← Назад
Решение #734608 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 02 декабрь
4-1405-2201/2508-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи вакили Б.В. (2022 йил
22 ноябрдаги 22-107573-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Н.Х.
(2022 йил 24 ноябрдаги 24/11-сонли ишончномага асосан) иштирокида, аризачи
ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси
бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, ХХХга Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори
билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан
42.492.906,7 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган ДСБ вакили Б.В. кўрсатма бериб, ариза
талабидаги важларни такрорлаб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили Н.Х. кўрсатма бериб,
дебитор қарздорлик қисман бартараф қилингани, қолган қисмини бартараф қилиш
чоралари кўрилаётганлигини билдириб, ариза талабини қонуний кўриб чиқишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини тинглаб ҳамда иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитасига тақдим этилган 13-27/122 «ХДФУ»-сонли хатига кўра, ХХХнинг 2022
йилнинг 01 август ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича 78.145 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Хат иловасида ХХХ ҳамда Туркия Республикасининг «Baymel Poliuretan
Kimya San. Tic. Ltd. Sti» корхонаси билан тузилган 207041080302689920190200002
ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 2022 йил 28 март ҳолатига 56.145 АҚШ
доллари миқдорида, Хитой Халқ Республикасининг «QUANZHOU JUHUA SUPPLY
CHAIN
MANAGEMENT
CO.,
LTD»
корхонаси
билан
тузилган
207041080302689920210200002 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 2022 йил
10 май ҳолатига 22.000 АҚШ доллари, жами 78.145 АҚШ доллари миқдорида
муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйилганлиги аниқланган.
ХХХнинг Туркия Республикаси ва Хитой Халқ Республикасидаги ҳамкорлари
билан тузилган контрактлари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2022 йил 28
март ва
10 майда вужудга келган бўлиб, солиқ органи томонидан 60 банк
куни тамом бўлгандан сўнг 180 кунга кечикканлиги учун 78.145 АҚШ долларининг
5 фоиз (Марказий банкнинг 2022 йил 09 августдаги расмий курси бўйича) сўмдаги
қиймати, яъни 42.492.906,7 сўм миқдорида жарима ҳисобланган.
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи
савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан валюта тушуми тушиши кечиккан
валюта маблағлари суммасига нисбатан молиявий жарима ҳисобланиб, жавобгарга
ҳисобланган жарима суммасини ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил
09 августда 22-64498-сонли талабнома берилган.
Бироқ, жамият томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда
жарима ихтиёрий равишда тўланмаган.
Жавобгар томонидан импорт контрактлари бўйича товарлар келиб
тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСБ томонидан
жавобгарга молиявий жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги
Низомнинг 27-бандига кўра:
Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет
элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул
маблағларининг
қайтарилишини)
мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик
тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик
юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети
даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
АТ «Капитал банк» Самарқанд филиали томонидан берилган 2022 йил
02 декабрдаги 30/116-1639-сонли маълумотномада, жавобгарнинг Хитой Халқ
Республикасининг «QUANZHOU JUHUA SUPPLY CHAIN MANAGEMENT CO.,
LTD» корхонаси билан тузилган 207041080302689920210200002 ИДН рақамли
импорт шартномаси бўйича бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги
14.897,16 АҚШ долларини ташкил қилиши маълум қилинган.
Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари
бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб
кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган
тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда - аризани
қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб
равишда рад этилади деб белгиланган.
Ушбу қоидага кўра, дебитор қарздорликнинг бартараф қилинган қисми, яъни
7.102,84 АҚШ долларига тенг қисми (7.102,84 АҚШ доллари х 10.875,4 сўм х
5 фоиз)га ҳисобланган 3.862.311,3 сўм жаримани қўллашни қаноатлантириш рад
қилиниши, дебитор қарздорликнинг бартараф қилинмаган қисми, яъни
71.042,16 АҚШ доллари (56.145 АҚШ доллари + 14.897,16 АҚШ доллари)га тенг
қисми (71.042,16 АҚШ доллари х 10.875,4 сўм х 5 фоиз = 38.630.595,4 сўм) бўйича
ариза қаноатлантирилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, ариза талаби қисман асосли бўлиб, у қисман
қаноатлантирилиши лозим.
Шунга кўра, суд ариза талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХга
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан
38.630.595,4 сўм молиявий жарима қўллашни, ариза талабининг 3.862.311,3 сўм
жарима қўллаш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни судда кўрилишида
жавобгарнинг айбини инобатга олган ҳолда, олдиндан тўланган почта харажатини
жавобгар зиммасига юклашни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига
асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича
давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи ХХХнинг ХХХга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низомга асосан 38.630.595,4 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Ариза талабининг 3.862.311,3 сўм қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ХХХдан аризачи ХХХ фойдасига 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши)
мумкин.
Судья
Ў.Қ.Мурадов