Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/5128 Дата решения 01.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ANDIJON HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый BUILDING-CITY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 990796 Claim ID 2964711 PDF Hash 710d724336f00d6f... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
лаш мажбуриятини олади ва ушбу Кодексини 632-моддаси лаш мажбуриятини олади ва ушбу Кодексини 632 code_article
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Mustaqillik ko’chasi, 36-uy Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 4-1701-2202/5128-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Building-city” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Нишанов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида, иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Building-city” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 35 000 000 сўм асосий қарздорлик, 17 500 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили шартномага асосан жавобгарга қурилиш ишларини бажариш учун 35 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги сабабли қарздорликни ундириб беришни сўради. Палата даъво аризасида ишни ўзини вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида телефонограмма ва телеграмм ижтимоий тармоғи орқали ажрим нусхаси юборилган ҳолда хабардор қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни Палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун хақ тўлаш мажбуриятини олади ва ушбу Кодексини 632-моддасига кўра, пудрат шартномаси ашёни тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш (ишлов бериш) ёхуд бошқа ишни ажратиб, натижасини буюртмачига бериш ёки бошқача тарзда топшириш ҳақида тузилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2019 йил 3 июнда №141-сонли пудрат шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур шартнома шартларига кўра, жавобгар Мархамат туман “электр таъминоти корхонаси” маъмурий бино қуриш ишларини лойиха-смета ҳужжатларида кўрсатилган ишларни белгиланган муддатда бажариш, буюртмачи эса бу ишларни қабул қилиб олиш ва кўрсатилган хизмат ва қилинган ишларга ҳақ тўлаш мажбуриятини олишган. Шартноманинг 3.2-банди талабидан келиб чиқиб даъвогар жавобгарга солиштирма далолатномага асосан 2019 йил 4 июнда 25 000 000 сўм, 2019 йил 19 июнда 10 000 000 сўм жами бўлиб, 35 000 000 сўм тўлов амалга оширган. 7.1-бандига кўра тарафларнинг бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда қонунчиликда белгиланган тартибда айбдор тараф иккинчи тарафга етказилган зарар миқдорини қоплаши белгиланган. Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш юзасидан 2022 йил 8 августда №30-19/78-сонли огохлантириш хати юборилган. Бироқ жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган ишлар бажарилмаганлиги натижасида даъвогар тўлаб берилган 35 000 000 сўмни жавобгардан ундириб беришни сўраган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги шартнома ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 35 000 000 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги талабни асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунингдек, даъвогар етказиб берилган махсулот хақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасидан келиб чиқиб 17 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини муҳокама этиб, пеня миқдорини камайтириб 5 500 000 сўм миқдорида пеня ундиришни, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига, шунингдек, Республика бюджети фойдасига 1 050 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланиши белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 180-моддаларини қўллаб, Қ И Л А Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. «Building-city” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 35 000 000 сўм асосий қарз, 5 500 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; Республика бюджети фойдасига 1 050 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов