← Назад
Решение #734609 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 02 декабрь
4-1706-2201/1314-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “........................” АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар “........................” фермер
хўжалиги хисобидан 92 780 000 сўм муддати ўтган асосий қарз,
22 124 000 сўм фоиз, жами 114 904 000 сўм кредит қарздорликни ундириш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили ................... (2021 йил 13 декабрь кунги 03-23/1022-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили ............... (рахбар) иштирокида, Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “........................” АТБ (бундан буён
матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “........................” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 92 780 000 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 22 124 000 сўм фоиз, жами 114 904 000 сўм кредит қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
палатадан вакил бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризасида
иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб
юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни палата вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар
билан тузилган кредит шартномаси кредит маблағлари ажратилганлигини, кредит
шартномаси иловаси бўлган тўлов графикда кўрсатилган муддат ва миқдорда
белгиланган кредит тўловларини тўламай келаётганлигини, жавобгар томонидан
судга даъво ариза топширилгандан сўнг қисман яъни, жами 92 279 000 сўм тўловлар
амалга оширилганлигини, ундан 21 806 000 сўм кредит фоизига, 70 473 000 сўм
кредит танига йўналтирилганлигини билдириб, тўланган суммани чегириб, даъво
талабини қисман қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакии даъво талабини қисман тан олиб, ҳақиқатан
хам шартнома изоланганлигини, кредит маблағлари олинганлигини, даъво талабида
билдирилган қарздорлик мавжуд бўлганлигини, молиявий қийнчиликлар туфайли
қарздорлик вужудуга келганлигини, судга даъво ариза берилгандан кейин қисман
92 279 000 сўм тўловлар амалга оширилганлигини, қолган қарздорликни тўлаш
чоралари кўрилаётганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Жалақудуқ филиали (бундан
буён матнда “Банк филиали” деб аталади) ва “........................” фермер хўжалиги
ўртасида 2021 йил 30 март куни 148-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда
“Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган.
Кредит шартномасининг 1.1, 1.2, 1.3, 2-4-банддарига кўра даъвогар жавобгарга
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик
сохасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4633-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлари Маҳкамасининг
2021 йил 11 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчиларини
давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида”ги
130-сонли қарори билан “2021 йилда пахта хомашёсини етиштиришни
молиялаштириш” учун 12 ой муддатга, йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан
92 780 000 сўм кредит маблағи ажратиш, жавобгар олинган пул маблағларини
белгиланган 2022 йил 04 март кунига қадар қайтариш ва пул маблағларидан
фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Кредит шартномаси ажралмас қисми бўлган тўлов графигига кўра кредит
асосий қарз ва фоизи ҳар ойнинг 10 санасигача тўлаб бериши белгиланган.
Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан шартномада
кўрсатилган пул маблағлари тегишли тартибда ўтказиб берилиб, ўз мажбуриятларини
бажарган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан,
мунтазам равишда тўлов графигида белгиланган тўловларни амалга оширишни
кечиктириб, даъвогар олдида 2022 йил 07 ноябрь ҳолатига 92 780 000 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 22 124 000 сўм фоиз, жами 114 904 000 сўм кредит қарздорликка
йўл қўйган.
Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатида тўлаш борасидаги
даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади. Ушбу модда учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шартлиги, ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгардан кредит қарздорлигини ундириш
талаби асосли эканлиги иш ҳужжатлари ва тарафларнинг тушунтиришлари билан
тўлиқ ўз тасдиғини топди.
Бироқ, даъвогар ва жавобгар вакилининг суд мажлисида берган
тушунтиришлари ва даъвогар томонидан 2022 йил 02 декабрь куни судга тақдим
этган маълумотномасига кўра, даъво ариза судга тақдим қилинганидан сўнг, яъни
2022 йил 11 ноябрь куни жавобгар томонидан жами 92 279 000 сўм тўловлар амалга
оширилиб, шундан 21 806 000 сўм кредит фоизига, 70 473 000 сўм кредит танига
йўналтирилганлиги аниқланди.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг кредит қарзини ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган маблағларни чегирган
ҳолда 22 307 000 сўм (92 780 000 - 70 473 000) асосий қарз, 318 000 сўм
(22 124 000 – 21 806 000) фоиз, жами 22 625 000 сўм кредит қарздорлигини
ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“........................” фермер хўжалиги ҳисобидан АТБ “........................” фойдасига
22 307 000 сўм асосий қарз, 318 000 сўм фоиз ҳамда 24 000 сўм почта харажати, жами
22 649 000 сўм ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
“........................” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 2 298 080
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов