← Назад
Решение #734611 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Денов тумани
2022 йил 2 декабрь
4-1905-2201/2418-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Х.Тожиев раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Латифовнинг суд мажлиси котиблигида, ХХХ вакили
ХХХ даъвогардан вакил ХХХ, жавобгар вакили ХХХ иштирокида, даъвогар
ХХХ, жавобгар ХХХга нисбатан 9.590.221 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
ХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар
"ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва жавобгар “ХХХ” (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил ва 2022 йил ҳосили
учун бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномалари тузилганлиги,
даъвогар ўз мажбуриятини бажариб, бошоқли дон маҳсулотини етказиб
берганлиги, бироқ жавобгар томонидан маҳсулот пул белгиланган муддатда
тўлаб берилмаганлиги билдирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига жами
9.590.221 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар 02.12.2022 йилдаги суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд, ишни даъвогар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили ўз тушунтиришида
жавобгар томонидан қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар Кенгашга тақдим
этилмаганлигини, шу сабабли судга топширилган жами маҳсулот ҳақини
ундириш юзасидан мурожаат этилганлигини, судга тақдим этилган
маълумотлар асосида қонуний тўхтамга келишни судга ҳавола қилишини
билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга солиштирма
далолатномалар
тақдим
этиб,
даъвогар
олдидаги
қарздорлик
9.590.221,67 сўмни ташкил этишини билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлардан
аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил ҳосили учун ва
2021 йил 6 сентябрь куни 327-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Шартномалар (келгусида матнда шартномалар деб юритилади) Денов туман
қишлоқ хўжалиги бўлимида билан рўйхатга олинган.
Судга тарафлар томонидан 2021 йил ҳосили учун тузилган шартнома
тақдим этилмади.
Бироқ, ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари ўзларининг
тушунтиришларида даъвогар ўз шартномавий мажбуриятларини бажариб,
етиштирилган бошоқли донни жавобгарга топширганлиги, жавобгар эса қабул
қилиб олганлигини тасдиқладилар.
Бундан ташқари, даъвогар ва жавобгар томонидан икки томонлама
тасдиқланган солиштирмалар далолатнома судга тақдим этилган бўлиб, ҳисобкитобга кўра бошоқли дон маҳсулоти учун даъвогар олдида 9.590.221,67 сўм
қарзи мавжудлиги жавобгар томонидан тан олинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Шунга кўра, суд даъво талабининг 9.590.221,67 сўм асосий қарз ундириш
қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишда иштирок
этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабини қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 9.590.221,67 сўм асосий қарзни
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар
ва жавобгар зиммасига юклашни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарорида белгиланган талаблардан келиб чиқиб,
даъвогардан давлат божи ундирмасликни, ундирилиши лозим бўлган почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб,
суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ даъвогар ХХХ фойдасига 9.590.221,67 сўм асосий қарз
ундирилсин.
Жавобгар ХХХдан:
- Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га
191.804,43 сўм давлат божи;
- ХХХ ҳисобига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Сурхондарё вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция
шикояти (прокурор протести келтириши) бериши мумкин.
З.Х.Тожиев