарз ундириш ҳақидаги қисми қаноатлантиришдан рад
этилсин.
«Сурхон дори дармон” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
талабини пеня ундириш ҳақидаги қисмидан воз кечганлиги қабул қилинсин
ва ушбу қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Олдиндан тўланган 1 602 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажати даъвогарни зиммасида қолдирилсин.
4
«Royal Pharmaceuticals” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- Республика бюджетига 801 000 сўм давлат божи;
- Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақа берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Ш.Абдухаликов