← Назад
Решение #734646 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Андижон шаҳар
4-1701-2202/5341-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
худудий
бошқармасининг
даъвогарАТБ “Микрокредитбанк” манфаатида, жавобгар- “Plast Servis Andizhan”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича
ишни даъвогар вакили Б.Бердиходжаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Микрокредитбанк” (кейинги
ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар- “Plast Servis Andizhan” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 25 000 000 сўм
муддати келмаган кредит тани, 5 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз,
2 272 863,02 сўм фоиз тўлови ундиришни сўраган.
Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга имтиёзли
шартлар асосида кредит маблағи берилганлигини, бироқ жавобгар кредит
тўловларини келишилган жадвалга асосан амалга оширмаганлигини, бир неча
маротаба тўловларни амалга ошириш юзасидан оғзаки ва ёзма равишда
огохлантирилганлигини, жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги
суд ажрими топширганлиги ҳамда телефон алоқа хизмати орқали хабардор
этилганлигини, тўловлар амалга оширганмаганлигини, суд кунига қарздорлик
ортганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришликни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
АТБ “Микрокредитбанк” Андижон вилоят минтақавий филиали ва “Plast Servis
Andizhan” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 28 сентябрда
№2278-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра,
филиал жавобгарга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга,
3 ой имтиёзли давр билан Акфа иишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш
мақсадида хом-ашё сотиб олиш учун 30 000 000 сўм миқдорида пул маблағи
бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса шартномада кўрсатилган жадвал
асосида 30 000 000 сўм кредит асосий қарз ва унга хисобланган фоиз тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Кредитнинг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган
қисмини сўндирмаслик қалтислигидан суғурталаш бўйича суғурта полиси
тақдим этилган.
Даъвогар жавобгарга 2021 йил 29 сентябрь кунги №1-сонли тўлов
топшириқномаси билан шартномада келишилган 30 000 000 сўм тўловни амалга
оширган. Бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармасдан қарздорликка йўл
қўйган.
Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига
25 000 000 сўм муддати келмаган кредит тани, 5 000 000 сўм муддати ўтган
кредит қарз, 2 272 863,02 сўм фоиз тўловларини ташкил этиши, шу сабабли
мавжуд қарздорликни ундириб беришликни сўраган.
Жавобгар томонидан кредит тўловлари белгиланган муддатларда амалга
оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган.
Шартноманинг 2.4-бандига кўра, кредит асосий қарз ёки фоиз
тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш жадвали
асосида тўловнинг уч ва ундан ортиқ маротаба бузилиш ҳолларида кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорликни ундириш
ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит тўловлари белгиланган муддатларда ҳамда
қарздорликни муддатидан олдин ундириб олиш учун асос бўлган муддатларда
тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарори 5-бандининг учинчи хатбошисида, судлар кредит суммаларини
муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги
кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 25 000 000 сўм муддати келмаган кредит
тани, 5 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 2 272 863,02 сўм фоиз
тўловларини ундиришни лозим топади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан
ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар
ҳисобидан Республика бюджети ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Plast Servis Andizhan” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 25 000 000 сўм муддати келмаган
кредит тани, 5 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 2 272 863,02 сўм фоиз
тўловлари ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 645 457,26 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев
(Хулоса қисми)
2022 йил 2 декабрь
Андижон шаҳар
4-1701-2202/5341-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогарАТБ “Микрокредитбанк” манфаатида, жавобгар- “Plast Servis Andizhan”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича
ишни даъвогар вакили Б.Бердиходжаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170,
176-180-моддаларига асосланиб
“Plast Servis Andizhan” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 25 000 000 сўм муддати келмаган
кредит тани, 5 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 2 272 863,02 сўм фоиз
тўловлари ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 645 457,26 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев