← Назад
Решение #734821 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
1701-2202/4349-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий суди судья Ш.М.Абдухаликов раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида даъвогар «NICE THING”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар –
«BARAKA BIO MED” масъулияти чекланган жамиятидан 45 068 207,12 сўм
дебиторлик қарзни ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишни
даъвогар тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов (гувохнома асосида) ва жавобгар
вакили З.Отабеков (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«NICE THING” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
(кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар «BARAKA BIO MED” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 45 068 207,12 сўм
дебиторлик қарзни ундиришни сўраган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 апрель кунги ҳал
қилув қарорига асосан «NICE THING” масъулияти чекланган жамияти банкрот
деб эътироф этилиб, жамиятни тугатишга доир иш юритиш очилган ва
жамиятнинг тугатиш бошқарувчиси этиб II-тоифали суд бошқарувчиси
Ф.Алижонов тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда,
даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига жами бўлиб 45 068 207,12
сўм пул маблағлари кафиллик шартномасига асосан муддати ўтган кредит
фоизи учун ўтказиб берилганлиги аниқланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга юборилган молиявий
ёрдамни қайтариш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар юзага келган қарздорликни ундириш юзасидан
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар кўрсатма бериб, 45 068 207,12 сўм қарз ва судга
мурожаат қилишда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундириб
беришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни сўради.
Жавобгар вакили З.Отабеков суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво
аризасини рад қилишни сўради.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, 2021 йил 29 январда жавобгарнинг
Трастбанк
ХА
банкининг
Андижон
филиалининг
(МФО:01074)даги
20208000000943635001-сонли ҳисоб рақамига 5 628 207,12 сўм, 2021 йил
29 январда 39 440 000 сўм пул маблағлари кафиллик шартномасига асосан
муддати ўтган кредит фоизи учун ўтказиб берилган, лекин банк айланмаларида
ўтказиб берилган маблағлар қайтарилмаган.
Тугатиш бошқарувчисининг 2022 йил 21 сентябрдаги СБ-600-сон билан
чиқим қилинган қарздорликни қайтариш ҳақидаги талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза
билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 45 068 207,12 сўм маблағларни
ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг қарз суммасини ундириш ҳақидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда
матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Пул маблағлари жавобгарга ўтказиб берилганлиги, ушбу маблағларнинг
жамиятга қайтарилмаганлиги, иш ҳужжатларида мавжуд банк айланмаси билан
тасдиқланади.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогар томонидан пул маблағлари
кафиллик шартномасига асосан муддати ўтган кредит фоизи учун ўтказиб
берилганлигини инкор қилсада, важларини тасдиқловчи далил тақдим этмади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб аталади)нинг 68-моддасига кўра, Ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида
очиб бериши лозим.
ИПКнинг 72-моддаси талабига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 45 068 207,12 сўм дебиторлик қарзни
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажатини, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 901 364,14 сўм давлат
божини ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180-моддаларига асосланиб
«BARAKA BIO MED” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- «NICE THING” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 45 068 207,12
сўм қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 901 364,14 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
Ш.М.Абдухаликов